cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Водий лидери

Канал инсонга ўз ички ҳаётини англашга кўмак бериш учун хизмат қилади. Ҳар қандай фикрингизни ўртоқлашиш учун майдон сифатида фойдаланинг. Каналга таклиф, мурожаат ёки фикрларингизни @ozingniangla2022 га ёзинг.

Show more
Advertising posts
236Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Каналимиз аъзосидан Ҳайитингиз муборак! Эй синовдан ўтганлар, Бир ой рўза тутганлар, Ҳалол луқма ютганлар, Ҳайитингиз муборак! Тўкилгандек япроқлар, Тўкилди кўп гуноҳлар, Сиздан рози арвоҳлар, Ҳайитингиз муборак! Пок бўлди баданингиз, Қушдек енгил танингиз, Жаннатда Ватанингиз, Ҳайитингиз муборак! Дилдан ғуборлар кетди, Тилдан озорлар кетди, Тиканлар, хорлар кетди, Ҳайитингиз муборак! “Лайлатул-қадр” тунлар, Aллоҳим! деган унлар, Қайтармикан у кунлар, Ҳайитингиз муборак! Саждададир бошимиз, Кўзда тўла ёшимиз, Яратган йўлдошимиз, Ҳайитингиз муборак! https://t.me/vodiylider
Show all...
Водий лидери

Канал инсонга ўз ички ҳаётини англашга кўмак бериш учун хизмат қилади. Ҳар қандай фикрингизни ўртоқлашиш учун майдон сифатида фойдаланинг. Каналга таклиф, мурожаат ёки фикрларингизни @ozingniangla2022 га ёзинг.

РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН https://t.me/vodiylider
Show all...
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган). 🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/vodiylider
Show all...
Бу жонзотнинг ҳаётдаги ягона озуқаси инсон терисининг чиқиндлари ҳисобланади. Узунлиги 1 миллиметрнинг учдан бирига тенг келади. Кечқурун уйқуга кетганимизда у киприкларимиз тубидан чиқиб, юзимиз устида сайр қилади. Сайр давомида ўз жуфти билан учрашиб, қовушади ва оқибатда кипригимиз илдизига яқин жойда 20-24 тагача тухум қўяди. Балки сиз ушбу маълумотларни ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз? Унинг асосий вазифаси юзимиздаги ўлик ҳужайра ва тўқималарни истеъмол қилиб, юзимизнинг териси хар куни янгиланишига хизмат қилишдир. Хуллас бу жонзот хар куни ухлаётганимизда юзимизда табиий косметика ишларини амалга оширади. Бу ҳам бўлса, Роббимизнинг бизга кўрсатган улуғ мархамати ва қудратининг бир кўринишидир. Бундай мархаматнинг қадрига етмай, сунъий косметик махсулотлардан фойдаланаётган айрим аёлларга хитоб қилиб айтамизки, сиз сунъий воситалардан фойдаланиб, юзингизни пардозлаганингизда ушбу жонзот халок бўлади. Натижада аёлларнинг юзларида ноқулай кўринишлар вужудга кела бошлайди. 👉 https://t.me/vodiylider
Show all...
Пайгамбарлар қабрлари. https://t.me/vodiylider
Show all...
​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда. 🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда. 🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади. 🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. 🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди. 🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ. 🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади. ❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз. ✅ Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази https://t.me/vodiylider
Show all...

ОНАЖОНИМ СОҒИНИБ Хайит келди онасига Хамма совға олади Менинг онам йýқлиги Яна алам қилади Тушларимда бýлса хам Мен билан сухбат қуринг Совға берай, мехмон қилай Уйларимни тýлдиринг Тушларимга киринг она Қучиб олай ачомлаб Хидларингиз тýйиб хидлай Сиз хам мени қучоқланг Елкангизни тутиб беринг Келинг қýяй бошимни Сочларимни силаб қýйинг Артиб қýйинг ёшимни Хамма қизлар хасратини Онасига айтади Менинг дардим ичларимда Доим қолиб кетади Менчи ойи дардим айтиб Юрагингиз сиқмайман Қогоздаги қанддек қилиб Сизни аяб асрайман Оқ рýмоллар ýраб олиб Юринг ХАЖга борайлик Каъбани кýзга суртиб Ибодатлар қилайлик Хажга олиб бордим мен хам Деб онамни мақтанай Хожи онам оёғизга Қýй сýйиб эхсон қилай Уйғотиб кýйманглар мени Гапларим кýп айтволай Дийдор қиёматда ахир Тушимла бир тýйволай Орзуларим осмон менинг Аммо армон бу кунлар То қиёмат қизгинангиз Сизни соғиниб йиғлар Ота онаси тириклар Етинг улар қадрига Тез тез бошни қўйиб келинг Оналарнинг бағрига. https://t.me/vodiylider
Show all...
Сиз билган кино кахрамонлар хозирда https://t.me/vodiylider
Show all...
Сахарликнинг тугаш вақти 4:10 https://t.me/vodiylider
Show all...