cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

꯭꯭꯭꯭💞ЖОНИМ СОГИНДИМ 💞

🍃❤️ بِسْـــــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيم KANALIMIZDA YANGI MAVZULAR ✍She'rlar hikoyalar 🗒Aforizimlar 📽Videolar 🎙Monologlar 🎧New mp3lar 📷Rasml Barchasi siz muxlislar uchun. 🖤23 noyabr 2021 yilda ochilgan kanal.

Show more
Advertising posts
4 264Subscribers
-324 hours
-777 days
-14430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🦋🦋🦋🦋🦋🦋 КАПАЛАККА        АЙЛАНГИМ КЕЛДИ, ГУЛ ИФОРИ       ДИЛИМГА МАЛХАМ, УМР ҚИСҚА,         ШАМОЛДАЙ ЕЛДИ,  СОНИЯДА         ҲАЁТ БЎЛДИ ХАЛ... ✍ МУРОДУЛЛА. 🎙 ГУЛИМ. 🌷☘❤️        🌷☘❤️               🌷☘❤️ 🌷☘❤️        🌷☘❤️               🌷☘❤️
Show all...
👍 1
#МЕНИНГ_ИСМИМ_СОҒИНЧ ...     Сиз мен тахмин қилган эмас , балки ўзим тенги , мендан озгина бўлса-да ёшлари катта аёл эканингизни эшитиб , ҳайратдан ёқа тишладим.     Ана шунақа гаплар ..." Шу куни Моҳиноза опа билан анча суҳбатлашдик. Суҳбатлашган сари у аёлнинг дунёқараши бу қадар кенглиги , фикрларининг теранлиги мени ҳайратга сола борди. Яна... Яна у кишининг ҳаёти ... Э воҳ... "Инсоннинг боши - Аллоҳнинг тоши" деганлари шудир-да балки ... ▪️▪️▪️ Ош жуда мазали чиқибди . Анчадан буён оила даврасида бу қадар яйраб таомланмаган эдик. Бу вақтга келиб Гулнозанинг юзларига ҳам кулги тошиб қолган , дадамнинг тиззаларида жойлашиб ўтириб олганча "Яна овқат беринг" деганча оғзини каппа- каппа очарди. Аям дастурхонни йиғиштириб олгач , кўп ўтмай синглим ва укам ухлаб қолишди . Мен эса китобларини терганча хафсала билан конспект ёзишга киришган дадамларни ёнларидан ҳар кунги дафтаримни бағримга босганча жой олдим. - Дада , мен ҳам дарс қилсам майлими ? - Мани нонош қизим дарс қиламан дейди- ю , мен йўқ дерканман-ми ? Қани дафтарингни очақол ? Мен дафтарни очиб дадамга юзланаман : - Нимани ёзай ? - Ўзингга нима ёқса ўшани расмини чизақол . Дадамнинг далдаларидан бир олам қувонч туйиб , дафтарнинг бетини ажи- бужи белгиларга тўлдираман. - Қани қизим нималарни расмини чизди ? - дедилар дадам ва ниҳоят конспект дафтарларини ёпиб,- бир кўрай-чи ? Мен эркаланиб дафтардаги тўртбурчаксифат нарсага бармоғимни нуқиб кўрсатаман: - Бу қўшнимиз Омина холанинг ити - Альфа. - Ўзим ҳам айтдим- а , бу расм кўзимга намунча иссиқ кўриняпти деб ? - танглайларини тақиллатиб кулимсирадилар дадам ,- Альфага икки томчи сувдек ўхшаганини-чи буни ? Улар шундай деб кейинги суратга юзландилар : - Бу адашмасам ...- дадамнинг "ўйланиб" қолганларини кўриб уларни ортиқ қийнагим келмади: - Бу Омина холамнинг қўйлари- Чақмоқ... Шу куни дафтар бетидаги тўлдириб чизган расмларимнинг нималигини охиригача ўзим ҳам эслай олмай қолдим. Мен кун бўйи тиним билмаганимдан жуда чарчаган , шу сабаб қаттиқ уйқум келиб кўзларим тобора юмилиб кетаётган эди... ▪️▪️▪️ Гули... Биласизми мен ёшлигимдан жуда тиниб - тинчимас қиз эдим. Бир куни телевизорда болалар учун мўъжаллаб ишлаб чиқарилган ажабтовур нарсаларни кўриб қолдим. Кўрганларим эса мени ҳушимни буткул олган эди. Шу кундан бошлаб дадамга айнан ана шу нарсаларни келтириб беришларини ёлвориб сўрай бошладим ... #давоми_бор            /9 Муаллиф: Хазонрезги..
Show all...
👍 3