Boyqozonjome_uzz
Parkent tumani "Boyqozon" jome masjidining rasmiy kanaliga xush kelibsiz. Najot istagan qalblar uchun. Savol va murojaatlar uchun @Najot_uzzbot ga murojaat qiling
Show moreData loading in progress...
Ассалому алайкум қадрли каналимиз обуначилари 7 кун қолди имкониятдан фойдаланиб қолинг, канал ва гурухимизга энг кўп одам қўшган 5 та иштирокчиларга қуйидаги совғалар берилади. 1. мадина Қуръон. 2. сирли совға. Бу имкониятни қўлдан бой берманг. Сиз қўшган одам илм ўрганиб унга амал қилса, унинг савоби камайтирилмаган ҳолда сизга ҳам ёзилади. Зеро суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшиликка далолат қилган киши ўша яхшиликни қилган киши кабидир", деганлар. Хаммага омад тилаб қоламиз. Танлов бошланди. Танловни махсус сановчи бот орқали аниқланади. Танлов ғолибини 15-декабрь куни аниқланади. https://t.me/Boyqozonjome_uzz
13700
2 | Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан…
Онам доим: "Дадаларингиз ишдан уйга қайтганида юзига кулиб, табассум билан боқинглар. Чунки ташқари ҳаётнинг ҳолати оталарни синдирадиган даражада аянчли...", дердилар.
Ҳомиладор аёл бирор аъзосида зарарни ҳис қилса, масалан, юрагига қон етиб боришида муаммо бўлса, она вужудидаги ҳомила зарарни бартараф қилиш учун ҳужайра юборади. Субҳоналлоҳ!
Оила аъзоларимга: «Сўзга чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди» деб, ўша ноқулай вазият ҳақида гапириб бераётган эдим, барчалари: «Кейин нима бўлди?» деб сўрашди. Фақат онам: «Бирор озор етмадими?» дедилар.
Бир куни касал бўлиб қолдим... Ҳамма ухлади, аммо онам кўз юммади.
Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.
Она доим ишлатадиган ёлғонлар:
– Болам, сен еявер, менинг қорним тўқ.
– Мана бу гўштни егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.
– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.
– Мана бу чойшабни ёпин, мен совқотмаяпман.
– Йиғлама, мен касал эмасман.
Бошқа суюкли инсонингиз бундай қилишга қодирми?!
Роббим! Онамни ва “омийн” деб дуога қўшилган барчани оналарини жаннат аҳлининг саййидаларидан қилгин!
Ҳар‑бир буюк аёлнинг ортида буюк она турган бўлади.
Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди. Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим!
Толқ ибн Ҳабиб онасининг бошини ўпар, ҳурмат юзасидан онаси турган уйнинг тепасида юрмас эди.
Фақиҳ, имом Ибн Асокир таълим беришларини сўрашгани учун Хуросонга боришга қасд қилдилар. Аммо оз ўтмай сафар ҳақидаги фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай ёздилар: «Онам сафарга рухсат бермадилар».
Она дуосининг тугаш муддати йўқ. Она вафот топса ҳам, унинг фарзандларига қилган дуосидаги барака боқий қолаверади. Аллоҳим, онамни жаннат билан мукофотла, чунки онам менинг ҳаётимни бўстонга айлантирган эди.
Онаси вафот топган кишининг у ҳақидаги ажойиб таърифи: «Аллоҳнинг раҳмати (бўлмиш онам) Аллоҳнинг раҳматига риҳлат қилдилар».
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 131 |
3 | 236 | |
4 | #Видео
ҲАЛОЛИНИ ҲАРОМ ҚИЛДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA 1 TG.mp4 | 222 |
5 | #muftiy_minbari
📹 ЧИН ТАВБА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook 02 CHIN TAVBA+.mp4 | 202 |
6 | АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ
Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).
Дўстларингиз билан улашинг!
👇
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 176 |
7 | Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 10 - Декабр 2024
9 - Жумодус Соний 1446
Тонг - 06:13
Қуёш - 07:38
Пешин - 12:21
Аср - 15:13
Шом - 16:55
Хуфтон - 18:16
Муқарраб бандалар бир-бирига тавсия қилган, нажот топувчи бандалар бир-бирига қўлма-қўл етказган энг биринчи нарса, асл инсонлар суянган, оқилларни зийнатлаган энг сара нарса – тақво либоси билан безанмоқ ва бало-уқубатларга шикоятсиз сабр қилмоқдир.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 162 |
8 | БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ🌹
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВАБОРОКОТУҲ
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН
ОМАНМИСИЗ КАДРДОН..🌹💙
Барчамизга яна бир янги тонгдан бахраманд бўлиш насиб айлади, Алҳамдулиллаҳ!
Бошланаётган янги кунимиз бизларни орзу - ниятларимиз ижобати томон йўлласин. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни Аллоҳ таоло ҳайрли қилсин! 🤲🤲🤲
СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРУ БАРОКАТЛАРГА ТУ́ЛА БУ́ЛСИН
Ошиқлар Ила Баҳам Кўринг 🌼🌾
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊 НАШИД.mp4 | 213 |
9 | Voting Бир даврнинг ижтиход аҳли бўлган уламоларнинг бир овоздан бирор масалани қабул қилишлари нима? | 272 |
10 | Voting Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси аёллари аммаларининг қизи бўлган? | 270 |
11 | Voting «Алҳакумут ...» Нуқталар ўрнидаги сўзни топиб, оятни тўлдиринг! | 234 |
12 | Voting Жасадини фаришталар ювинтирган саҳоба Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу кимга уйланган эди? | 251 |
13 | #muftiy_minbari
📹 ИНСОН ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook 01 INSON QADRI+.mp4 | 262 |
14 | #Ҳадис
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда, (қолган) ярми шукрдадир”.
(Байҳақий “Шуабул-иймон”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳоб”да ривоят қилган).
Шарҳ: Мўминда бўлиши керак сифатлардан иккитаси имон комиллиги аломатидир. Булар сабр ва шукр.
Зеро, одамлар икки тоифага бўлинади: бойлик ато этилганлар шукр қилишлари, кенг ризқдан маҳрумлар эса сабр қилишлари керак.
Бу ерда сабр деганда, қийинчилик, муаммо ва мусибатларга сабр қилиш назарда тутилмоқда.
Шукр эса берилган неъматлар Аллоҳдан эканини эътироф этиб, уларни ўз ўрнига, муносиб жойларга сарфлаш, ҳаддан ошмаслик ва неъмат берган Аллоҳга шукр айтиш, У Зотни эслашдир.
Шукр фақат тил билан бўлмаслигини алоҳида эслатиб ўтиш лозим. Зеро, тилида “Аллоҳга шукр”, деб амали сўзига тескари бўлган банданинг иши тўғри бўлмайди. Балки бунда амал муҳимдир. Лекин ҳам амалимиз билан Аллоҳга шукр қилсак, ҳам тилимиз билан У Зотга ҳамду санолар айтсак, нур устига нур бўлади.
️https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 242 |
15 | Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
намоз вақтлари
Душанба 9 - Декабр 2024
8 - Жумодус Соний 1446
Тонг - 06:12
Қуёш - 07:37
Пешин - 12:20
Аср - 15:13
Шом - 16:55
Хуфтон - 18:16
"Бойқозон" жомеъ масжидида такбир
вақтлари;
Бомдод - 06:52
Пешин - 13:00
Аср - 15:15
Шом - 17:00
Хуфтон - 18:30
Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 211 |
16 | 🌷🍃Гўзал Душанба Тонги муборак бўлсин Азизларим...!
Нимаики қалбингизга
туғилган орзу - ниятларингиз
булса барчасига Аллохим етиштирсин!
___🌷🍃Қаранг, Олам қандай муъжизакор...
Сизнинг табассумингиз хам
булажак муъжизаларга заминдир... Яқинларингизга
яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг,
улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир янги
сахифаси очилди. Уни қандай тулдириш узимизнинг
қулимизда.
Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю, охиратингиз учун
фойдали ўтсин!🤲🤲 | 288 |
17 | ☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ
🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси
🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).
#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook Qor yog'ganda o'qiladigan duo01.mov | 381 |
18 | ❄️ҚОР ПАРЧАСИНИ КЎРИБ, ТАФАККУР ҚИЛИНГ!
🌨 Осмондан чайқалиб тушаётган қор учқунларининг шакли бетакрордир. Қор зарраларининг бирортаси бошқасига ўхшамайди.
✍️ Балки шунча қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак, деган гумонга борарсиз. Йўқ, бир-бирига ўхшаш икки қор заррасини ҳеч тополмайсиз!
☝️ Роббимиз ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл ва ўлчовда яратган.
☪️ "Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Наҳл сураси, 11-оят).
📍 (Тасвирда "Ҳазрати Имом" мажмуасидаги қиш фасли таровати)
#tafakkur #qor
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook Qor parchasi tafakkur.mov | 279 |
19 | Аёл ва жин!
Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди.
Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди.
Кутганидек, бироздан кейин аёл ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди. Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди. Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди.
Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди.
Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди. Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади.
Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди…
Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса…
Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди. Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди:
— Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!
Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади. Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар тинмай жаранглаётган эди…
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇🏻
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 237 |
20 | Ассалому алайкум қадрли каналимиз обуначилари
8 кун мобайнида канал ва гурухимизга энг кўп одам қўшган 5 та иштирокчиларга қуйидаги совғалар берилади.
1. мадина Қуръон.
2. сирли совға.
Бу имкониятни қўлдан бой берманг.
Бугунги жума кунида фойдаланиб қолинг.
Сиз қўшган одам илм ўрганиб унга амал қилса, унинг савоби камайтирилмаган ҳолда сизга ҳам ёзилади. Зеро суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Яхшиликка далолат қилган киши ўша яхшиликни қилган киши кабидир", деганлар.
Хаммага омад тилаб қоламиз.
Танлов бошланди.
Танловни махсус сановчи бот орқали аниқланади.
Танлов ғолибини 15-декабрь куни аниқланади.
https://t.me/Boyqozonjome_uzz | 230 |
Data loading in progress...
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.