cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

Show more
Advertising posts
5 756Subscribers
+924 hours
-287 days
+12530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ҳикмат Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилма! Покиза қалб ва соғлом фикр ила яша! Халойиқни Яратувчига қўйиб бер! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
👍 3
«Табассум қилавер! Уларнинг муҳаббати сенга қаср қуриб бермайди. Уларнинг ёмон кўриши эса сенга қабр ҳам ковламайди». •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
👏 1
Каҳф сураси.📖 🎙Муҳаммадросул қори! 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар. (Ҳоким ва Байҳақий ривояти) •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
👍 1 1
​​ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШ УЧУН БОШҚАЛАРГА АЗИЯТ БЕРИШ #ҳажарул_асвад #ҳаж #умра ❓1217-CАВОЛ: Умра ёки ҳажда Ҳажарул асвадни ўпиш учун тиқилинч пайдо қилиш ва бир-бирига озор беришнинг ҳукми қандай бўлади? Шу ерга тиқилишдан кўра бошқа ибодатларни қилиш афзал эмасми? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Минг афсуски, сиз айтган дилхираликлар учраб турибди. Зиёратчилар, эркакми, аёлми, қандай қилиб бўлса ҳам Ҳажарул асвадни ушлаш, ўпиш илинжида ўша томонга интилиб бир-бирига азият бериб қўймоқдалар. Уламолар бир овоздан Ҳажарул асвадни ўпишда ҳеч кимга озор бермасликни шарт қилганлар. Чунки мўмин кишига озор етказиш гуноҳ амалдир. Суннат амал бўлган Ҳажарул асвадни ўпаман деб гуноҳга йўл қўйилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга шундай тавсия қилганлар: " يا عمر، إنك رجل قوي، لا تزاحم على الحجر فتؤذي الضعيف، إن وجدت خلوة فاستلمه، وإلا فاستقبله فهلل وكبر " أخرجه أحمد “Эй, Умар, сиз кучли одамсиз, Ҳажарга етишиш учун тиқилинч қилманг, кучсизларга озор бериб қўясиз. Агар бўш жой топсангиз, уни ўпинг. Йўқса, унга юзланиб, таҳлил ва такбир айтинг” (Имом Аҳмад ривоятлари). Демак, ўзгаларга озор бермай Ҳажарул асвадни ўпишнинг иложи бўлса, шундай қилади. Акс ҳолда Ҳажарул асвадга узоқдан қўл кўтариб ишора қилади. Ўз ўрнида тиқилинчга кирмасдан нафл тавоф, нафл намоз, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва Каъбага қараб ўтириш каби ибодатлар билан машғул бўлса, катта савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

👍 4 1
#xasta_qalblar_davosi 📖 Ҳуд сураси 1-12-оятлар 👤 Шайх Алижон қори •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
Тадаббур ☪️ Қуръоний қоида 🔻“Шундай экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводор эканини яхши билувчидир”, Нажм сураси, 32-оят. Ўзларингизни оқламанглар, уни мақтаманглар ва тақвода сифатламанглар. У Зот бандаларидан ким Унинг иқобидан қўрқиб маъсиятлардан четланувчи эканини билувчироқдир. 🔻“Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди”, Нур сураси, 21-оят. Агар Аллоҳ таолонинг мўминларга фазли ва раҳмати бўлмаса эди, улардан биронтаси гуноҳининг кирлигидан поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини поклайди... (“Тафсири муяссар”дан) 🔹Ҳидоят Аллоҳ таолодан фазлдир ҳамда умидсизликдан ва ғурурга кетишдан қайтарувчи дақиқ, ўта нозик ўлчов, тарозидир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Албатта Аллоҳ таоло кабира гуноҳларни ҳам (агар хоҳласа) кечириб юборади... Ноумид бўлманглар. Шу билан бирга, кичик гуноҳлар учун (агар хоҳласа) азоблайди... Шу сабаб ғурурга кетиб қолманглар”, дедилар. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• https://t.me/quvamasjidi
Show all...
😢 3👍 2 2
ЖУМА ОДОБЛАРИ -Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш -Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш -Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш -Ният қилиш -Жума куни учун хос кийим кийиш -Жума намози учун ғусул қилиш -Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш -Мисвок қилиш -Жума намозига эрта бориш -Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш -Жума намозига пийода бориш -Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш -Одамларни ҳатлаб ўтмаслик -Таҳийятул масжид намозини ўқиш -Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик -Икки кишининг ўртасини ажратмаслик -Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик -Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш -Зикр билан машғул бўлиш -Имкон қадар имомга яқин бўлиш -Биринчи сафга интилиш -Жим туриш ва имомга қулоқ солиш -Жума намозига бепарво бўлмаслик -Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш ♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️ #Каналга_уланиш https://t.me/quvamasjidi
Show all...
Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

👍 2
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲 🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак, 🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак. 🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак, 🌹♡ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹 ♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️ #Каналга_уланиш https://t.me/quvamasjidi
Show all...
👍 2 1
🌤🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊🌤 🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹 💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман. 💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман. 💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин! 💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан! 💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ! Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ ♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
👍 2 1
ЖАЗО Ҳар-бир жиноятнинг жазоси бор, дейман. Менга "Мана шунча одам гуноҳ қилаяпти, жазосини олмаяпти-ку! Қандай қилиб бу гапни айтаяпсан?!", дейишади. Менинг гапимни мутлоқ ҳамма гуноҳга умумлаштириб юборманг. Аллоҳ раҳмли. Мен Аллоҳга ҳукмимни ҳеч қачон ўтказа олмайман. Ҳар-бир гуноҳкор жазоланади дея олмайман. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз. Мени хато тушундингиз ёки ишни кенг олмасдан мен хато қилдим. Тафсилотини айтмасдан ишни мужмал ҳолда қолдирдим. Сизнинг ақлингизни уёқ-буёққа овора қилдим. Мен жазо деганда ҳар-бир гуноҳкор бошига самодан тушадиган чақмоқни назарда тутмадим. Бундан баттар жазолар ҳам бор. Булардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан буриб қўйишидир. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиши, Намрудники сингари чивин бўлавермайди. Булар Жабборнинг интиқоми дейилади. Мен айтаётган жазоларнинг ўзгача юзи бор. Бунда ўзингиз тирик бўлсангизда, қалбингиз ўлади. Олдингиздан жаноза ўтсада титрамайсиз. Ўлим таъсир қилмаганларни бошқа ҳеч нарса қимирлата олмайди. Қуръон оятларини эшитасиз, аммо таъсир қилмайди, кипригингиз қимирламайди. Буни тоғлар кўтаришдан, гарданига олишдан қўрққан аслида. Бундан катта жазо бўладими?! Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг бир гапи бор: "Бандага қалби қаттиқликдан-да ортиқроқ жазо йўқ!". Йиллар ўтади, бирор кеча туриб Роббимиз учун ибодат қилмаймиз. Бундан ортиқ мусибат борми?! Муаззиннинг овозини эшитамиз, аммо қалбимиз бизни масжид сари ҳаракатлантира олмайди. Рамазон ўтади, аммо биз уни ғанимат билмаймиз. Намозга худди елкадан оғир тошни ирғитиб ташлагандек, оғир юкдан қутилишни истагандек дангасалик билан турамиз. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти бўлса муаззинлари Билол розияллоҳу анҳуга: "Эй Билол! Бизни роҳатлантир!", дер эдилар. Охирги марта намоздан қочон роҳат туйдик?! Интернетдаги арзимаган видеолар билан машғул бўлиб вақт ўтказишдан ҳам ортиқроқ жазо борми?! Арзимаган блогерлар ҳаётини кузатишдан ва бунинг натижаси ўлароқ ўз ҳаётингизни унутиш ва бой беришдан ҳам ортиқроқ жазо борми?! Кўздан ёш чиқмаслигидан, қўлларнинг холис дуога кўтарилмаслигидан, тилларнинг тасбиҳ ва зикрсиз қолишидан ортиқроқ жазо борми?! Жазо деганда фақатгина чақмоқни, сел ва дўлни, ёниш ва чўкишни тушунмаслигимиз керак. Роббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазо аслида! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Show all...
Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

😢 6👍 5