Самарқандда овқатдан заҳарланиш натижасида 2 киши вафот этди
Бош прокуратура Самарқандда овқатдан заҳарланиш оқибатида юзага келган ўлим ҳолатлари бўйича
расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 6 январь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида
5 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан,
24 ёшли Э.Ш. (эркак) 14 январь куни, 26 ёшли Э.Д. (аёл) 26 январь куни вафот этган.
Бош прокуратуранинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉
@KunxabariofficialShow more ...