cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ramazon suxandon LIVE 97 318 2018

Biz sizlar bilan bir guruhda ekanligimizdan juda ham xursandmiz

Show more
Tajikistan6 850The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
205Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Биласизми Дарс тақсимотига оид айрим терминлар ҳақида маълумот базавий тариф ставка ― бир ставка дарс соати учун ўқитувчининг маълумоти ва малака тоифасига кўра белгиланган базавий ҳақ миқдори; ўқитувчининг тариф ставкаси ― ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор; дарс соатлари сеткаси ― умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида умумтаълим муассасасининг синфлар сони, синф комплектидаги ўқувчилар сони ва тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчилар мавжудлигини инобатга олган ҳолда барча фанлар бўйича шакллантирилган жами дарс соатлари. 👉https://t.me/xalqtaliminfo
Show all...
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги камчиликлар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. 👉

https://youtube.com/@xalqtaliminfo

Шахсий: @u_pulatoff Тижорий ҳамкорлик учун: @XalqinfoREK

Беш тоифа киши билан дўстлашманг! 1. Ёлғончи: чунки у доимо сизни алдайди. 2. Аҳмоқ: чунки у сизга манфаат келтираман деб, ўзи билмаган ҳолда зарар келтиради. 3. Бахил (очкўз): чунки у сиздан тезда ажрайди. У билан узоққа бормайсиз. 4. Қўрқоқ: чунки у кези келганда сизни ташлаб кетади. 5. Фосиқ: чунки у сизни арзонга сотиб кетади. © Хазрати Жаъфар Ас Содиқ роҳимаҳуллоҳ @Ramazon_suxandon
Show all...
«Ишга боришимга 20 йил вақт бор экан ҳали. Мазза қилиб ухлаб олай» 😅 Инсон ҳаётидаги энг кўп тўйиб ухлаган ва хотиржам бўлган давр. 👉 @Ramazon_suxandon
Show all...
Шаҳарлик Чиялликлар тўйида Таклифнома тегди қўлга, Бордим ширин хаёлга. Тўйга айтиб кетишди, Чироқчига,Чиялга. Кўз олдимдан ўтди яхна, Ҳалигининг тозаси. Таомлари тилингда, Қолар эмиш мазаси. Йўлга тушдим кайфият зўр, О,Чияли қайда деб. Тўйга бордим, кутиб олди, Меҳмон ҳайданг,ҳайданг деб. Тўйхонага кириб бордим, Сал тортиниб довдираб Столларга қарайман, Икки кўзим жавдираб. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ, Яхна,тандир,"табака" Ош дейсизми,жиз дейсизми, Ҳаммасидан бор, ака. Стол усти лиққа тўла, Эҳ,дўстимдан бой йўқ-да. Қўнай деса чивинлар, Чивинча ҳам жой йўқ-да. Қани,қани олинг меҳмон, Йўқми бирор камчилик. Анавидан ичинг дейди, Ҳаво совуқ,намчилик. Танишайлик деб келади, Гоҳ униси,буниси. Нимкосага сузиб берар, Ёмон экан шуниси. Роса ичиб ,роса ебман, Кўзим борарди тиниб. Сўз бердилар сўзладим, Ярим соат эшилиб. Деразадек кўринарди, Энди кўзга "форточка" Энди менга ёрдам керак, Машинамга ортишга. На оёқ бор,на тил бор, Ўтирибман ғулдираб. Ўйинчига пул берибман, Ўтиб қолса пилдираб. Гоҳ хохолаб кулибман, Гоҳо кўз ёш тўкибман. Тўй берётган дўстимни, Чапанилаб сўкибман. Ўз кучини кўрсатганди, Сабил қолгур зорманда. Чиялига тўйга бориб, Эҳ,бўлибман шарманда. Шу воқеа сабаб бўлиб, На ичиб,на гўшт ейман Чиялига тўйга айтса Шундан буён "хўш" дейман. Ўктам САДИН
Show all...
ХАБАР ОЛАЙЛИК Беш кунлик дунёда умр ғанимат, Дунёга синчковроқ назар солайлик, Яратган ҳаққига дуолар қилиб, Беморлар холидан хабар олайлик Бир ширин сўз кутиб диллари қотган, Тонглари азобда жавдираб отган, Кўзлари ойнадан мўлтираб ётган, Беморлар холидан хабар олайлик. Керакмас ҳеч кимга ғийбат, маломат, Ҳасадгўй кўнгилда бўлмас ҳаловат, Бир дилни шод этмоқ улуғ зиёрат, Беморлар холидан хабар олайлик. Вақт топиб бир лаҳза холига яраб, Кўнглини кўтариб кўнглига қараб, Аллоҳдан дардига шифолар сўраб, Беморлар холилан хабар олайлик. Кўз-у,қароғидан ёш оқиб сим,сим, Тўшакка михланиб қолмасин ҳеч ким, Дардларга даво бер эй бор Худойим, Беморлар холидан хабар олайлик. Хуршид Карим t.me/Ramazon_suxandon
Show all...
🎤🎤🎤Ramazon suxandon va uning qadrdonlari Boshlovchilar, san'atkorlar, shoir-shoiralar, va jamiki ijodkorlar guruhi

Ijodkorlar guruhiga hush kelibsiz Xalqimizni yaxshi kunlarida xizmat qiladigan ijodkorlar guruhi👇 Bu guruhda siz zerikmaysiz😊😊 Kanal: @Ramazon_Muvarov Guruh: @Ramazon_suxandon Tel: +99897 318 20 18 +99894 526 10 26

Sevgi tarixi😘😘😘 Ramazon suxandon shunchaki bravo👏👏👏👏 Guruhimizga a'zo bo'ling 👇👇👇👇 👍👉@Ramazon_suxandon 👈👍
Show all...
​​⏳ Вақтнинг 12 та сири — Ўйлаш вақти келди! ▪️1. Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси. ▪️2. Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи. ▪️3. Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири. ▪️4. Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори. ▪️5. Аллоҳ учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир. ▪️6. Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи. ▪️7. Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси. ▪️8. Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади. ▪️9. Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради. ▪️10. Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд. ▪️11. Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси. ▪️12. Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир.👇 @Ramazon_suxandon 👈👈👍👍👍
Show all...
ОЛТИН СЎЗЛАР 🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин. 🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... 🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади... 🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади ))) 🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади. 🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади... 🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... 🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир. «Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Guruhimizga a'zo bo'ling 👇👇👇 @Ramazon_suxandon 👈👈👍👍👍
Show all...
Дилдаги гаплар * Кимнидир ғийбат қилаётган одамни тўхтатиб, "бўлди, бас" дея олмас эканмиз, биз ҳам ўша ғийбатчининг тенг шеригимиз. * Бир марта йиқилганида атрофида беғараз қўл чўзадиган кимсани тополмаган инсон, кейинги сафар йиқилишдан олдин туриш йўлларини топиб қўяди. * Табассум ҳар доим ҳам ҳаммаси жойида эканини англатмайди. Баъзи пайтларда у қалб оғриғининг ўзгача кўриниши бўлиши мумкин. * Тафаккур қилмаган, фикрлаш қобилиятни ижобий томонга сарфламаган инсонларнинг суҳбати кўпинча бозордаги нарх-наво, об- хаво ҳақида бўлади. * Гарчи бу фақат ўзимизга зиён бўлса-да ҳеч қачон кечиролмайдиган инсонларимиз бор. Уларга ҳалиям муомала қилаётганимиз шунчаки кўнглимиз садақаси эканлигини уларнинг ўзлари ҳам яхши билишади. * Баъзида кимдандир ёрдам сўраганимизда бермагани учун ёзғирамиз-у, ўзимиз қачон ва кимга бетаъма, беғараз ёрдам берганимизни эслолмаймиз ҳам. * Бирор мусибат чоғида-ҳаммаси яхшиликка бўлсин деб қўямиз. Вақти келиб ростан ҳам яхшиликка бўлса, ҳудди шунақа бўлиши керакдек бунинг шукронасини унутамиз. * Ота-онамиз ёшлигимизда бизга қанчалик ғамхўрлик қилиб қайғуришгани била туриб, бугун уларга ўшанча ғамхўрлик қилмаётганимиз бугунимизнинг фожеаси, эртамизнинг эса аччиқ армонидир. * Бизнинг энг катта рақиб душманимиз бу- ўз нафсимиз. Қачонки унинг устидан ғалаба қозона олсак, ҳаётдаги бошқа муаммоларни ечишга ҳам кучимиз етади. © Дилобар Ўролова @Ramazon_suxandon 👈👈👍👍👍
Show all...
Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир. Самимий бўлинг. Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! @Ramazon_suxandon👈👈👈👍👍👍
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!