cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌸MEHRLI QALBLAR🌸

Qalblarda mehrla unsin shirin xayollar...

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
189Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЎЗБЕГИМ АЁЛИ Дунё аёлларин             йиғса гар фалак, Сизга тенглашолмас,            бирор бир малак, Баҳор чиройини               сиздан олажак, Иболи, ҳаёли                       ўзбек аёли! Чеҳрангиздан олар,              меҳрини офтоб, Жамолини олар             сиздан моҳитоб, Юракдан келади,         шундай бир ҳитоб, Иболи, ҳаёли                      ўзбек аёли! Муслима, муниса,                 латофатлисиз, Гўзаллик рамзисиз,             қад-қоматлисиз, Биз суянч сизларга,               чин омадлисиз, Иболи, ҳаёли                       ўзбек аёли! Муштипар Онасиз,            меҳрибон қизсиз, Вафоли ёрдирсиз,             соғинчли ҳиссиз, Баҳор ҳам келмайди,              ишонинг, сизсиз Иболи, ҳаёли                       ўзбек аёли! ✍  МУРОДУЛЛА
Show all...
#Биласизми Кореяда ўқитувчиларнинг ойлик маоши тоифа ёки дарс соатига қараб эмас уларнинг иш стажига қараб белгиланади Хабарингиз бўлса, яқинда Халқ таълими вазирлигининг бир гуруҳ делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб қайтди. Делегация аъзоси Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев кореялик ўқитувчилар фаолияти ҳақидаги айрим қизиқ маълумотларни тақдим қилганди. Қизиқ тарафи шундаки, Кореяда ўқитувчилар ойлиги дарс соатига боғлиқ эмас экан. Шунингдек, Корея ўқитувчиларига малака тоифасига қараб ҳам маош белгиланмайди. У ерда иш стажига қараб ойлик маош тўланади. Масалан бир йил иш стажига эга ўқитувчидан кўра икки йил иш стажига эга бўлган ўқитувчилар кўпроқ маош олади. Яъни ходимнинг йиллик стажи ортиб борган сари ойлик маош ҳам шунга мутаносиб равишда ошиб бораверади. Ойлик маош дарс соатига боғлиқ бўлмасада, лекин ўқитувчилар ҳукумат томонидан белгилаб берилган маълум бир дарс соатларини ўтиши лозим. Мисол учун, бошланғич таълимда ўқитувчилар 25 соат дарс ўтишлари керак бўлади. Агар ўзининг мактабида 20 соат дарс бўлиб қоладиан бўлса, 5 соат бошқа бир мактабдан қўшимча дарс берилади. Аксинча, ўқитувчи ўзи ишлайдиган мактабда 30 соат дарс бўлиб қоладиган бўлса, фақат 25 соатни ўтади холос. Қолган 5 соатга бошқа мактабдан мутахасис жалб қилинади. ❕Кореяда бошланғич – яъни 1-6 синфлар учун бир ставка дарс соати 25 соатни, ўрта – 7-9 синфларда 18 соатни, юқори – 10-11-12 синфларда эса 16 соатни ташкил этади. Кореяда педагогик институтни битирган ҳар бир талаба бирдан ўқитувчилик фаолияти билан шуғиллана олмайди. Универститетни битириб, ўқитувчиликка давогар бўлган талабалар яна бир давлат имтиҳонидан ўтишларига тўғри келади. Бу – ишга кириш имтиҳони деб аталади. Мана шу имтиҳондан ўтган фуқароларгина ўқитувчи бўла олади. Мазкур имтиҳондан ўтиб, сертификатга эга бўлган ўқитувчиларни 62 ёшга тўлгунига қадар ҳеч ким ишдан бўшатолмайди. Аммо ўқитувчилар фаолияти ҳар йили баҳолаб борилади. Баҳолаш натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ўқитувчилар мактаб раҳбарлиги лавозимларига тавсия қилинади. Шу зайлда улар энг қуйи тизимдан бошлаб вазирлик даражасигача бўлган лавозимларни эгаллаши мумкин бўлади. 👉Xalq ta'limi Info
Show all...
Isroil Tillaboyev blogi

Кореядаги ўқитувчилар фаолияти ҳақида суҳбат. Одатда бирон яхши гап бўлса тезда телефонимга муҳрлаб сизларга илинишга харакат қиламан. Сеулда танаффус пайтимизда суҳбатлашиб ўтирганда Кореянинг Ўзбекистондаги таълим маркази директори, бизнинг ташрифимизда бош бўлган Панг Чу Ман билан суҳбатимизда унга кореядаги ўқитувчилар иш вақтлари, тоифаси, ойлиги ваҳаказолар ҳақида саволлар бердик. Хуллас икки давлат таълим марказлари директорлари ва ўринбосарлари билан норасмий, оддий суҳбатимизни тасвирга улгурганимча олдим ва сизларнинг талабларинга биноан тақдим этмоқдаман. Камчиликларига маъзур тутасизлар. Орада адашиб кетганимни тўғри тушунасизлар шошилганда) Суҳбатимизни таржима қилиб бериб турган Республика таълим маркази халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Жавлонбек Мелибоевга раҳмат айтамиз. Сизларни қизиқтирган саволларинга озгина бўлса ҳам жавоб олиб беролган бўлсак хурсандмиз. Айтганча, Корея таълим маркази 13+ ёшлиларга корейс тилидан Тошкентда бепул курслар ўтади. Каналимизга аъзо бўлиш👉 @domlajon

☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️ 🎋🌷 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🎋🌷 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🎋🌷 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🎋🌷 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🎋🌷 Жаннат хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 🎋🌷 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🎋🌷 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🎋🌷 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин
Show all...
🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🕋🍃 ✨🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим. Тентирайман паришон халак. Икки дунё орасин очган. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг. Шайдо бўлсин мингларча малак. Кўзларингиз иймонга бойдир. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Сочларига оқ тушган Онам. Отам учун сўрайман тилак. Акам укам Опа сингиллар. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Мусофирлар тақдири баъзан. Осмон узра ёймоқда фалак. Мусофирлар гурухдошларим. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ✨🌹Келинг бугун бир дардлашайлик. Дуо қилинг толгунча билак. Энг гўзал кун саййидул айём. Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК
Show all...
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилишингиз, табиат қўйнида дам олишингиз ва севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Фавқулодда бажариш лозим бўлган ишларни четга суриб қўйинг. Бугун спортнинг фаол турлари, фитнес билан шуғулланиш катта фойда беради. Муҳаббатда муваффақият қозониш учун қатъиятли бўлишингиз талаб этилади. Режим бўйича овқатланинг. Бу ортиқча вазн пайдо бўлишига йўл қўймайди. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 26 августда ишга ҳам, бошқа машғулотларга ҳам кучингиз етиб ортади. Эзгу мақсадларга етиш йўлида мардона қадам ташланг. Оиладаги жажжи болажонлар билан бўлиб ўтадиган суҳбат ҳам сизга позитивлик ҳадя этади. Кичик оилавий байрам ташкил этинг, ёки яқинларингиз билан тоғларга чиқиб дам олинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, эҳтиёткор бўлинг. Йўқса яна ҳуқуқшуносга пул тўлаб қайтадан ҳужжат расмийлаштиришингизга тўғри келади. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Бугун сиздан ким ёрдам сўраб келса, асло юз ўгирманг. Агар пул сўрашса, беринг ва савобга қолинг. Ўзингизни севишдан тийилинг. Бу энг яқин инсонлар сиздан юз ўгиришига сабаб бўлиши мумкин. Қариндошлар, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ҳазил-мутойиба ва ён беришга мойил бўлинг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) 26 август куни ҳар қандай арзимас хато ҳам режаларингизни барбод қилиши мумкин. Омад сари йўлга чиқасиз-у, йўлингизга кўплаб тўсиқлар кўндаланг бўлганига гувоҳлик қиласиз. Билинг, агар агрессияга эрк берсангиз, мақсадга ета олмайсиз. Ўзингизга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш яхши, аммо бунинг ҳам меъёри бор. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашув ва сюрпризлардан баҳра олишади. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) Бугун майда-чуйда ишлар билан ўралашиб вақтингизни беҳуда сарламанг. Бу ишлар сиз хоҳлаган даромадни бера олмайди. Пулингиз етарли. Шунинг учун харидлар сари ошиқасиз. Лекин бунда ҳам меъёрни билинг. Ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган харидлар сизни инқироз сари етаклайди. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларни раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Агар кекса ва хаста қариндошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг. Савоби тегади. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) 26 август куни шунчаки кузатувчига айлансангиз ҳам зиён бўлмайди. Атрофдагилар билан эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Билиб-билмай тилга олинган биргина жумла ҳам жанжал ва баҳсларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз яхши кечмайди. Бироқ бунда ҳеч кимни айбламанг. Кўпчилик дўстларимиз бугун лавозими ошиб, хурсандчилик қилади. Айримлар сафарга отланади.
Show all...