cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Armonim Onam

Гохида юрагим ту'либ кетганда бевафо дунёдан ту'йиб кетганда. Як,инларим дилим огритганда сизни согинаман сизни ОНАЖОН. Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди. Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

Show more
Advertising posts
3 349Subscribers
-1324 hours
-747 days
-6530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қўрқаман. Мен бир ожиз ғўр одам, Иблис соя ҳар қадам. Сабрим сўниб нафсимнинг, Камолидан қўрқаман. Қаршимизда икки йўл, Турар доим ўнг ва сўл. Чапга кетган қадамлар, Заволидан қўрқаман. Инсофини унутган, Иймонни банди этган, Фитначи тутган ризқу, Ҳалолидан қўрқаман. Сочимга қўнибди қор, Яна қанча умрим бор. Ибодатсиз кунларим, Уволидан қўрқаман. Қанча савоб аъмолим, Хавотирга хаёлим. Охиратнинг сўроғу, Саволидан қўрқаман. Қиёмат иси келган Шамолидан қўрқаман. Мағрибдан чиққан қуёш, Жамолиддин қўрқаман.
Show all...
Қабрга таъриф: Уни сотолмайсиз, ўзгартиролмайсиз, меҳмон бошлаб киролмайсиз, зериксангиз чиқиб кетолмайсиз, ёлғонлар эмас, фақат чинлар тингланадиган жойдир у! Қоронғу кинохона... Сизга у ерда қўйиб бериладиган кино эса-ўз ҳаётингиз! Қочган ҳам унинг домига тутилади, қувган ҳам... Урган ҳам шу чоҳга йиқилади, урилган ҳам... Сизни не-не чуқурлардан тортиб олган дўстлар- охири шу чуқурга ўзлари ташлаб кетишади! Яхшилар-онангиз бағрида ётгандек ётинг, унда... Ором олинг! Ёмонларни эса ва ниҳоят уйғонганликлари билан табриклаймиз!
Show all...
👍 1
#ибрат ЎН ХИЛ КЎЗ ЁШИ • Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари. • Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари. • Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари. • Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари. • Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари. • Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари. • Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари. • Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари. • Энг мўтабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари. • Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари. • Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир. Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!
Show all...
👍 1
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади. Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади. Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар. Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
Show all...
- Ассалому алайкум, яхши келдингизми? – сўрашди ўғил. - Ҳа, бориб келдик. Мустафони унаштирдик, ўғлим. - Яхши бўлибди, бахтли бўлишсин! – самимий сўзлади йигит. - Омин! Бирам яхши оила экан, болам... Бирам ҳавасим келди. Илоҳим, сенгаям шундай оила қизларидан жуфт насиб қилсин! Жавоҳир индамади. Диққатини компьютерга қаратди. Ноибахон ўғлига бир муддат термулиб турди. Мустафо билан Жавоҳирнинг ораси икки ёш фарқ қилади. Жавоҳир тоғаваччасига акадек. Мустафо йигирма тўртга тўлган бўлса, Жавоҳир йигирма олтини тўлдирди. Ноибахон ҳам ёлғиз ўғлига тезроқ келин қилишни истайди. Бироқ... - Даданг яхшимилар? – савол берди аёл. - Яхшилар. Овқатларини бердим. Дам олаяптилар. - Илоҳим барака топ, болам. – Ноибахоннинг томоғига нимадир тиқилди. Гапиролмади. - кийимларини алмаштирай, деганча уй ичкарисига кириб кетди. Э, Худо, мен ҳам қачон келин қиларканман? Бугун укамга, унинг хотинига жуда ҳавас қилдим. Марҳабо отиннинг оиласи эл оғзига тушган, насл насаби тоза, тарбияси билан танилган оила. Меҳмон кутишидан тортиб, муомала қилишигача жуда гўзал. Марҳабо отиннинг маърузалари ўзи одамни сел қилиб юборади. У билан яқин ўтириб суҳбатлашиш эса... Мустафонинг омади боракан. Илоҳим, Жавоҳиримга ҳам яхши оила фарзандларидан келин қилиш насиб қилсинда. Болам шўрлик отасининг дуосини оламан деб, омадидан воз кечди. Ўшанда уни вазирликка таклиф қилишганди. Вазир ўринбосари бўласан дейишди. - Бу яхши имконият! Боргин, жойлашгин, - деди укам Салимбек ҳам. Болам кўнмади. - Йўқ, онам қийналиб қоладилар. Вазирликнинг иши кўп бўлади. Тонгдан тунгача ишхонадан келолмай қолишим бор. Рад қилдим, - деганида йиғлаб юборгандим. Оҳ, болама... Илоҳим, бахтли бўлгин! Қувончли кунларингни кўриб юрайлик. Айни қизлар билан айланиб юрадиган, тундан тонгача ширин суҳбатлар қурадиган бир пайтда ўғлимнинг фикри ёди пул топишда! Отасининг қиммат дориларига етказиш пайида... Мустафонинг тўйидан кейин, биз ҳам бошлаймиз. Бир кўнглига қўл солиб билай... ёқтиргани бўлса, суриштирай... Агар бўлмаса, ўзим кўз остига олганларга бораман. Дадаси кўзи очиклигида ўғлимизнинг тўйини кўрсинлар! Укам қарашиб юборар... қани Жамол акам билан маслаҳат қилайчи... Шу эримнинг бир қилиғи ёмонда. Укам мен ёрдам берай, деса, ҳечам унамайди. Аллақачон, шу иморат битиб, келин ҳам тушириб олган бўлардим. Йўқ, бировнинг пулига уй қурмайман, тўй қилмайман, деб туриб олган. “Бировмас, укамку”, десам, “ У менинг аҳволимга ачиниб сенга ёрдам беради. Мен эркакман, менга ачинишларини истамайман! Ҳаммаси ўз вақтида бўлади. Жавоҳирнинг ўзи қилади”, деб оғзимга урди. Эҳ, одамлар миллиардер қариндошларидан фойдаланишса, мен ўз укамнинг ёрдамини рад этаман. Ғалати дунёя...
Show all...
👍 4
#ҚАДАР #2 МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ 🌱🌱🌱 Ошхонага кирган Гавҳар Нодиранинг деразадан ҳовлига қараб туришини кўриб, ажабланди. - Катта ойи? – аёлнинг ёнига яқинлашди қиз. Нодира чўчиб тушди. Шоша-пиша кўзларини артди. - Нима бўлди? Йиғлаяпсизми? – сўради Гавҳар меҳр билан. - Хурсандлигимдан бу ёшлар... Гавҳар, акангни унаштирдик! Мустафоимни унаштирдик! – овозига қувонли оҳанг беришга уринди Нодира. - Зўр бўптику! Табриклайман! – кўзлари чақнаб кетди Гавҳарнинг. – Ҳо, қайнона бўларкансизларда.... - Худо хоҳласа... - Келинг бўлмишга раҳмим келаяпти... – деди қувлик билан Гавҳар. - Нега? – хавотир билан савол берди жувон. - Ҳамманинг битта қайнонаси бўлса, унинг иккита қайнонаси бўладида! Қайси бирининг гапига киришни билмай, қийналиб кетади... – ўз гапига роҳатланиб хандон отиб кулди Гавҳар. Нодира ҳам беихтиёр кулгига қўшилди. - Ҳа, қизи тушмагура... - Бўпти, мен кетдим. Ойимга айтиб қўярсиз. - Ҳозир келдингку... Яна қаерга? - Кийимларимни алмаштирдим. Конференцияга... - Машинадамисан? - Ҳа... Гавҳар чиқиб кетаркан, Нодиранинг кўнглидаги ғашлик тарқагандек бўлди. Қизнинг ортидан меҳрла боқиб қолди. Жавоҳир дадасининг ёстиғини тўғирлаб қўяркан, отасига меҳрли нигоҳини қадади. -Энди яхшими, дада? Жамол ака кўзи билан ҳа ишорасини билдирди. - Барака топ, - деб хаста овозда шивирлади. - Бирор нарса керак эмасми? - Йўқ.... - Мен айвонда бўламан. Нимадир керак бўлса, деразани чертинг, - аста ўрнидан турди. Ота бош ирғади. Кўзларини юмди. Жавоҳир дадасига бир муддат тикилиб турди. Ичидан нимадир ўтди. Қандай одам эди. Давраларни тўлдириб, бир гапириб ўн кулдирувчи давангирдай одам озиб, кичкинагина бўлиб қолди. Илгари кишига табассумла боқадиган кўзларини хасталик нигоҳи эгаллаган. Йигит отасига ҳар қараганда ичидан эзилади. Бедаво дард билан курашаётган падарига ҳеч қандай ёрдам беролмаслигидан ўкинч туяди. Ҳар дуосида  Аллоҳдан унга шифо сўрайди. Лекин Жамол ака кундан кунга нураб бораётган деворга ўхшайди. Тўкилиб бормоқда. Жавоҳир буни тушуниб турибди. Имкон қадар унинг ёнида бўлишга интилади. Ғанимат дамлардан фойдаланишни истаб, ишлаб турган жойидан бўшади. Уйда ўтириб ишлашни маъқул кўрди. Онаси отаси билан қийналиб қолади. Озиб кетган бўлсада, Жамол ака эркак. Унинг ҳам табиий эҳтиёжлари бор. Ўғил бўлиб шу пайтда елка тутмаса, қачон унга ғамхўрлик кўрсатади. Шу боис Жавоҳир ўзини қучоқ очиб кутиб турган муваффақиятдан воз кечди. Ота-онасининг ёнида бўлишни маъқул кўрди. Йигит айвонга чиқаркан, дераза орқали ҳовлига назар ташлади. Ҳовли “Г” тасвиридаги иморатдан иборат эди. Ҳовлининг иккинчи тарафидан янги уй кўтариб, томи ёпиб қўйилган. Лекин Жамол аканинг хасталиги авж олгач, қурилиш ишлари ҳам чала қолиб кетди. Тоғаси Салимбек қарашмоқчилигини айтганида, отаси қарши бўлди. - Почча, ўзим ёрдам бераман. Иморатни битказиб, тугатиб қўяйлик. Жавоҳирни шу уйга уйлаймиз. – деди тоғаси хайриҳохлик билан. Жамол ака орияти кучли одам. Бу таклифни кескин рад эди. - Салимбек, аввало раҳмат. Бироқ шукрки, Жавоҳирнинг ҳам қўлидан анча иш келиб қолган. ИнШаАллоҳ бу ёғини ўзи тугатиб қўяди. Шу билан бу мавзуга нуқта қўйилди. Лекин ўғил иморатни ҳали тўлиқ битказиб улгурмади. Унинг топгани отасининг дори дармонидан ортмаяпти. Қолаверса, уйда буюртма ишларни қилади. Тоғаси супермаркетларидан бирига ҳисобчиликка таклиф қилди. Бироқ Жавоҳир отасидан кўнгил узолмади. - Тоға, дадамни ёлғизлатгим йўқ. Кўраяпсиз, тобора нураб бораяптилар. Кўпроқ ёнларида бўлай... - Майли, ўзинг биласан, жиян. – жавоб қилди тоға. Йигит хонтахтага чўк тушиб ўтириб, ноутбукини очди. Ахборот технологияларини тамомлаган йигит бу соҳанинг миридан сиригача яхши биларди. Асосан буюртма ишларни бажарарди. Даромади ёмон эмас... Лекин.... Уй эшиги очилиб Ноибахон ичкарига қадам ташлади. - Войей, ўз уйинг ўлан тўшагинг, - елпинганча кўрпача четига ўтирди аёл. - Ҳавоям исиб кетди яна.
Show all...
👍 1
ОНА СОҒИНЧИ Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним, Ширин дийдорингга юрагим маҳтал Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим, Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар Атлас- у кимҳобга йўқ энди талаб, Тунги кўйлакларим ботар танамга... Булутли кунларда жоним эрталаб, Сен қуёш бўлиб кир болам хонамга... Майли олиб келма қаймоқ билан бол , Шундоқ ҳам чойимни зўрға ютаман Кунда бир йўқлагин , сўраб қўй аҳвол, Сахардан кечгача йўлинг кутаман... Пар болишлар қадоқ уяр бошимга, Гоҳ майин тўшагим жонимга жазо Кунларим йил қўшиб қўйса ёшимга, Соатлар бонгида куй чалар видо... Кўзларим нури ҳам қайга йўқолди, Чиройли сўзларни тизолмас забон... Шамшод танам синган камондек толди, Фақат соғинч ҳиссим навниҳол ҳамон Сочларим тўзғийди оқ укпар мисол, Умр йўлларида тинди- ку жолам... Сендан илтимосим, келмаса малол, Ғанимат онангни йўқлаб тур , болам ... Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним, Ширин дийдорингга юрагим маҳтал Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим, Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар
Show all...
👍 1
Сени Аллоҳ суйсин... Шу ўзи етар... Гарчи тоғлар тоши бошингга ёғса, Гарчи осмон сенинг устингга оғса, Кипригинг гард кўрмагай, Агар у суйса! Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли кун... Аё, Роббим... Даргоҳингга дил қонидан хатлар ёзсам, етгайми? Ёзмоқ шартми? Огоҳсан-ку! Синовларим битгайми? Сиёҳим-қон саникидир, сиёҳдон-тан саники! Фақатгина гуноҳларим ўзимники, кечиргин... Нуҳникидай тўфон бердинг, мен қоғоздан кема қилдим... Юрагимни ўтга солдинг, "сувга сол!" деб таъна қилдим... Эй Меҳрибон Тарбиячим, бошим ёриб яна келдим... Сўнгги тўфон- ёш тинмаган кўзимники... Кечиргин! Дунё либос алмашади. Дўстлар ниқоб тақади. Ниқобига тикиламан, изтироблар салқади... Кимлар мендан хафа бўлди, ким-ки мени алқади. Хатолардан шувут ранги юзимники... Кечиргин..!
Show all...
Мусофир дарди... Мусофирман юрибман ишлаб, Соғинаман кўзимни ёшлаб, Онам, болам биринчи бошлаб, Мен сизларни соғиниб кетдим... Нуридийдам менсиз туғилди, Қувончимдан овоз буғилди, Юрагимга соғинч йўғрилди, Мен сизларни соғиниб кетдим. Ўтказишди синглимнинг тўйин, Битказайлик укамни уйин, Машина ҳам, олсайдим кейин, Мен сизларни соғиниб кетдим. Кун кетидан, ўтади кунлар, Уйқу келмас, оқшомлар тунлар, Соғинч қалбим, азоблар тирнар, Мен сизларни соғиниб кетдим. Болам аста ташлаб қадамни, Чақиринглар, дермиш дадамни, Соғинтирар, сўзи одамни, Мен сизларни соғиниб кетдим. Тўй байрамлар, ўтади менсиз, Татимайди дейишар сенсиз, Ич ичимдан, йиғладим унсиз, Мен сизларни соғиниб кетдим.. Яқинларим қарар йўлимга, Вақтлар ортга қайтмас пулимга, Чипта олай тезда қўлимга, Мен сизларни соғиниб кетдим.
Show all...
👍 1
​#ЎЗИНГИЗНИ_АСРАНГ_ЎЗИНГИЗ Дунёнинг ҳеч битмайди иши , Тугамайди чоп- чоп , ташвиши, Келмасидан ҳаётнинг қиши , Ўзингизни асранг ўзингиз ... То кексайиб қолгунича ёш, Чайнамоққа малол бўлмай ош , Қолиб кетмай ёстиқларда бош, Ўзингизни асранг ўзингиз ... Турмуш- муштдир, рўзғор эса ғор, Тўлди десанг бир ками тайёр, Келмайсиз- ку дунёга такрор, Ўзингизни асранг ўзингиз ... Қараб қолманг нокас қўлига, Йўлни солмай пушмон чўлига , Ғарқ бўлмасдан армон кўлига. Ўзингизни асранг ўзингиз ... Қай кимсалар ботиб гуноҳга, Юрагингиз тўлдирса оҳга, Ҳаволани қўйиб Аллоҳга, Ўзингизни асранг ўзингиз ... Ота- она энг азиз инсон, Соғ бўлсангиз диллари шодон, Мушкулларин қилганча осон, Ўзингизни асранг ўзингиз... Муносибга сиз ҳам арзингиз, Адо айланг суннат, фарзингиз, Жуфтингиздан кўпдир қарзингиз, Ўзингизни асранг ўзингиз... Фарзандингиз камолин тилаб , Хуш ниятни дуога ўраб, Яратгандан бахтларин сўраб, Ўзингизни асранг ўзингиз... Ҳаққингиз бор дилдан кулишга, Тонгдек отиб, ойдек тўлишга , Арзийсиз-да бахтли бўлишга, Ўзингизни асранг ўзингиз ... Арзийсиз-да бахтли бўлишга, Ўзингизни асранг ўзингиз...
Show all...