cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ. Расмий саҳифаларимиз: Facebook: https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati Мурожаат учун: @baliqchihokimligimurojaat_bot

Show more
Advertising posts
6 261Subscribers
-624 hours
-1177 days
-60730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📢 11-sinf bitiruvchi oʻquvchilar uchun ajoyib yangilik. Millat umidi university, Khan Academy, IDP IELTS in uzbekistan, Cambrige internatiol College, va bir qancha kompaniyalar asoschisi ustoz tadbirkor Umidjon Ishmuhammedov bilan uchrashuvga taklif etamiz. Ushbu uchrashuv mobaynida siz oʻzingizni qiziqtirgan savollarga javob olishingiz hamda IELTS imtihonini topshirish uchun grand yoʻllanma, Millat umidi universiteti uchun chegirma va bir qancha esdalik sovgʻalarga ega boʻlishingiz mumkin. Uchrashuv 3-may kuni Web King IT Academy chinobod filialida boʻlib oʻtadi. Boshlanish vaqti : 10:00 Roʻyhatdan oʻtish uchun : bu yerni bosing
Show all...
#Live Балиқчи туманида сектор раҳбарлари ҳорижга ишлаш мақсадида кетган ёшлар билан онлайн суҳбат олиб бормоқда. 2-сектор раҳбари, Балиқчи тумани прокурори З.Ғуломжонов ва ёшлар мулоқоти давомида муаммо ва таклифлар тингланди. Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижросини таъминлаш чоралари кўрилди. Хал этилиши муддат талаб этган мурожаатлар назоратга олиниб ижрога йўналтирилди.
Show all...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2024 йил 4 апрелдаги “ Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш хамда ҳорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун - мохиятини тарғиб этиш мақсадида Балиқчи туманида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари (раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин - қизлар фаоли, ёшлар етакчиси) ва тегишли ташкилот раҳбарлари қатнашди. Республика Ташқи мехнат миграцияси Агентлиги бошқарма бошлиғи Б.Абдувалиев, агентликнинг вилоят филиали рахбари Х.Мамажонов
Фармон мазмун-мохияти хамда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, ҳимоя қилиш борасида белгиланган чора-тадбирлар билан таништирди.
Show all...
Балиқчи туманида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб , автобекатлар жиҳозланмоқда ——————————————— Жорий йилнинг 20 апрел куни вилоят ҳокими раислигида ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 1 та ноқонуний қурилган автобекат, 2 та белгиланмаган жойда қишлоқ хўжаликлари махсулотлари сотиш учун қоидаларга зид равишда қурилган объектлар туман ишчи гурухи томонидан бартараф этилди.
Андижон-Наманган магистрал йўлининг Балиқчи тумани ҳудудидаги катта йўл бўйида жойлашган 22 та авто-бекат ва савдо дўконларидан 6 тасида  ўриндиқлар тўлиқ жиҳозланиб, қолган 16 тасида хам ишлар олиб борилаяпти.
Туман ҳокимлиги, туман ДСИ ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ишчи гуруҳи томонидан йўл четида ноқонуний равишда қурилган 26 та тандир, навес, будка ва 20 дан ортиқ кичик савдо расталари бузиб ташланди.
Show all...
Балиқчи тумани Марказ МФЙда содир этилган ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш (ўғрилик) жинояти юзасидан Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи подполковник Д.М.Тожибоев бошчилигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман ИИБ бошлиғи ва ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Содир этилган жиноят сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди. Бундан ташқари, маҳалла раиси, нуронийлар ва маҳалла фаоллари ҳам ушбу ҳолат борасида ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун бор имкониятлари билан ҳаракат қилишларини айтишди. Содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги уқтирилди. Бу борада тегишли мутасаддилар зарур чора-тадбирлар белгилашди.
Show all...
Баликчи тумани ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва таъмагирлик ҳолатларни олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.  Ички ишлар вазирлиги томонидан 2024 йил 15 апрель куни  тизимда  "Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинган. Шу муносабат билан туман ИИБ ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари содир этилишини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди. Ушбу йиғилишда туман прокурори ўринбосари адлия кичик маслахатчиси С.Мукаррамов ва “Сўфи ота” жомъе масжиди имом хатиби Ш.Баратов томонидан ходимларга келгусида хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича жиддий кўрсатма ва аниқ  тавсиялар берилди.  
Show all...
«Жиноят ҳақиқати ва адолати» тамойили асосида содир этилган жиноятларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниши, бунинг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитларни аҳолига етказилиши маҳаллаларда жиноятчиликка қарши муҳит ва муросасизлик туйғусини шакллантиришда асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Шундан келиб чиқиб, Балиқчи туман прокурори З.Ғ.Ғуломжонов томонидан навбатдаги жиноят муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 565-сон қарорига асосан «Юртобод» маҳалласида ўтказилди. Муҳокама йиғилишида туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этиб, маҳаллада содир этилган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти муҳокама қилинди.
Show all...
Балиқчи туманида Нуроний жамғармаси семинари ўтказилди. Унда Республика Нуроний жамғармаси бўлим бошлиғи Мажид Умаров, Нуроний жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов юртимизда амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида маҳалланинг ўрни ва роли ҳақида сўзлашди. “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари ва маҳаллалардаги “Кексалар маслахат гурухи” раислари иштирокидаги семинарда таъкидланганидек,
кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой хаётий тажрибаларидан ёшлар тарбиясида самарали фойдаланиш, оилавий ажримлар, эрта никохнинг олдини олиш, маҳаллаларда амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишларида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаларини амалга оширишда нуроний отахон ва онахонлар бош-қош бўлиб, маслахатлари билан ёшларга ўрнак бўлишлари лозим.
Бундай учрашувлар маҳаллаларда давом этаяпти.
Show all...
Go to the archive of posts