cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Alimoff

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Show more
Uzbekistan3 434The language is not specifiedNews & Media6 773
Advertising posts
23 029Subscribers
-3624 hours
-1657 days
-37330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алан Хэмсон автобусда юраркан Бу видеони кщриб автобусда юрадиганлар янада кщпайса керак. Йўқ, ўрнак бўлди дебмас, просто элчини шахсан автобусда учратиб қолиб виза беринг брат дегани😁 🧠@nurbekalimov
Show all...
Бугунги кунда мен уже ҳаётимни нақд пулсиз ҳам тасаввур қила оладиган даражага етиб келдим. Лекин бу нарса инсоният тарихида янгилик эмас. Масалан, биринчи нақд пулсиз тўловларни ҳаттоки рицарлик даврига боғлаш мумкин. Рицарлар кўп саёҳат қилишган, талончилик хавфини олдини олиш учун ўзлари билан кўп нақд пул олиб юришмаган ва меҳмонхона там қовоқхоналардаги ҳисоб-китоблар учун шахсий муҳри бўлган узукларидан фойдаланганлар. Муҳрни босасан, бизнес эгаси эса ўз шотирини жўнатиб қасрингдан пулни олиб кетаверади. 😎 Ҳар бир қоғоз банкнот, қайси валюталигидан қатъи назар, 4000 марта букилишга яраркан холос. Йиртилган пулни кўрдингми, демак у скорее всего 4001 марта букилган. Умаман ҳаммасиданам ташқари нақд пул бу микроблар манбаи.😷 Бугун шунчаки нонвойдан нон олишга тушсанг ҳам Пейми қивороринг брат деб карта рақамини осиб қўйишади. Таксиларда картадан тўлашда кўп муаммолар ҳақида гапиришади. Масалан Uklon таксига Payme орқали пул тўлашда абсолютно қийинчилик кўрмадим. Айрим хайдовчилар “ака нақ беруринг😌” дейишгаям улгурмай қолади, чунки иккала илова бир бирига интеграция қилинган ва манзилинга етишинг билан пулни ечиб қолаверади. Ўта крайний случайларни хисобга олмаганда бугун нақд пулсиз бемалол яшаш мумкин экан мен сизга айтсам. 🧠@nurbekalimov
Show all...
Туркияга кириш учун чекловлар кучайтирилмоқда Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди. Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларда гумонланганлар ҳамда тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар “Туркияга кириши исталмаган йўловчи” сифатида баҳоланиб, мамлакатига қайтариб юборилмоқда. Истанбул халқаро аэропортида текширувлар асосан 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан кучайтирилган. Жумладан, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 163 нафар ўзбекистонлик ушбу давлатга киритилмаган. Шулардан 54 нафари аввал Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этган. Консулхона фуқароларимизга маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб уларга тўлиқ риоя этишларини, олдин қонунбузарлик содир этиб депорт қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда боришларини тавсия қилган. Расмда қонунга риоя қилувчи мен 4 кун олдин Туркияда😌 🧠@nurbekalimov
Show all...
Психолог қабулига бир неча маротаба бориб, натижа кўрмаган инсонлар вақти ва маблағи бекор сарф бўлганини ачиниш билан гапиришади. 📌 +1 podcast'нинг навбатдаги сонида бу ҳолатнинг сабаблари тушунтирилган. Психотерапевт, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Гавҳар Дарвиш билан суҳбатда бугунги кунда долзарб бўлган депрессия, уйқусизлик, ҳавотир каби ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Show all...
Nega atrofda "g‘alati" insonlar ko‘paygan?

Podkastimizning bu sonida 19 yillik oliy toifali shifokor, psixoterapevt, narkolog, tibbiyot fanlari boʻyicha falsafa doktori( PhD) hamda HIDAYA MED CLINIC - ruhiyat salomatligi markazi asoschisi Dr. Gavhar Darvish (Teshaboyeva) bilan suhbat qurdik. Unda jamiyatdagi tushkunlik kayfiyati sabablari, yashirin depressiya qanday oqibatlarga olib kelishi mumkinligi va ruhiyatdagi buzilishni nima uchun psixolog davolay olmasligi haqida gaplashdik. Yo‘l qo‘yilgan xato va kamchiliklarni kechirasiz, degan umiddaman) #psixologiya #psixoterapiya #depressiya

Минде битта приложения бўсада, ўша орқали любой дорини сохтами ё ҳақиқийми текшира олсанг, нафақат дори бошқа махсулотларни ҳам куар код орқали текшириб кўнгил хотиржам бўса деб ўйлаб юрардим. Так вот, 27 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасида “Дори воситаларини маркировкалаш – Ўзбекистон дори бозоридаги муаммоларни ҳал этишнинг биринчи қадами” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими, Солиқ қўмитасининг Маҳсулотларни маркировкалашни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Фармасевтика маҳсулотлари маркази раҳбарияти ва бошқалар иштирок этишди. Бугунги кунга қадар “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизимида 2400 дан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтган, жумладан, 679 та ишлаб чиқарувчи, жумладан 600 дан ортиқ хорижий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари, 740 таси дори воситалари импорт қилувчи ва дистрибюторлари, 1053 таси чакана савдо корхоналари. Маркировкаланадиган маҳсулотлар реeстрига 11 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари киритилган. Дори воситалари бозорининг асосий қисмини хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ташкил этишини ҳам таъкидлаймиз. Ишлаб чиқарувчиларнинг қарийб 90 фоизи хорижлик, республика бозорига кираётган дори воситаларининг 63,4 фоиздан ортиғи хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларидир. Рақамли маркировка - бу дори воситаларининг қадоғига, асосан, ишлаб чиқариш жараёнида ихтисослаштирилган кодни қўллаш жараёни бўлиб, унинг мақсади маҳсулот айланмасининг барча иштирокчилари ўртасидаги, тўғридан-тўғри дорихоналарда сотилишигача бўлган ҳаракатни кузатиш ва истеъмолчига маҳсулотнинг ҳақиқийлигини кафолатлашдан иборат. Уни хақиқийдигини бепул “Асл Белгиси” мобиль иловаси ёрдамида сканерлаш орқали текшириш мумкин. Эндиликда оператор давлат идоралари билан биргаликда истеъмолчилар шифохона ёки поликлиникалар учун мўлжалланган дори воситаларини мобиль илова ёрдамида осонгина аниқлашлари учун иш олиб бормоқда. 🧠@nurbekalimov
Show all...
2024 йил 21 март куни Air Samarkand авиакомпанияси А321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича биринчи мунтазам тижорат парвозини амалга оширди. Ушбу рейс авиакомпания фаолиятидаги янги босқичдир. Наврўз байрами арафасида амалга оширилган рейс Самарқанд ва Туркиянинг йирик шаҳри ва аеропорти ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш учун янги имконият яратди. Биз ҳам шу рейс билан Истанбул шаҳрига учдик. Бугундан бошлаб авиакомпания ҳар душанба ва пайшанба кунлари ушбу йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўяди. Яқин келажакда авиакомпания Тблиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор йўналишларига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб чартер дастури ҳам режалаштирилган. Air Samarkand мунтазам рейсларига чипталарни easybooking.uz веб-сайтидан, шунингдек, EasyBooking тизимига уланган агентликлар тармоғидан ва biletbank.com веб-сайтидан сотиб олиш мумкин. Яқин келажакда чипталар янгиланган airsamarkand.com веб-сайтида, машҳур онлайн касса ва агрегаторларда ҳам сотувга қўйилади.   Air Samarkand - Самарқанд халқаро аеропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпаниясидир. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз Airbus А330, А321 ва А321neo самолётларидан иборат. Авиакомпаниянинг асосий мақсади Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан-тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беришдир.   Кетишда ҳам келишда ҳам самолётга барча чипталар тўлиқ сотилган. Бу йўналишда талаб катта экан. Айни пайтда Самарқанддан Истанбулга парвозлар частотасини ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Келгуси ойларда Дубай, Жидда, Тбилиси йўналишларини очиш режалаштирилган. 🧠@nurbekalimov
Show all...
Ipak Yo’li Banki’дан яна бир қулайлик 25 мартдан 30 сентябргача Ўзбекистондаги любой банкти Visa ва Mastercard халқаро карталарини Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида 0,5 % комиссия билан тўлдирорасла. Ipak Yo’li Banki одамларга қулайликлар яратишда давом этяпти. Батафсил маълумотти банк сайтидан олиноради. Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам хизматингизда: @ipaksupport Instagram | Telegram | Ilova Реклама
Show all...
Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган. Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентда My-Cars номи билан очилган автосалон бир нечта фуқароларнинг пулларини қўлга киритиб, машина учун тўланган пулларни ўзлаштириб, юборгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши очилганди. ЎзАнинг хабар беришича, айбдорларга суд ҳукми ўқилган. Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My-Cars номи билан автосалон очилган. 2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар “автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш”ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6 млрд 155 млн сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган. Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM— Uzbekistan билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Ҳеч кимга ачинмадим🙂 🧠@nurbekalimov
Show all...
Uzum ёрворяпти Uzum экотизим қанақа ишлаши борасида мастер-класс ўтиб бераяпти деб айтсак унчалик ҳам ошириб юбормаган бўламиз. Сабаби оддий, компания яратилганига 2 йил бўлганига қарамай Ўзбекистондаги стратап лойиҳалар ичида тарих яратмоқда. Масалан, компания томонидан шу пайтгача соҳага $100 млн инвестиция жалб қилинган. Бунинг ортидан компаниянинг қиймати $1 млрддан ошибди. Экотизимнинг директори Жасур Жумаевнинг сўзларига кўра, ҳар ойда Ўзбекистоннинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси Uzum хизматларидан фойдаланади. 2023 йилнинг ўзида компания $100 млн тоза фойда кўрган. Ҳозирда компания таркибида маркетплейс, экспресс-етказиб бериш сервиси, классик ва рақамли банклар, BNPL-сервис, автомобил сотиб олиш платформаси бор ва бу хизматлар сони жуда тез ортиб бормоқда. Нима ҳам дердик, рақобат яхши нарса. Ўзбекистон бозори учун янгилик бўлаётган экотизимларни ривожланишидан албатта истеъмолчи ҳам манфаатдор бўлади. 🧠@nurbekalimov
Show all...
«Ўзбекистон дунёнинг энг олди, энг илғор давлатларидан бирига айлансин. Тутган рўзаларимиз, дуоларимиз даргоҳида қабул бўлсин» — Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик дастурхонида дуога қўл очди. 🧠@nurbekalimov
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!