cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Руҳий баркамоллик

✅Ушбу каналда қуйидагиларни кузатасиз: Иқтибослар Стрессдан чиқиш Позитив фикрлаш Мотивация Ўзига ишончни ошириш Фарзанд тарбияси Қалб кечинмалари 📩 Реклама бўйича: @Ruhiybarkamollik_reklama @Shahnoza_Navruzova 📌 Ҳамкор канал: @Ayollarning_kanali

Show more
Advertising posts
21 754Subscribers
-7524 hours
-1527 days
-92130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

БИР ОЯТ "Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!". Зухруф сураси 32 -оят. Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз. Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир. Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган. Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган. Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган. Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган. Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг. Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир! ⬇️⬇️⬇️ ✅@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Show all...
👍 17🥰 2
Умр йўлдошимга ризқ келадиган эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Воқеа соҳибаси сўзлайди: - Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йўлдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин доим бир биримиз билан қўнғироқлашиб ҳол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди, лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет: - Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйга кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали, энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин. Мен бу гапларимни дугонамга ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан. ... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди: - СубҳанАллоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақида сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди: мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни минг, беш, ўн минг солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул соладиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар хафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди: - Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидек, "Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У Зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз..." Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: "Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир", деса, иккинчиси: "Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ" деб дуо қилади. Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз хаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди, лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...
Show all...
👍 10 2

ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

😌 𝐓𝐚𝐬𝐚𝐯𝐯𝐮𝐫 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠... - 𝐏𝐮𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐛𝐨𝐫... - 𝐌𝐚𝐬𝐡𝐢𝐧𝐚𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐛𝐨𝐫... - 𝐔𝐲𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐛𝐨𝐫... - 𝐌𝐮𝐧𝐨𝐬𝐚𝐛𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐢𝐝𝐞𝐚𝐥... - 𝐁𝐚𝐱𝐭𝐥𝐢𝐬𝐢𝐳... - 𝐅𝐚𝐫𝐳𝐚𝐧𝐝𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐫𝐨𝐡𝐚𝐭𝐢𝐧𝐢 𝐤𝐨'𝐫𝐚𝐲𝐚𝐩𝐬𝐢𝐳... 𝐗𝐨'𝐬𝐡 ? 𝐒𝐡𝐮 𝐨𝐫𝐳𝐮𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐫𝐞𝐚𝐥𝐥𝐚𝐬𝐡𝐭𝐢𝐫𝐢𝐬𝐡 𝐳𝐚𝐯𝐪𝐥𝐢𝐦𝐢 ? 𝐍𝐚𝐡𝐨𝐭𝐤𝐢, 𝐛𝐮𝐧𝐢 𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐬𝐢𝐠𝐚 𝐞𝐠𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐬𝐡 𝐦𝐮𝐦𝐤𝐢𝐧 ?! 𝐀𝐥𝐛𝐚𝐭𝐭𝐚-𝐝𝐚... 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐝𝐚 𝐛𝐮𝐠𝐮𝐧 20:30 𝐝𝐚 𝐣𝐨𝐧𝐥𝐢 𝐞𝐟𝐢𝐫𝐠𝐚 𝐤𝐞𝐥𝐢𝐧𝐠, 𝐬𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐡𝐚𝐦 𝐨'𝐫𝐠𝐚𝐭𝐚𝐦𝐚𝐧 🔥🔥🔥
Show all...
🥴 3👎 1
😍𝐄𝐅𝐈𝐑𝐃𝐀 𝐐𝐀𝐓𝐍𝐀𝐒𝐇𝐈𝐒𝐇😍
😍𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐆𝐀 𝐊𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇😍
#Психофакт Миллионер бўлишимиз учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бу чекловлар факат бизнинг онгимизда. Нимага эриша олишимизга кўзимиз етса, шунга албатта эришамиз. Гап онгимизни, ўзимизни шунга ишонтиришда. Орзуларингизга эрк беринг. Ўзингизни чекламанг.
Show all...
👍 14👌 2
Турли хил гўшт турларининг хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? 1️⃣ Қўй ва қўзи гўшти халқ табобатига кўра, инсон темпераменти учун энг яхши гўшт тури ҳисобланади. 2️⃣ Эчки гўшти хоссалари ва сифати жиҳатидан қўй гўштига ўхшайди. 3️⃣ Курка гўшти ҳар хил темпераментларга мос келади. 4️⃣ Туя гўшти танани умумий мустаҳкамлашда, айниқса жисмоний қувватни ошириш учун фойдалидир. 5️⃣ Балиқ гўшти агар яхши пиширилса, юмшоқ ва осон ҳазм бўлади. 6️⃣ Қисқичбақа гўшти бошқа денгиз жонзотларидан фарқли ўлароқ, жудаям фойдали хусусиятлари кўп ҳисобланади!
Show all...
👍 16
САВОБТАЛАБ ИНСОНЛАР ДИҚҚАТИГА! "Яхшиман, ҳаммаси яхши". Оғриқ жон-жонидан ўтиб турган бўлсада сездирмасликка уринаётган бу ўсмир оҳангаронлик Нуразизбек Саидов бўлади. У ихтисослаштирилган мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Орзулари жудаяяям кўп. Тақдир ҳазилими ё синов, кутилмаганда пайдо бўлган ўткир лейкоз (оққон) касаллиги бугун унинг орзуларига соя солмоқда. 13 ёшли ўсмир бугун жон-жаҳди билан ҳаёт учун курашмоқда. Ҳозир у зудлик билан операцияга муҳтож. Операция Ҳиндистонда ўтказилади, нархи 60 000 АҚШ доллари экан. Орамиздаги савобталаб, эҳсон қилмоқчи бўлган инсонлардан шу болажоннинг мушкулини осон қилишга ёрдам беришингизни сўраймиз. Яратган хайрли амалларингизнинг ажрини зиёда қилсин. Батафсил маълумот учун гуруҳ ссилкаси 👇👇👇 https://t.me/+uyEqpaSO40cxZjIy 📌Нуразизнинг онаси билан боғланиш учун: +998949351135 🔖Клик учун карта рақами: (Нуразизнинг онаси Л. Саидованинг номида): 4073420010636813 (Visa карта) 8600060960231356 (Uzcard) 9860010111016456 (Humo) Ушбу постни имкон қадар тарқатишда ҳам ёрдамингизни аяманг, Ҳазрати Инсоним! ⬇️⬇️⬇️ ✅@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Show all...
😢 12👍 3
Бешавқат ҳаётнинг биринчи зарбасини қабул қилиб олди.😀
Show all...
🤬 18😁 6🤯 2🥰 1
Бой ва камбағал одамларинг фикрлашидаги 10 та фарқТақдир: - Бойлар доимо - мен ўз бахтимнинг яратувчисиман - дейишади. -Камбағаллар - менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди - дейишади. •Ишлашдан мақсад: -Бойлар - маънавий ва моддий бойроқ бўлиш. -Камбағаллар - янада қашшоқлашиб қолмаслик. •Курашдан мақсад: - Бойлар - фақат ғалаба қозониш. - Камбағаллар - ютқизмас бўлди. •Ҳаётий фалсафа: -Бойлар - ҳар муаммода имконият, янгилик топиш. -Камбағаллар - муаммоларни гирдобидан қочиш. •Бойликка муносабат: -Бойлар - муваффақиятли, бой одамларга ҳавас қилишади. -Камбағаллар - улардан бойроқларга ҳасад қилишади. •Муаммоларга муносабат: -Бойлар - ҳар муаммода бир сабоқ излайди. -Камбағаллар - муаммоларини бурттириб кўрсатишади. •Нега пул олишади? - Бойлар - ишнинг натижаси учун. -Камбағаллар - сарфланган вақти учун. •Танлов қилиш керак бўлганда: -Бойлар - унисини ҳам, бунисини ҳам танлашади. -Камбағаллар - ё унисини, ё бунисини танлайди. •Таваккал: - Бойлар - ютқизиб қўйишдан қўрқмай таваккал қилишади, ҳеч бўлмаса, бир нима ўрганаман дейди. -Камбағаллар - қўрқув таваккал қилишдан тийиб туради. Таълим: -Бойлар - ҳаётининг ҳар бир дақиқасида ўқийди, изланади, нимадир янги нарса ўрганади. -Камбағаллар - ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди. Ҳар қандай билимни мен буни биламан деган сўзлар билан бошлайди. Сиз қайси бирида бўлишни хоҳлайсиз, ўзингиз хоҳлаган фикрлашни танлаб олинг... ⬇️⬇️⬇️ ✅@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
Show all...
👍 24
Бой ва камбағал одамларинг фикрлашидаги 10 та фарқТақдир: - Бойлар доимо - мен ўз бахтимнинг яратувчисиман - дейишади. -Камбағаллар - менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди - дейишади. •Ишлашдан мақсад: -Бойлар - маънавий ва моддий бойроқ бўлиш. -Камбағаллар - янада қашшоқлашиб қолмаслик. •Курашдан мақсад: - Бойлар - фақат ғалаба қозониш. - Камбағаллар - ютқизмас бўлди. •Ҳаётий фалсафа: -Бойлар - ҳар муаммода имконият, янгилик топиш. -Камбағаллар - муаммоларни гирдобидан қочиш. •Бойликка муносабат: -Бойлар - муваффақиятли, бой одамларга ҳавас қилишади. -Камбағаллар - улардан бойроқларга ҳасад қилишади. •Муаммоларга муносабат: -Бойлар - ҳар муаммода бир сабоқ излайди. -Камбағаллар - муаммоларини бурттириб кўрсатишади. •Нега пул олишади? - Бойлар - ишнинг натижаси учун. -Камбағаллар - сарфланган вақти учун. •Танлов қилиш керак бўлганда: -Бойлар - унисини ҳам, бунисини ҳам танлашади. -Камбағаллар - ё унисини, ё бунисини танлайди. •Таваккал: - Бойлар - ютқизиб қўйишдан қўрқмай таваккал қилишади, ҳеч бўлмаса, бир нима ўрганаман дейди. -Камбағаллар - қўрқув таваккал қилишдан тийиб туради. Таълим: -Бойлар - ҳаётининг ҳар бир дақиқасида ўқийди, изланади, нимадир янги нарса ўрганади. -Камбағаллар - ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди. Ҳар қандай билимни мен буни биламан деган сўзлар билан бошлайди. Сиз қайси бирида бўлишни хоҳлайсиз, ўзингиз хоҳлаган фикрлашни танлаб олинг...
Show all...