cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: 👉yozyovon.uz Facebook: 👉 yozyovon24 Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Show more
Advertising posts
3 057Subscribers
-424 hours
-127 days
+2430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Show all...
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ/расмий 🇺🇿

👍 2 1
ИШЛАР СИФАТЛИ БАЖАРИЛСИН Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Беруний МФЙга ташриф буюрган чоғида ушбу маҳалладаги Боқияхон Халилова ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги аниқланиб, бартараф этиш бўйича топшириқлар берилган эди. Бугун туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ушбу хонадонга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими қурувчи-усталар билан суҳбатлашиб, қурилаётган қўшимча хоналарнинг сифатига алоҳида тўхталиб ўтиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини берди. ✅Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
Show all...
👍 2
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ИШ ФАОЛИЯТИ яхши, деб баҳоланди Ҳукуматимиз томонидан МФЙларда маҳалла еттилиги шакилланди. Уларнинг иш фаолиятларида амалга ошириладиган ишлари ва вазифалари аниқ белгилаб қўйилди. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Наврўз МФЙга ташриф буюриб, МФЙ еттилиги билан маҳаллада амалга оширган ишлари юзасидан бирма-бир суҳбат ўтказди. Унда еттилик томонидан амалга оширган ишлар яхши бажарганликлари маълум бўлди. Иш юритиш ҳужжатлари ҳам жойида. Кунлик бажарилган топшириқлар ижроси алоҳида ҳужжат тарзида жамлаб борилмоқда. – Маҳалла еттилигининг умумий иш фаолияти яхши, лекин бундан ҳаволаниб кетмаслик керак, – деди туман ҳокими. – Ишларни янада олдинга юритиш керак, раҳмат. Жиноятчилик йўқлиги яхши, буни ушлаб туриш керак. Ободонлаштириш ва маҳалладаги айрим камчиликларни бартараф этинглар. Туман ҳокими маҳалла раисига 3-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни наъмунали ўтказиш юзасидан ўзининг тавсия ва топшириқларини берди. Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
Show all...
👍 1
ҚАДАММА-ҚАДАМ ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТАДИ мурожаатларга муносабат билдирилди Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов масъуллар иштирокидаги қадамма-қадам ўрганишларини Ижодкор маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борди. МФЙ маъмурий биносида маҳалла инфратузлмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларида берилган топшириқлар бўйича тегишли масъуллар ва маҳалла еттилигининг амалга оширган ишлари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Унда Сайҳунобод тажрибаси асосида 5-7 тадан хонадонлар танлаб олиш ва амалга оширилаётган ишлар, пиллачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун хонадонларда пилла етиштиришни йўлга қўйиш, пилла етиштирувчи хонадонлар сонини 50 тага қадар етказиш, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни муаммолари билан ишлаш, “Бўйрачилик” соҳасини ривожлантириш, ҳудуддаги бандлиги таъминланмаган аҳолини жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бандлигини таъминлаб, бу иш билан шуғулланувчи аҳоли сонини 2 баробарга ошириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Келажак кўчасидаги 2000 метр ва бошқа кўчаларда масофаси узоқ кўчаларда сув тармоғи тортиш бўйича ишларни ташкиллаш ҳамда муаммони бартараф этиш, маҳалладаги ички йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаштириш юзасидан таклифлар киритиш, электр тамоқларида юзага келган муаммоларни бартараф этиш, таянчлар ўрнатиш, тармоқ тортиш ишлари бажарган ҳолда камчиликларни бартараф этиш, тегишли масъуллар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш, ҳудудни хатловдан ўтказиш ҳамда амалий ёрдам бериш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳар томонлама қамраб олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, спорт ва бошқа мусобақалар ташкил этишда бир қанча йўналишларда сусткашликка йўл қўйилганлиги қаттиқ танқид қилинди. Тегишли масъуллар бу бўйича огоҳлантирилди. Шунингдек аҳоли хонадонларига кирилиб, томорқадан фойдаланиш маданияти, уларнинг муаммолари ўрганилди. АҲОЛИНИНГ ОАВ ВАКИЛЛАРИГА ҚИЛГАН МУРОЖААТЛАРИГА МУНОСАБАТ Туман ҳокими аҳоли томонидан “Севимли”, “Рухсор” телевидениесига мурожаат этишларига сабаб бўлган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда фуқаролар розилигига эришиш бўйича Ижодкор МФЙда масъуллар иштирокида иш ташкил этиш ҳамда амалга оширилган ишлаш юзасидан аниқ ҳисобот бериш бўйича топшириқлар берилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди. МАКТАБ ВА ДМТТ ФАОЛИЯТИ Ташриф давомида 5-ДМТТ ҳамда 19- мактабда бўлиниб, таълим сифати, болалар давомати, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозаликка эътибор қаратиш муҳимлиги тушунтирилди. Бу йўлда чин дилдан ишлаш кераклиги айтилди. Бу йўналишларда жамоатчилик назоратини кучайтиш муҳимлиги ва бу билан яхши натижаларга эришиш мукинлиги таъкидланди. ✅Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
Show all...
👍 2
Go to the archive of posts