cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

🤲🍃Bismillax🤲🍃🍃🌸🍃 🌸Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, Роббимнинг зикри билан машғул булинг! 🌸Субҳаналлоҳ🤲🍃🕊 🌸Алҳамдулиллах🍃🕊 🌸Аллоҳу Акбар🍃🕊 🌸Лаа илааҳа иллаллоҳ🍃🕊

Show more
Advertising posts
1 718Subscribers
No data24 hours
-237 days
-7030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🥺❤️
Show all...
#Хадис_886 Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аср намозини қазо қилиб  қўйган киши  худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган  кабидир» Имом Термизий ривояти (Ибн Умар родияллоху анхудан)
Show all...
#Кун_ҳикмати 🌼 Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.
Show all...
кайнона...
Show all...
Ko‘zingizga yosh keladi. Bilasizmi, siz baxtlisiz !
Show all...
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар. Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди. Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди. – Мен Фотимаман. – Қайси Фотима? – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима. – Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман. Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у? – Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди. – Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим... Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Ёнингизда ким бор, эй Фотима? – Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради: – Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи. Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди. – Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз. – Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...
Show all...
АМАЛ ХОЛИС БЎЛСАЮ ТЎҒРИ БЎЛМАСА ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Show all...
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЁЛЛАРИ ВА УЛАРНИ НИКОҲЛАРИГА ОЛИШДАГИ ҲИКМАТЛАР _____ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужрайи саодатлари Мадинага ҳижрат қилишдан олдин, Маккайи мукаррамада бўлган. Ушбу муборак масканда Ҳадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо билан яшганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизга уйланганларида ёшлари йигрма беш ёшда, Ҳадича онамизни ёшлари эса, қирқда бўлган. 1. Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи жуфти ҳалоллари ҳисобланадилар. Пайғамбаримиз Ҳадича розияллоҳу анҳога кундош олмаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим исмли фарзанларидан ташқари бошқа барча фарзандларини Ҳадича онамиздан кўрганлар,. Бизларга маълумки, кўп сабабларга кўра Расуллулоҳ солаллаҳу алайҳи ва салламга умматларидан фарқли ўлароқ тўрт ҳотиндан кўп аёлга уйланишларига рухсат этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жами ўн учта аёллари бўлган . Улардан иккитаси яни Ҳадича ҳамда Зайнаб бинти Ҳузайма оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алаяҳи васаллам ҳаётликларида вафот этганлар. Қуйида уларни тўлиқ исмларини баён қиламиз. 2. Савда бинти Замъа онамизга Ҳадича розияллоҳу анҳа вафотларидан бир ойдан сўнг, пайғамбарликнинг ўнинчи йилининг шаввол ойида жуфти ҳалолликка олганлар. Онамиз турмушга чиқишларидан олдин , амакиларининг ҳузурида эдилар. Савдата бинти Замъа онамиз ҳижрий 54 –йилда шаввол ойида Мадинада вафот этганлар. 3. Оиша бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳумога Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликнинг ўн бешинчи йилининг шаввол ойида уйланганлар. Ўша вақтда Савдо онамизга никоҳланганларига бир йил бўлганди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ёшлари етти ёшда эди. Онамизнинг ёшлари тўққизга етганда яъни Мадинага ҳижрат қилганларига этти ой бўлганда сўнг Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига духул қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан бошқа бокира қизга никоҳланмаганлар. Онамизнинг хулқлари гўзал ва кундошларининг ичида энг фақиҳаларидан эдилар. Оиша розияллоҳу анҳонинг бошқа оёлларга нисбатан бўлган фазилати худди, “сарид” таоми бошқа таомларга нисбатан бўлган фазилати дек эди. Онамиз розиёллоҳу анҳо ҳижрий 57 ёки 58- йилнинг Рамазон ойининг 17-кунида, Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 4. Ҳафса бинти Умар ибни Хаттоб розияллоҳу анҳумога олдинги эрлари Хунайс ибн Хузофа ас-Саҳмий вафот эйганларидан кейин , ҳижратнинг учинчи йили, Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга уйландилар. Ҳафса онамиз олтмиш ёшга етганда вафот этдилар ва Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо онамизни “Уммул масакин” яни, мискинларнинг онаси деб номлашган, чунки, фақирларага жуда ҳам меҳрибон бўлганлар. Бирничи эрлари Абдуллоҳ ибн Жаҳш бўлиб, Уҳуд жангида вафот этгандан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга 4-ҳижрий санада уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо турмушга чиққанларига уч ой бўлиб, Рабиул-аввал ойида вафот этганлар. Жанозаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар ва Бақий қабристонига кўмилганлар. 6. Умму Салама бинти Аби Умайя розияллоҳу анҳонинг олдинги эрлари Аби Салама бўлиб, эридан фарзандлари ҳам бўлган. Эрлари вафот этгандан сўнг Шаввол ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиққанлар. Фақиҳа ва оқилла аёл бўлганлар. Саксон тўрт ёшларида вафот этганлар, Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 7. Зайнаб бинти Жаҳш ибн Рубоб розияллоҳу анҳо “Бани Асадий” қабиласидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммаларини қизлари бўлган. Аввалги эрлари Зайд ибн Ҳориса бўлган. Эрлари талоқ қўйиб, Зайнаб бинти Жахш ибн Рубобнинг иддалари тугагач Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ояти каримани нозил қилиб у кишини никоҳларига олишга амр қилган: Онамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг бешинчиси Зул-Қаъда ойида уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш аёлларнинг энг кўп ибодат қиладигани ва серсадақа, саховатпешаси бўлганлар. Ҳижратнинг 20-йилида эллик икки ёшда вафот этганлар.
Show all...