cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayevt.me/Javlonbek_Abdusattorov

Show more
Advertising posts
105 711Subscribers
-14924 hours
-8897 days
+11 36030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Энди электроскутер, от ва эшак аравадагилар ҳам жавобгарликка тортилади Қонунчилик палатаси кўриб чиқаётган қонун лойиҳаси билан кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
😱 1
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар мансабдорга 48 соат ичида келмаса бекор бўлади Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 76👏 7👎 3
Қозоғистон ҳам "Tik Tok"ни блокламоқчи Қирғизистон ортидан Қозоғистонда ҳам Tik Tok ижтимоий тармоғи блокланиши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аиду Балаева айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, Tik Tok да ноқонуний контентлар сони ортиб бормоқда. ⚡️Афсуски Ўзбекистонда wpn каналлари орқали ишлатиладиган Tik Tok платформасининг ўзбек сегментида ҳам аҳлоқсиз, беҳаё ва бошқа ноқонуний контентлар кўп. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 359👏 25🔥 9👎 6👌 4🤯 1
❗️Эртага соат 10:00 да Damas автомобили учун онлайн-контрактация очилади. Damas автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👎 513👍 71🤯 18👏 14👌 8😱 6
"Айфон"га ўч давлат хизматчиларининг иштахаси ҳақида Ревизорнинг ёзишича, 2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 млн сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1TB смартфонлари ва 25,3 млн сўмга айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган. Бундан ташқари, бир қатор давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари томонидан қимматбаҳо русумдаги смартфонлар харид қилинганлиги ёки харид қилиниш жараёнида эканлигини кўриш мумкин: Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси 14,4 млн сўмга бир дона Apple iPhone 14 Pro Max 256GB; Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси 24,7 млн сўмга икки дона Galaxy S23 Ultra 512 GB; Ўзбекистон Кинематография агентлиги 10 млн сўмга бир дона Galaxy S22 Ultra 256GB, 19,8 млн сўмга яна икки дона Galaxy S22 Ultra 256GB ва 15,8 млн сўмга iPhone 15 Pro 256GB Natural titanium; «Маънавият ва маърифат» марказининг Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга икки дона iPhone 15 Pro Max 1TB; Хоразм вилояти ҳокимлиги Ёшлар дафтари жамғармасидан 16,9 млн сўмга бир дона iPhone 15 Pro Max 256GB; Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) 30,6 млн сўмга икки дона iPhone 15 Pro Max 256GB. ☝️Ишқилиб яқин орада айфон 16-17 чиқиб қолмасинда. Бизникилар қанча қиммат бўлмасин бюджет ҳисобидан униям сотиб олишаверади. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👎 490😱 98👍 68🤯 40😢 40🔥 13👌 5👏 2
1 майдан метан газ заправкаларидаги газ нархи ошмайди - Энергетика вазирлиги. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 99🔥 14👎 8👏 8😱 2
❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида бўлган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Маданият вазирлиги тизимига киритилди. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👎 134👍 39🤯 2
Йил охирига қадар доллар курси ошишда давом этади 23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди. Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилган. ☝️Афсуски йил охирига қадар долларнинг курси ошишда давом этиши прогноз қилинмоқда. Исми сир қолишини сўраган айрим манбалар доллар курси йил охиригача хатто 20.000 сўм бўлиши мумкинлигини билдиришмоқда. Албатта бу тахмин холос. Аммо ҳозирги вазиятда эртага нима бўлишини аниқ айтиш қийин. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👎 198🤯 45👍 33😱 18😢 9🔥 3
Ipak Yo'li Banki'дан фойдали омонат — Миллий 25! Миллий 25 — бу йилига 25% ставкали онлайн-омонат бўлиб 24 ой муддатни ўз ичига олади. Бу каби омонатлар жамғармасини узоқ муддатга режалаштирган одамлар учун анча самаралидир. Омонатни очиш учун банк филиалига бориш ҳам шарт эмас, барчасини Ipak Yo'li Mobile иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Омонат ҳақида батафсил: @ipaksupport Instagram | Telegram | Ipak Yo'li Mobile | Реклама
Show all...
👎 133👍 54🤯 3
❗️Олдиндан тўлаб қўйилса, тариф 2 ой мобайнида эски нархда қабул ҳисобланади “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 116-бандида “Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди”, дейилган. Шунингдек, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандида “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади”, деган қоида мавжуд. Шундан келиб чиқилса, 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади. Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрелда 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади. 1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди. Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👎 437👍 199🤯 15😱 4👏 3😢 1👌 1