Ўзбекистон халқини,
Оғриқли ўтган куни.
Отмаган тезда тонгги,
Бедор ўтказган туни.
Айрилиқ кун юрагим,
Азобин босолмадим.
Кўзимдан оққан ёшим,
Бир нафас артолмадим.
Етарли деб бардошим,
Дардим ичимга солдим.
Ўзим билмаган ҳолда,
Қўлимга қалам олдим.
Бир зумгина кўзларим,
Илинибди уйқуга.
Ё бечора, бу қалбим,
Берилдими туйғуга.
Тушимми-ё ҳушимни,
Англолмадим билмадим.
Нурли қабр ёнида,
Ислом отам тингладим.
“Баланд кўтар кўксингни,
Юрак дардинг оширма.
Қалбингдаги меҳрингни,
Баралла айт, яширма”.
Атрофимга қарасам,
Катта улкан қоғозлар.
Ўқиб мен назар солсам,
Қалбимдаги овозлар.
Бу сўзларни мен очиқ,
Бор овозда ўқидим.
Билмадим меҳрим сабаб,
Ё ичимдан тўқидим.
Отажоним ўша кун,
Ўзбекистон йиғлади.
Бу айрилиқ ўзбекнинг
Юрагини тиғлади.
Қизингиз оҳ дардини,
Кимга айтиш билмадим.
Ўқимаган аёлнинг
Сўзини ким тинглайди.
"Қалбинг сўзларини бит,
Кейин қизим бир оз кут.
Она юртим гуллайди,
Сени халқим қўллайди.
Бордир менинг издошим,
Ўзи сени топади.
Отам дея қабримни,
Гуллар билан ёпади".
Қалбимдаги сўзларни,
Телефонга олдим ёзиб.
Гуё бир кечада мен,
Анчайин қолдим озиб.
Қуёшли бўлиб осмон,
Етмагандай бардоши.
Ғуборли бўлиб Ватан,
Само тўкди кўз ёши.
Қўлларимга қарасам,
Негадир қалтирайди.
Кўз ўнгимда бир ёруғ,
Милтираб ялтирайди.
Туш кўрдимми тундан мен,
Ё ақлдан оздимми.
Телефон ёдимга тушди,
Ростдан мен шеър ёздимми.
Кўрганларимни ростдан,
Барчасини ёзибман.
Садоқатим уммони,
Тубини мен қазибман.
Айтсаммикин ёзганим,
Дея уйлай бошладим.
Юрак бўлиб безовта,
Шеър айтишни бошладим
Ҳайит байрами куни,
Шеърлар яна қуйилди.
Ё кучли меҳрим сабаб,
Менга шундай туюлди.
Ислом отамга чиндан,
Жуда меҳр қўйибман.
У кишидан ажралгач,
Ўтда ёниб, куйибман.
Суҳбатда бўлолмадим,
Шудир менинг армоним.
Бунданда хўп гуллайди,
Она Ўзбекистоним.
Синовларда биз тотдик,
Айрилиқнинг азоби.
Меросингиз асраймиз,
Мисоли кўз қароғи.
Порласин шундай ёрқин,
Она юртим чироғи.
Биз учун жондан азиз,
Ўзбекистон тупроғи.
Неча кунлар йиғидан,
Олдим бутун аламим.
Ўттиз етти ёшимда,
Қўлга олдим қаламим.
Шеърларимни ёзмасам,
Нафасим бўғилади.
Уйламаган мавзулар,
Кўксимда туғилади.
Ҳожи тоғамга тушим,
Шеърларим айта олдим.
Тоғам сабаб юрагим,
Анчайин босиб олдим.
Яратган Аллоҳимни
Ўзи мени қўллади.
Газеталар шеърларим,
Халқимизга йўллади..
Халқ билан мулоқатда,
Бир фидоий сайланди.
Кўрган ўша тушларим,
Ҳақиқатга айланди.
Оддий халқ дардин тинглаб,
Қалбимиздан олди жой.
Меҳнат қилиб тинмади,
Халқим бўлсин деди бой.
Ислом отам айтгандай,
Қутлуғ қадам бу инсон.
Ташаббуслар кўрсатиб,
Ёшларга берди имкон.
Юртимизда бўлмоқда,
Ҳар соҳада юксалиш.
Гуллаб очяпти чирой,
Қишлоқларда ўзгариш.
Баралла шеърлар айтиб,
Кўтардим мен қаддимни.
Гўзал она Ватанда,
Топдим ширин бахтимни.
Орзуларим ўсмоқда,
Яшнамоқда уриб барқ.
Ўқимадим деган армон,
Юрагимни этди тарк.
Икки азиз Юртбошим,
Улар ўқитди мени.
Ватанга хизмат қилиб,
Оқлагайман мен буни.
Марҳабо шеъри деманг,
Бу қалбининг ноласи.
Юртбошимиз отам деган
Ўзбек ҳалқи боласи.
Олов эмасдир шеьрларим
Балки мен хом хаёлман.
Ватанини жондан севган
Оддий ўзбек аёлман.
Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
Мехрибонларим каналимиз аъзоси
Дил Наволари гурухимиздан олинди
@Marahabo_Karimova_Qashqadaryo
🕋@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄Show more ...