cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Show more
Tajikistan431The language is not specifiedNature & Animals962
Advertising posts
11 247Subscribers
-224 hours
+577 days
+59830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЎЗБЕКИСТОНДАН РОССИЯГА МЕВА-САБЗАВОТ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚАНДАЙ РЕЖАЛАР БОР? Ўзбекистон матбуот марказида мева-сабзавотларнинг айрим турлари экспортини ошириш режалари ҳақида маълум қилинди. Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини ошириш ниятида. Бу ҳақда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ илмий ходими Шуҳрат Аҳмедов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 15 фоизини жуда сифатли мевали маҳсулотлар етиштириш мумкин бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудлари ташкил этади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда узум етиштириш, қуритилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва олиш мумкин, чунки тоғолди ва тоғли ҳудудларда аксарият мева турлари ўсади. "Ҳисоб-китобларга кўра, биз фундук, яъни ўрмон ёнғоғини етиштириш ва ҳосил олиш учун яхши истиқболларга эгамиз. Айни пайтда республикага фундук плантацияларини барпо этиш учун маҳсулот навлари ва технологиялар олиб келинмоқда, бу борада биз озарбайжонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз", — деди Аҳмедов. Аҳмедов, шунингдек, Ўзбекистонда нафақат фундук плантацияларини ташкил этиш, балки уни тозалаш ва саралаш бўйича ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётганини айтди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда резавор мева етиштиришнинг ривожланиши билан мутахассислар кўк мева етиштиришда мамлакатимизнинг катта экспорт салоҳиятини кўрмоқда, дейилади Sputnik хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 10👏 6🔥 5
ТОМОРҚАЛАРДА ПОМИДОР ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Экинларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилгач, 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади. Помидор ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул. Помидор етиштиришда тук ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Гуллашгача "Фосфомакс", мева шаклланишида эса, аввалроқ "Бактомин", кейин "Максиплант" биостимуляторидан фойдаланилади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5-6 куб.метр ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8-12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5-7 кунда суғорилади. Ёз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади. Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Конфидор ва Актара кимёвий инсектицидлари қўлланилади. Кўсак қуртига қарши профилактика учун "Престиж" биоинсектициди билан ишлов берилади. Касалликлардан меваларнинг учидан чириши, бактериал доғланиш, фитофтороз, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Юқорида келтирилган барча замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин" биофунгициди билан ишлов берилиши ўта самаралидир. Кимёвий ишловларда эса, 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 24🤝 4🎉 2
ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА АЙРИМ ЗАРАРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ Қулупнай таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, рух ва мис бор. Бундан ташқари, витаминларнинг бутун мажмуаси мавжуд: A, B, C ва бошқалар. Мевадаги антиоксидантлар туфайли инсоннинг териси мустаҳкам ва эластик бўлади ва қулупнай таркибидаги фолий кислотаси репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун хизмат қилади. Қулупнай истеъмол қилиш кўришни яхшилайди, подагра касаллигига ёрдам беради, хотирани кучайтиради ва организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради. Ундаги салицил кислотаси яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Айниқса, аёлларнинг целлюлитга қарши курашида қулупнай ёрдам беради. Мева, шунингдек, муаммоли жойларда қон айланишини яхшилайди. Қулупнай ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган одамларга зарар етказади. Қон босими мавжуд инсонларга ҳам ушбу мевани ейиш тавсия этилмайди. Қулупнай жуда кучли аллерген ҳисобланади, шунинг учун уни бирданига кўп миқдорда ейиш мумкин эмас. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 17
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
Show all...
👍 11💯 4🤝 3👏 1
ҚАНДАЙ САБАБЛАРГА КЎРА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР МЕВА ҚИЛМАЙДИ? @AGROBLOGER telegra.ph/-04-27-1639
Show all...
...

Тик ва тез ўсувчи гилос ва нок дарахтлари, шохлари кенг ёйилиб ўсувчи шафтоли ва ўрик дарахтларига нисбатан мева беришни кеч бошлайди. Аммо бундай дарахтларнинг тик ўсувчи новдаларини қотиб кетишидан олдин ён томонга ёйиш орқали мева олишни эртароқ бошлашга ундаш мумкин. Каллаклаб кесишни, айниқса қиш мавсумида кам амалга ошириш лозим, чунки дарахтларнинг шохлари каллакланганда ёки тепа қисми кўп кесиб ташланганда, жуда кўплаб янги новдалар ўсишига сабаб бўлади ва мевали куртаклар кам ривожланади. Тик ўсаётган…

👍 10💯 4
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Тошкент билан туташ бўлган Туркистон вилоятида етиштирилган бананлар май ойидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Сайрам туманидаги Қайнарбулақ қишлоқ округидаги иссиқхона мажмуасида банан етиштирилмоқда. Ҳамкорлик эгаси Ислам Алиевнинг сўзларига кўра, яқин 2-3 ҳафта ичида биринчи маҳсулотни татиб кўриш мумкин бўлади. Умумий майдони 5,3 гектар бўлган иссиқхона Туркия технологиялари асосида қурилган. Ҳудудга дастлаб тажриба тариқасида 7400 дан ортиқ бананнинг “Анамуз” навли кўчатлари экилди. Сайрам тупроғида тропик мевали дарахтлар экиш учун ўғитлар ишлатилган. Ҳозир бу ерда 150 киши банан етиштирмоқда. Фермер 5 гектар иссиқхонадан минг тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган. “Ушбу маҳсулот Қозоғистоннинг ички бозорини қоплашга йўналтирилади. Нархни ҳали белгилаганимиз йўқ. Умуман олганда, чет элдан бананнинг нархи анча арзон. Бунинг сабаби, бизда йўл харажатлари йўқ”, – дейди Ислам Алиев. Иссиқхона мажмуаси 2023 йил июнь ойида ишга туширилган. Бу ерга техникадан ташқари Туркиядан агроном ҳам таклиф қилинган. “Банан новдаси 10-15 йилгача ҳосил бериши мумкин. Биз май ойида биринчи ҳосилни оламиз. Бананлардан ташқари, лимон ва хурмо каби тропик мевалар ҳам экилади. Келгусида мева навларини кўпайтиришда давом этамиз”, – дейди фермер. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 26 5
⚡️ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР: Вазирлар Маҳкамасининг 674-сонли қарори қабул қилинганди: УНГА КЎРА: Ўрмон фонди ерлар 3 йилдан 49 йилгача қуйидаги мақсадлар ва ўлчамларда ижарага берилади: ўрмон барпо қилиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун–0,1 гектардан 2 гектаргача; тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун – гектардан 10 гектаргача; қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун –0,1 гектардан 10 гектаргача; доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; асаларичилик фаолияти учун – 0,01 гектардан 2 гектаргача; балиқчилик фаолияти учун – 0,1 гектардан 5 гектаргача; овчилик фаолияти учун –0,1 гектардан 2 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун); лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун –0,1 гектардан 2 гектаргача; экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) – 0,01 гектардан 2 гектаргача. Батафсил: 👇👇👇 telegra.ph/-12-27-1115
Show all...
...

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2023 йилдаги «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 674-сон қарори қабул қилинди 2024 йил 1 январдан: ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-ijara» ахборот тизими орқали амалга оширилади; ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини «E-auksion» платформаси…

👍 12🔥 4
СУВ ЭКИНЛАРИ 1. Тажриба учун сувда (лаборатория шароитида) ўстириладиган ўсимликлар. 2. Сув босган жойда экиладиган ўсимликлар (масалан, шоли). СУНЪИЙ ЁМҒИР Суғоришнинг механизациялаштирилган усулларидан бири. Бунда сув катта босим остида ҳавога сочувчи механизмлар воситасида сепилади. СОХТА ЙИЛЛИК ХАЛҚА Мавсумий ўсиш ҳисобига иккиламчи ксилемадаги биттадан ортиқ ҳалқани дарахт танасида ҳосил бўлиши СОХТА МЕВА Таркибида уруғчилардан ташқари гулнинг бошқа қисмлари ҳам бор мевалар. Асл (чин) мева морфологик ва ботаник нуқтаи назардан уруғчидан ҳосил бўлади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 10
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 24 апрел, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 14 3
ШИРАГА ҚАРШИ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ТАЪСИР ҚИЛМАСА, АЧЧИҚ ҚАЛАМПИРДАН ФОЙДАЛАНИНГ! Бунинг учун аччиқ қалампир қайнатмаси билан ишлов берилади. Уни тайёрлаш учун 1кг аччиқ қалампир 1 соат давомида ёпиқ идишдаги 10 литр сувда қайнатилади. Кейин уларни майдалаб, қайнатмани 2 сутка давомида қоронғи жойда тиндириб қўйилади. Сўнгра тайёр бўлган воситани докадан ўтказиб, мевали дарахт ва сабзавот ўсимликларига пуркаш учун унинг 0,5 литрини 10 литр сувга қўшилади ва унга 40 грамм хўжалик совуни қириндиси аралаштирилади. Кечки салқинда пуркаш ишлари олиб борилиши, резина қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 37💯 6👏 5