cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link Ҳамкор каналлар: @agrobloger @fermerga_madad Ҳамкор гуруҳлар: @RespublikaFermerlari @agronom_guruhi @fermerlar_guruhi Мурожаат: @agrobloger_admin

Show more
Advertising posts
9 734Subscribers
+224 hours
+297 days
+22830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️ФЕРМЕРЛАР МУРОЖААТИ: "Агар биз 10 тийин қарз бўлиб колсак, техникаларимизу уйимиздаги чорвамизни қолдиришмайди, лекин қанчадан-қанча мулки бор кластердан ундириша олмайди". “Ассалому алайкум. Биз Бўстон туманидаги "Турғунбойхожи", "Агроэлита сервис 2005", "Бўз ипак толаси", "Агросаноат келажаги" фермер хўжаликлари раҳбарларимиз. Мурожаатимиз шуки, 2022 йил пахта ҳосилидан бўлган 350 миллион сўмлик ҳақимизни "Сайёра фаввораси" МЧЖ кластеридан ололмаяпмиз. 2023 йил 30 октябрда иқтисодий суд қарор чиқарган. Ҳақдорлигимизни ундириш бўйича суд қарорини писанд ҳам қилишмади, яъни тўлашмади. 28 декабрда туман мажбурий ижро бюросига ижро варақаларини топширдик. Шу кунларда ҳисоб рақамидан кластер пул чиқарган, лекин бизга тўлов қилиб бермади. 2024 йил 15 январда ижрочилар инкасса қўйишди, лекин мана 2024 йил 18 апрел бўлдики, ҳалигача пулимизни ундириб бериша олмаяпти. Шунча вақт оралиғи Республика Прокуратураси, Вилоят Прокуратурасига, Республика МИБга, вилоят Мибга ариза билан мурожаат қилдик, аммо ҳеч қандай натижа йўқ. Бу кластер жаноби олийларга хеч кимнинг гапи ўтмаяпти, туман МИБ раҳбари Баҳодиржоннинг олдига кириб гаплашсак, "биз қўлимиздан келган барча чораларни кўрдик, қўлимиздан хеч нарса келмайди", демоқда. Биз - фермерлар дардини эшитадиган ва ҳалол ҳақини ундириб берадиган бирон бир раҳбарият бормикан?! Агар биз 10 тийин қарз бўлиб колсак, техникаларимизу уйимиздаги чорвамизни қолдиришмайди, лекин қанчадан-қанча мулки бор кластердан ундириша олмайди. Шу масалада сизларга мурожаат қиляпмиз, шу муаммомизни ижтимоий тармоқ орқали ёритиб берсаларингиз, зора мутасаддилар эътибор қаратишса.“. 🔹Мурожаатлар мутасаддилар эътиборидаги Facebook тармоғидаги саҳифа ва гуруҳларимизда ҳам ҳавола этилмоқда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 60🔥 5💯 4 1😱 1
⚡️СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 2024 йил ҳосили учун чигит экиш ишлари тўлиқ якунлангани ва уларнинг деярли ярми униб чиққани хабар қилинди. Жорий йилда Сурхондарё вилоятида 72 минг 270 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу майдонларда экиш ишлари тўлиқ якунланди. Шунингдек, ҳозирда чигит экилган майдонларнинг 31 минг 835 гектар ёки 44 фоизида кўчатлар униб чиқди. Хусусан, 10 минг 828 гектар майдонда 25 фоиз, 8 минг 641 гектар майдонда 50 фоиз, 8 минг 900 гектар майдонда 75 фоиз, 3 минг 466 гектар майдонда 100 фоиз кўчатлар униб чиққанлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, вилоятда ғўза қатор ораларига ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш ишларида 1 280 дона культиваторлар қатнашиши режалаштирилган. Бугунги кунда, униб чиққан майдонларнинг 2 минг 765 гектар ёки 4 фоизида культивация тадбири амалга оширилди. Ғўза майдонларида амалга оширилаётган ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши мавсум давомида Агроинспекция томонидан назорат қилиб борилади, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 18
⚡️Плёнка остига экилган маккажўхори майдонларидан лавҳа. 🔹Фарғона вилояти 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас:➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 20👏 5
⚡️Плёнка остига экилган маккажўхори майдонларидан лавҳа. 🔹Фарғона вилояти 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас:➡️ FERMER.UZ
Show all...
⚡️ҚЎШНИ ҚИРҒИЗИСТОН: Фермерларга техник наша етиштириш таклиф этилди. Қирғизистонда фермер ва якка деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси. Идора, шунингдек, ер эгаларига мевали дарахтлар, қора қорағат (смородина), хўжағат (малина), қулупнай экишни ҳам тавсия қилган. Қайд этилишича, техник наша ўсимлиги келгусида космик кема ва самолётлар учун углерод толаси ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва мебель саноатида фойдаланиш мақсадида етиштирилади. Наша ўсимлигини ўстириш қишлоқ хўжалигининг қадимий йўналишларидан ҳисобланади. 1956 йил маълумотларига кўра, собиқ иттифоқ наша экиладиган майдони (620 минг гектар) бўйича Италия, Венгрия, Австрия, Франция, Руминия ва Германия каби давлатларни қувиб ўтиб, дунё бўйича биринчи ўринда турган, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 19😱 5
СУРУНКАЛИ ЁМҒИРЛАРДАН СЎНГ, УНИБ ЧИҚАЁТГАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИДА ВИЛТ ТУРЛАРИ ВА ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИДА ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ АВЖ ОЛАДИ! СПОРАГИН - ҒЎЗА ВА БУҒДОЙ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ВА УЗОҚ МУДДАТ ҲИМОЯЛОВЧИ ТЕНГСИЗ БИОЛОГИК ФУНГИЦИД! Таркиби: Bacillus subtilis бактериялари Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Буғдой занги, Гоммоз, Илдиз чириши, Фитофтороз, Вертицеллёз ва Фузариоз вилти, Кулранг ва қўнғир чириши, Ризоктиниоз, Ун шудринг, Бактериал сўлиш ва рак, Поя некрози, Бактериал куйиш ва ҳ.к. Препарат самараси: 3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ касалликларининг ривожланишини тўла тўхтатади. Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди. Сарф меъёри: Гектарига 2 литрдан 3 литргача. 1 литрининг нархи 55 минг сўм. Қўлланилгандан кейинги самара: 85-99% Кутиш муддати 1-2 кун. Ҳимоялаш даври 1-1,5 ой. Касалликда кўникма ҳосил қилмайди. Қалбаки маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг. Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Компания телефонлари: +998994300064 +998941150064 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show all...
👍 16🤝 4🏆 3 1💯 1
⚡️ФЕРМЕРЛАР ФОЙДАЛАНАДИГАН БАНК 4-ЎРИНДА: Ўзбекистонда банкларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Банклар халқаро рейтинг агентликларининг "катта учлиги" (Fitch, S&P, Moody's) томонидан берилган энг юқори баҳолар бўйича сараланди – баландроқ баҳога эга бўлганлар кўпроқ балл олишди. Ҳар бир рейтинг агентлигидан олинган баҳолар максимал 5 баллик тизимда ҳисобланди (рейтинг баҳолари ҳақидаги маълумотлар банкларнинг расмий веб-сайтларидан олинди). Шунингдек, банкларнинг жами активлари (10 баллик тизимда), устав капитали (6 баллик тизимда) ва депозит қўйилмалари (5 баллик тизимда) ҳам балл беришда ҳисобга олинди. Баллар тенг бўлиб қолган тақдирда юқорида тилга олинган кўрсаткичлари яхшироқ бўлган банк юқорироқ ўринни эгаллади. Рейтингдаги кўрсаткичларнинг барчаси 2024 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича кўрсатилган. Энди "Агробанк" акциядорлик тижорат банки ва унинг кўрсаткичларига тўхталамиз: Рейтинглари "Fitch" — BB-, "Moody’s" — Ba3. Бошқарув раиси - Рустам Маматкулов. Кузатув кенгаши раиси - Ахадбек Ҳайдаров (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари). Банк 1988 йил 1 январда ЎзССР Давлат банки асосида СССР Агропромбанкининг бўлинмаси сифатида ташкил этилган. 1990 йилда ҳукумат қарори билан "Ўзагропромбанк" номи остида акциядорлик тижорат банкига айлантирилган. Кейинчалик "Пахтабанк", 2009 йилдан эса, "Агробанк" номини олган банк асосан қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатиши билан танилган. Бироқ, 2021 йилда амалга оширилган ребрендингдан сўнг, банк стратегияси тубдан ўзгарган ва унга кўра, банк универсал хизматлар кўрсатувчи, кенг тармоқли экотизим банкига айланишни бошлаган. Агробанкнинг Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалган инфратузилмаси унинг (асосан вилоятлардаги) чакана мижозларнинг йирик базасига эга бўлишига замин яратган. 2024 йил бошига банкнинг кредит портфели 54,4 трлн сўмни, умумий капитали эса 12,2 трлн сўмни ташкил қилган, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 17🔥 5
⚡️ЎЗБЕКИСТОН АМУДАРЁДАН 16 МЛРД, СИРДАРЁДАН 8,8 МЛРД СУВ ОЛАДИ: Марказий Осиё давлатлари ўртасида 2024 йил ёзи учун икки дарё сувлари тақсимлаб олинди. Ҳозирча минтақа давлатлари томонидан далаларни суғориш учун қанча сув олиниши, Орол денгизига қанча сув етказилиши ҳақида маълумот эълон қилинмади.  Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023-2024 йиллар вегетация мавсумида сув омборлари лимитлари ва иш режимларидан фойдаланиш якунлари муҳокама қилинди.  Энг муҳим масала Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида 2024 йилги вегетация даври учун мамлакатларнинг сув олиш лимити ва сув омборлари каскадининг прогноз иш режимини тасдиқлаш бўлди. Ҳозирча комиссия расмий сайтида минтақа давлатлари томонидан далаларни суғориш учун қанча сув олиниши, Орол денгизига қанча сув етказилиши ҳақида маълумот йўқ. Ҳар йили лимитга кўра Амударё ҳавзасидан сув олиш 56 миллиард куб метрни ташкил этади, шундан 40 миллиард куб метрга яқин сув вегетация даврида – апрелдан октябргача тўғри келади. Келишувга кўра, ўтган йилларда вегетация даврида Тожикистонга 6,9 миллиард куб метр, Ўзбекистонга 16 миллиард, Туркманистонга 15,5 миллиард куб метр сув етказиб берилган. Сирдарё ҳавзасидан ҳар йили сув олиш лимити эса тахминан 11,9 миллиард куб метрни ташкил этади, шундан Тожикистонга 1,9 миллиард куб метр, Ўзбекистонга 8,8 миллиард, Қозоғистонга 920 миллион, Қирғизистонга 270 миллион куб метр сувни ёзги вегетация даврида олиш мумкин. 2024 йилда Марказий Осиё мамлакатларида суғориладиган ерлар майдони: Ўзбекистон – 4,3 млн гектар; Қозоғистон - 2,5 миллион гектар; Туркманистон - 1,9 миллион гектар; Қирғизистон - 1 миллион гектар; Тожикистон - 0,68 миллион гектар. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 18 2
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 19 апрел, ҳафтанинг жума куни кутилаётган маълумотни тақдим этди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+15, кундузи +25..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади. Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин! 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 14
⚡️ҚАШҚАДАРЁ: Вилоятдаги 2000 дан ортиқ фермер хўжаликларига 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари тўлаб берилади. Маълумки Президентнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорига асосан, қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун субсидиялар ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган экин майдонларини суғоришга сарфланган сув миқдори учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати бўйича ҳисоб-китобларига асосан, истисно тариқасида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йилда ажратиб берилади. Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти (номини ошкор қилинмадик) мурожаат қилиб, 2023 йилда пахта ҳосилини суғориш ишларида фойдаланилган электр энергияси учун субсидия маблағларини ажратишда амалий ёрдам сўраган. Аниқланишича, ташкилий-ҳуқуқий ишлар якунига етмаганлиги сабабли, 2023 йилда вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ушбу субсидиядан фойдалана олмаганлар. ПҚ-5 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йил 8 февралда мутасадди давлат органлари ва ташкилотларга тегишли маълумотларни бир хафта муддатда тақдим қилиш тўғрисида тегишли хат юборилган. Шунга қарамасдан, маълумотлар вазирликка тақдим қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман қонуний талаблари асосида 2024 йил 6 апрелда зарур маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиниши таъминланди. Ушбу маълумотлар асосида келгусида вилоятдаги 2000 дан ортиқ тадбиркорларга 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари тўлаб берилади. Бундан ташқари, топшириқ ижросига масъулиятсиз ёндашганлиги сабабли, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдор шахси О.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-3-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилиши таъминланди, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 22💯 4🤝 4👏 1