cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Устозлар кенгаши БОЁВУТ тумани

Ушбу каналда Боёвут тумани ХТБ қошида тузилган "Устозлар кенгаши" фаолияти ёритиб борилади.

Show more
Uzbekistan66 732The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
179Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади — Президент Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади. Ислохот канали 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw
Show all...
#Сўраган_эдингиз ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ ЖАДВАЛ АСОСИДА БЕРИЛИШИ ТЎҒРИМИ? #Савол Ассалому алайкум ўқитувчиларга бериладиган рағбатлантиришни (мукофот пули деб ҳам айтилади) бир йилда бир мартта ҳар бир ходим олишга ҳақлими? Бу рағбат йил давомида жадвал асосида бериб борилиши керакми? Бизнинг мактабда 3-4 йилдан буён рағбатлантирилмаётган ходимлар бор. Шу қонунан тўғрими? #Жавоб Педагог ходим ўз фаолияти мобайнида юқори кўрсаткичларга эришган бўлса албатта мукофотланиши мумкин. Ўқитувчиларни рағбатлантириш навбат ёки қандайдир жадваллар кўринишида амалга оширилиши нотўғри. Педагог ходимларига мукофотлар бериш Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади. Бунда ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилиш орқали мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдори аниқланади. Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин. Бизнинг канал 👇👇👇 Xalq ta'limi Info
Show all...
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u_pulatoff 📝 Савол юбориш вақтинча чекланган. Реклама жойлаш: @UNIHUB_Agentligi

⚡️МАКТАБДАГИ ТЎГАРАК РАҲБАРЛАРИ УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ Энди мактабларда фаолият юритаётган фан тўгараги раҳбарлари ўзларининг тажрибаларини бошқаларга улашиб, “Фан тўгараклари” фестивал-танловида ғолибликни қўлга киритиб, Халқ таълими вазирлигининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғаларига эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун тўгарак раҳбарлари 5 апрелдан 5 майга қадар фан тўгарак дастурини (Word docx) ва тўгарак машғулотининг видеосини (сифатли форматда) олиб @fan_tugarak_2022_Bot манзилига жўнатишлари керак. Танлов 17 та фан тўгараклари доирасида ўтказилади. Ҳар бир фан бўйича 1-2-3-ўринлар аниқланади ва ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. ❗️Танлов қайси фанлар доирасида бўлиб ўтиши, унинг мақсад ва вазифалари, ўтказилиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақидаги маълумотларни қуйидаги танлов низоми орқали билиб олишингиз мумкин. Бизнинг канал 👇👇👇 Xalq ta'limi Info
Show all...
Metodik xizmat |Rasmiy

📘“Fan toʻgaraklari” boʻyicha festival-tanlovi nizomi Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇 Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

⚡️ Аттестацияда сиздан ўзиб кетишмоқдами? Сиз креативлик билан улардан ўзиб кетинг! ✅ Қандай қилиб дейсизми, қуйидаги муаммоларга жавоб бера олсангиз йетарли: — Зерикарли синф муҳитини ВАРК модели орқали тизимлаштиришни биласизми? — Шовқинли синфни тинчлантиришнинг топ 10 та осон усулидан фойдаланганмисиз? — Жигсав методи орқали қолоқ ўқувчини аълочига айлантиришничи? ⚡️ Агарда жавобингиз «йўқ» бўлса, «Kreativ Pedagog» лойиҳаси орқали билиб олинг ва биз билан бирга креатив фикрлаган ҳолда ўз соҳангизни лидери бўлинг! ❗️Бунинг учун ҳозироқ кўк ёзув устига босинг: 👉 https://t.me/joinchat/kTdIhMw8o3IyNGUy
Show all...
Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди. “Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, деди Президент. Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади. Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди. “Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт”, деди Президент. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди. Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган. Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган. Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади. Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади. Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Бундан ташқари, намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди. Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди. Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади. Мутасаддиларга янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади. Унда: - энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслик ҳамда Ватанга муҳаббат; - оила, ота-она ва устозларга ҳурмат; - илм ва билим, ҳаракат ва интилиш орқали катта марраларни эгаллаш мумкинлигини тушунтириш ҳамда замонамиз қаҳрамонларининг босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб қилиш назарда тутилиши керак. Мактаблардаги маънавиятчиларга талабларни қайта кўриб чиқиб, бу лавозимга маҳалла ва жамоада обрўси бор кадрлар билан тўлдириш кераклиги, мактабларда илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари билан доимий учрашувларни ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Бунга ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқувчилари орасида обуначиси энг кўп бўлган машҳур санъаткор, спортчи, актёр, блогерларни ҳам фаол жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилганлиги таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган. “Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган. Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади. Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди. “Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди. Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди. 2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлатимиз раҳбари. Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди. Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган. Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди. https://t.me/+Vt6_zOrcPScVCFxJ
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!