Bekalar Uchun Xikoyalar
✍️ ENG SARA VA XAYOTIY HIKOYALAR Reklama uchun👇 @xayotimsizkooo
Show more15 541
Subscribers
-3224 hours
+1957 days
-35330 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки ҳозир молимга атаб 3 миллион риёл (800 000 $) закот бериб юбордим.
Саъднинг фарзандлари эса оталарининг қарзини тўламасдан, меросга тамагирлик қилганликлари туфайли ишлари ортга тортиб, ҳаёт машаққатларига ботиб кетдилар.
Садоқатли дўст эса ўзининг акасидак бўлиб қолган вафодор дўстининг қарзи туфайли қабрида маҳбусланиб азобланмаслиги учун ўзининг «ризқ келадиган эшикларини» ёпиб, қурбон қилди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
👍 13
Photo unavailableShow in Telegram
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?
ЖАВОБ:👇🏼
Жавобини билиш 👈
📝САВДОГАРНИНГ ҚАРЗИ..
Мен ва дўстим Саъд билан шаҳримизда тижорат ишлари билан шуғулланиб келаётган эдик.
Кунлардан бир куни одатдагидай жумъа куни катта масжидга бориб, жумъа намозини ўқидим. Намоз тугагач имом "Жаноза намозига тайёрланинг" деди.
Ҳозир бўлганлар "кимнинг жанозаси экан?!" деб сўраб қолдилар. Исмини айтишгач эса, кимдир устимдан муздек сув қуйиб юборгандек бўлди гўё. Чунки у менинг болаликдаги қадрдон дўстим Саъднинг жанозаси эди.
Раҳматли ўтган тунда юрак ҳуружидан вафот этган экан, менинг эса бундан хабарим йўқ.
Бу воқеа 1994 йил содир бўлган эди. Унда ҳали уяли алоқалар унча ривожланмаган пайтлар эди.
Меҳрибон ва қадрдон дўстимга жаноза намозини ўқидик. Мен учун бу жуда кучли ҳаёт зарбаси бўлган эди.
Ушбу воқеадан сўнг бир неча ой ўтгач молиявий ҳисоботларимни тартибга келтириб, Саъднинг улушини унинг ворисларига тақсимлаб, ажратиб бердим.
Саъднинг бир савдогардан 300 минг риёл (яъни 80 000 $) қарздор эканлигидан менинг хабарим бор эди. Бир куни ўша савдогар келиб, Саъднинг фарзандлари ҳузурига (қарз хусусида) у билан гувоҳлик сифатида боришимни айтиб, илтимос қилди.
Ўшанда дўстим қарз олаётганида савдогар билан аниқ бир битим тузмаган эди. Саъднинг ворисларига эса қарз олинганлиги ҳақида аниқ далил ва исбот керак эди. Далил бўлмагач ворислар қарзни тўлашдан бош тортдилар. Ва "то қарздор эканликларини исботлайдиган ҳужжат бўлмас экан, биз ҳам пулни тўлашдан бош тортамиз" деб дангал рад жавобини бердилар.
Биз савдогарлар ўртасида "ишонч" ҳукм сурганлиги боис ҳеч қандай хужжатларсиз иккиланмай бошқа савдогорларга ёрдам қўлини чўзар эдик.
Ворисларга келсак, улар менинг гувоҳлигимни ҳам қабул қилмадилар. Улардан бири менга деди:
- Отамиз бизга 600 минг риёл (160 000$)дан бошқа нарсани мерос этиб қолдирмаган. Ҳозир биз далил исботларга бепарво қарайдиган одамга пулни бериб юборсак, ўзимиз ҳеч вақосиз қоламиз.
Шу пайт ҳудди назаримда гўё дунё остин устун бўлаётгандек бошим айлана бошланди. Ва дўстимнинг қарзи туфайли ҳозир қабрида қийналиб, азобланаётгани кўз ўнгимдан бирма-бир ўта бошлади.
- "Эй менинг болаликдаги меҳрибон дўстим, тижоратда қадрдон бўлган шеригим. Қандай қилиб сендан воз кечай?!
Орадан икки кун ўтди. Уйқимда ҳаловатим йўқолди. Кўзларимни юмсам Саъднинг маъюсгина чеҳраси ва унинг менга боқиб туришлари кўз ўнгимда гавдалана бошланар эди. Гўёки у мендан ёрдам кутаётгандек эди назаримда.
Эрта азонда турдим. «Дўконимни сотиш керак» деган фикрга келдим.
Кўп кутиб ўтирмасдан дўконимга бориб, унинг ичидаги моли билан сотувга қўйдим. Қолган нарсаларимни ҳам тезда сотиб юбордим. 450 минг риёл (120 000 $) тўплангач, Саъд дўстимнинг қарзини тезда бериб юбордим.
Орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас Саъдга қарз бериб турган савдогар уйимга келиб, менга 100 минг риёл (26 500 $)ни қайтариб берди ва деди:
- Марҳум дўстингни қарзини тўлашинг учун дўконингдан ва молингдан воз кечганингни билганимдан сўнг мана шу маблағдан мен ҳам воз кечишга қарор қилдим, деб пулларни қўлимга тутқазиб, ўзи изига қайтиб кетди.
Ўз юртига боргач эса қолган бир гуруҳ савдогарларга ҳам менинг ҳикоямни сўзлаб берибди. Шундан сўнг кўп ўтмай улардан бири менга қўнғироқ қилиб, менга ўзларининг олдидаги омборхона сифатида ишлатиб келаётган икки дўконларини совға қилганларини айтди. Ва мени янгитдан савдо ишига қайтишимни ва дўконлар учун 1 риёл ҳам ҳақ тўламаслигимни айтиб қасам ичди.
Мен бориб дўконларни қабул қилдим. У ерда ишчиларни ёллаб, ичларини тозалатиб турганимда, катта юк машинаси келиб дўконим ёнида тўхтади. Ичидан чамамда 15-16 яшар мактаб ўқувчиси тушиб менга «Бу юкларни фалон исмли савдогар отам бериб юбордилар. Молни қабул қилиб олар экансиз. Отам айтдилар, юкларни сотиб юборганингиздан сўнг ярим қийматини бизга қайтарар экансиз. Қолган ярми эса сизга ҳадия экан. Қачон сизга яна мол керак бўлиб қолса, бемалол бизга мурожаат қилар экансиз " деб айтди.
Мен билмайдиган ва умримда кўрмаган шахслар менга ҳар томондан ёрдам бера бошладилар. Тижоратим ўша ҳодисадан аввалгига нисбатан анча кенгайиб, гуриллаб кетди.
👍 29
Photo unavailableShow in Telegram
🥳 Уррааааа...
Ниҳоят шу канални топдим...😍😍
Нега овсинларимми юзлари ялтиллаб , ёшариб кетяпти десам, улар ҳам шу каналга обуна бўлиб, текин ниқоб рецептларидан обдоооон фойдаланишётган экандааа.😡😡
«Жаннатим овсинжонларим», шошмай туринг, ман сиздан кўпроқ ёшармасам юрган эканман🤨🤨😂😂
Гапимга қўшиласизми 👌👇
https://t.me/+VeraJRAXzrgxODVi
ХАМКОР КАНАЛИМИЗ 👇
https://t.me/+ilOOMJ_p7RAyZGIy
👍 1
Yosharish sirlari
Hamkor kanalimiz
Узингга кел, қизим! Зинҳор кераксиз нарсаларни, дунё молини деб эрингни қийнама. Эскининг қадрини билмаган, янгига эришмас, дейдилар. Ортиқча истак ва харажатлардан қоч, ўзингни эрингнинг ўрнига қўйиб кўр. Кун бўйи одамлар билан мулоқотда бўлиш, уларга бир нимани тушунтириш осон эмас. Тил-забони чаққон аёл бўлма! Бундай хотинлар ҳеч кимга ёқмайди. Эрингнинг уст-бошига диққат қил! Эркак ташқарида аёлининг рафторини кўрсатади. Дазмолланмаган кўйлак ва шим эрингдан олдин сени ерпарчин қилади.
Зинҳор, овозингни эрингга кўтарма, унинг изнисиз бирор ишга қўл урма! Бизни кўргани келганингда ҳам рухсатисиз остона ҳатлама! Эрингни табассум билан, завқланиб кутиб ол!. Дугоналарингга эринг ҳақида гапирма, эрингга дугоналарингни эрини мақтама! Ҳеч кимга биров билан таққосланиш ёқмайди. Ўзингни, уст-бошингни гўзал кўрсат! Ҳатто ота-онангга ҳам эрингдан шикоят қилма! Турмушни бузиш осон, қуриш қийин. Оилангни асра, уйингнинг ҳаловати бўл, энди ота уйингда меҳмонсан! Сенинг уйинг, ўрнинг эрингнинг олдида! Эрингни ранжитсанг бизни ранжитган бўласан. Зинҳор буни унутма! Сендан рози бўлишимизни истасанг, уйингга қайтиб хўжайинингдан узр сўра, қизим. Онаси гапларини мулоҳаза қилиши учун қизини ёлғиз қолдириб, ошхонага ўтди. Нафосат онасининг ҳақлигини ўйларди. Аслида эри яхши инсон. Ёмон одатлари йўқ. Ҳеч қачон уни ранжитмаган, истаганини муҳайё қилишга ҳаракат қилади. Гиламлари ҳам унчалик эскирмаган, одамларнинг гап-сўзи ҳузурини бузишга арзийдими?Нафосат шу тарзда ўйлар экан, хижолат чека бошлади
-- Бола уйғонди, йиғлаяпти-ёв, бир қара қизим, деган овоз хаёлларини тўзғитди.
Нафосат боласини кийинтириб, ўзи ҳам ҳижобининг рўмолини ўраб чиқди.
-- Ҳа қизим, кетяпсанми?, сўради онаси.
-- Қайтаман онажон, деди Нафосат. -- Сиз ҳақлисиз. Тезроқ уйга бориб, куёвингиз ишдан қайтгунича яхши кўрган таомларини ҳозирлайин. Эрталабки дилхираликларимни кўнглидан чиқарай...
-- Яхши қизим! Сен энг тўғри қарорга келдинг. Мўмина хола худди шундай қилади, жон болам...
Нафосат онасининг қўлларини тавоф қилиб, икки кўча наридаги ўз уйи томон кетди. Мўмина хола қизининг ортидан термулиб, узоқ дуо қилиб қолди...
👍 24
Photo unavailableShow in Telegram
🙋♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳
❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️
🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓
💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰
⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+E6lFuCOSPAQxN2Iy
https://t.me/+E6lFuCOSPAQxN2Iy
https://t.me/+E6lFuCOSPAQxN2Iy
Она қизим:
Мўмина холанинг қизига насиҳати.
Мўмина хола тинимсиз қўнғироғи чалинаётган эшикни очиш учун зиналардан шошиб пастга тушди.
-- Боряпман, мана ҳозир! Овоз берди хола.-- Ким у?
-- Менман, онажон, Нафосат...
-- Нафосат, қизим?!
Мўмина хола икки йил аввал қизини узатган эди. Куёви яхши йигит. Неварали бўлди. Уни жуда яхши кўради. Ўригидан данаги ширин, деганлари шу-да.
-- Тинчликми қизим, кетма-кет қўнғироқни чалдинг? Нима бўлди? Қани кир, ичкарига! Бер, қучоғингдаги ширинтойни.
-- Жонимга тегди онажон! -- Қизи ичкарига кирар-кирмас ичидагини тўкиб сола бошлади. -- Ортиқ чидолмайман. Қайтмайман, у уйга энди қадам босмайман!
-- Тинчлан, ичкарига кир. Бу эшик олдида гаплашиладиган гапмас. Мен чой қўяйин, гаплашиб, она бола бир чой ичайлик.
-- Хўп онажон! Мен болани ухлатаман.
Мўмина хола чой қўяётиб ичидан қиринди ўтди. Нима бўлган экан-а? Куёв бирор нима дебдими?
-- Хўш гапир-чи, тинчликми, иншааллоҳ? Нима экан, сени бу ерга жаҳл билан келтирган?
Нафосат йиғидан шишган кўзларига яна ёш олиб, ўксиниб-ўксиниб йиғлай бошлади. “Бормайман, уйига қайтиб бормайман” дея такрорлаётган қизидан жаҳли чиққан Мўмина хола:
-- Нима бўлганини тушунтирсанг-чи!, деди.
--Тортишиб қолдик-да, нима бўлсин яна? “Зерикдим, сайёҳатга чиқайлик” дедим. “Ишим кўп, ҳозир таътил ололмаяпман. Ишхонадан изн бермайдилар”, деди. Меҳмонхонадаги гилам эскирди, юмшоқ мебелларга мос келмаяпти, алмаштирайлик, дедим. Ҳафта охири дўстларимиз келади, хижолатли дедим. “Уйимга мени эмас, ашёларимни кўргани келадиганлар дўстим эмас!”, деди. Онажон, бу одам мени жинни қилади!
Мўмина хола дастурхон тузаш учун ошхонага кетганида, ҳамон Нафосат эридан шикоят қилаётган эди. Она патнис кўтариб кирди.
-- Мени эшитмаяпсиз-а, онажон?
-- Нега эшитмайман,, деди Мўмина хола зўраки табассум билан.-- Эшитяпман, албатта! Бир пайтлар мен ҳам сендай ота уйимга йиғлаб борган эдим. Онамга дийдиё қилиб, эримникига қайтмаслигимни айтгандим.
-- Кейин-чи?
-- Кейинми? Раҳматли бувинг, менга гўзал танбеҳ берди. Қўлтиғимга қистириб келганим бўғчамни қўлимга тутқазиб: “Бу уйда сенга энди жой йўқ! Биласанки, чиққан қиз чиғириқдан нари! Қани, эрингни олдига бор-чи! Узр сўра, ёлворгин, сени кечирсину, уйига қабул қилсин!” деди ва мени уйдан ҳайдагандек қилиб эшик орқасига қўйди.
Ўшанда, онамдан қаттиқ ранжигандим. Ўз онамга ёқмадим, туғилиб ўсган уйимга мени қабул қилмадия, деб хафа бўлдим. Аммо кейинчалик англадимки, яхшиям онам шундай йўл тутган экан. Кейин сен туғилдинг. Даданг билан гўзал, саодатли умр кечиряпмиз. Мени ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож қилмади. Аллоҳ уни менга кўп кўрмасин! Мен дадангдан икки дунёда розиман, Раббим ҳам ундан рози бўлсин! Ана шунақа, гаплар қизим...
-- Бу билан нима демоқчисиз? Яъни, сиз ҳам бувимга ўхшаб мени орқага қайтариб юборасизми?
-- Мени диққат билан эшит қизим! Тарих такрорланди ва яна такрорланади. Бир куни сен ҳам мендан эшитганларингни қизингга айтасан. Мулоҳаза қил, жон қизим, сенга динингни ўргатдик. Динини ўрганган, намозхон, гўзал ахлоқли инсонга узатдик. Ҳа, булар ота-онанинг вазифаси ва биз буни Аллоҳ розилиги учун сенинг саодатингни кўзлаб бажардик. Фахриддинни даданг ҳам, мен ҳам яхши кўрамиз. Қўли, кўнгли очиқ йигит. Сен ва фарзандингни жуда яхши кўради. Сизларни бундан ҳам яхши яшашингиз учун кечаю кундуз меҳнат қиляпти. Истаганинг бир зумда муҳайё бўлади. Бизга ўхшаб йўқсиллик, муҳтожлик кўрмайсиз, кўрмагин ҳам илоҳим! Кирингни мошина, идиш-товоғингни мошина ювади, гиламларингни чанг ютгич тозалайди. Нон ёпай, печка ёқай деб машаққат чекмайсан. Уйлар комфорт, ҳамма шароит муҳайё. Ҳатто уй хизматчиси ҳам ишлатасиз. Сен ва сенга ўхшаганларга ҳаловат оғир келяпти, қизим! Бу қилиғинг турган-битгани эркалик... Сен ишлаб пул топмаганинг учун билмайсан, нон арслоннинг оғзида эмас, нақ меъдасида! Нима қилсин, эринг ишидан айрилсинми? Бошқа иш топиш осон эканми? Эрингни гоҳ таътил, гоҳ гилам деб эзасан. Шундоқ ҳам ишдан ҳориб-чарчаб келган эркакка сокин муҳит яратиб бермайсан. Аллоҳ кўрсатмасин, касал бўлиб қолса, ё бошқа нарса бўлса, унда нима қиласан?.......
👍 50
Repost from Shou-biznes yangiliklari
Photo unavailableShow in Telegram
Гўзал ва Мукаммал кўриниш сизлар ҳам шундай деб ўйлайсизлар туғрими? 😳 Лекин...
Лекин буларнинг асл юзини кўрганмисиз? 😱Дахшат
Артистлар Юлдуз Усмонова, Озода, Райхон, Муниса ва Шахзода 😨Пластик Операция💉🩸Ботексини🌡 кўрсангиз ШОКка тушасиз😱
Тез кириб Кўринг😭 Видеони
Секрет Камерада олинди ўчирилади👇👇
https://t.me/yulduzlar_munisa_rayhon_shahzoda/27083
👍 5🥰 1
😰ШОК ДАХШАТ ВИДЕО😱
🎥ВИДЕОНИ КЎРИШ👈
САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ..
(ҳаётий ҳикоя)
Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ.
Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди.
Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди…” дердим.
Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам.
Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган…” дерди.
Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим.
Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди.
Бир кун ўтди, икки кун… эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди. Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан… Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим?
Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди.
Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин…”
Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир…
Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади...
тамом.
👍 37❤ 7
Photo unavailableShow in Telegram
🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰
🌹ЗИЁДА
🌸 ШАХЗОДА
🌺МАДИНА МУМТОЗ
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.