cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🇺🇿 Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi AXBOROT XIZMATI

Advertising posts
3 584Subscribers
+324 hours
+47 days
+24730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади. Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди. Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади. Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди. Тадбиркорлар инвестиция мажбуриятини тўлиқ бажариши учун чиқинди учун тўлов интизоми масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим бўлади. Чиқинди хизмати билан барча корхона ва ташкилотларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади. Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади. Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади. Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
"Yoshlar turizim haftaligi" doirasida tumandagi o'quvchi yoshlar Samarqand va Buxoro shahriga sayohat qilishdi. 21-28 mart kunlari  "Yoshlar turizim haftaligi" doirasida Jarqo'rg'on tumanidagi o'quvchi yoshlar ishtirokida diqqatga sazovor va tarixiy obidalarga sayohati tashkil etildi.    Haftalik doirasida tumandagi umumta'lim maktablarining o'quvchi yoshlari Samarqand- Registon, Ulug’bek abservatoriyasi, Buxoro- kalta minor ziyoratgohlariga sayohat qilishdi.. ✍🏻 JARQO‘RG‘ON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI Kanalga ulanish⬇️ https://t.me/jarmatbuotxizmati Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
Show all...
👍 2
Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар тизим ташкилотлари томонидан экилган кўчатларнинг униб-ўсиши ва тўғри парвариш қилинишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди. Яна бир муҳим масала – сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган. Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди. Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди. Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди. Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади. Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!