cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

OLMALIQ 7/24

Олмалиқ шаҳри, вилоят ва Республика ҳаётини ёритиб борувчи ахборот, маданий-маърифий телеграм канали. Мулоқот гуруҳи - https://t.me/olmaliqguruhi1 Мурожаатлар учун:932348198

Show more
Advertising posts
6 782Subscribers
-724 hours
+347 days
+76330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Одамларда курашувчанлик инстинктини уйғота олган “iWash” кейси ҳақида Монополиянинг "афзалликлари"ни тушунмаётган одамларни фаросатсизликда айблаб чиққан блогерга қарши унинг обуначилари, мана икки ҳафтадирки, оммавий бойкот уюштиришмоқда. Одамлар нафақат унинг саҳифаси аъзолигидан чиқиб кетяпти, балки саҳифага спам босиб, бошқаларни ҳам шу ишни такрорлашга чақиришмоқда. Маълумот учун, бугунгача iWash'нинг инстаграм саҳифасини 100 минг нафардан кўпроқ инсонлар тарк этган. Бу сон ҳали яна ортиши мумкин. Жамият бу орқали ўз фаоллигини, қатъий позициясини билдирди, демак, кўриб турганимиздек, одамларимиз бирлаша олар экан, сиёсий онг, ирода, қатъиятлилик каби хислатлар ҳали бизни тарк этгани йўқ. Одамларни сиёсатда фаол эмасликларини айтиб айблаш нотўғри эканини, давлат демократияга хайрихоҳлик кўрсата олса, одамлар ҳам шунга яраша жавоб бера олишини исботлади бу кейс. Қачонлардир ҳали катта қизиқиш билан ўрганиб чиқилса ҳам керак. Одамларнинг монополияни қўллаган блогерга қарши бирлашиши мазкур блогернинг ўзигагина тегишли эмас, аслини олганда, бу бутун бошли ҳукуматни ўз бизнес қаноти остига олган компания ва унинг ҳамтовоқларининг ҳам муаммоси. Шунчаки, йиллар давомида тўпланиб қолган агрессия ўша гўл болапақирнинг бошида синди. Воқеалар ривожини кўрмагандай бўлиб, ўзини билмаганликка солаётган монополиянинг ашаддий лоббилари — парламент депутатлари ва чиновниклар ҳам бундан хулоса чиқаришлари керак. Монополия йилдан-йилга халқнинг лояллигини парчалатиб ташлаётганини хонумони куйган блогер мисолида кўриш мумкин. Лекин, афсуски, буни халқнинг лояллиги керак бўлмаганларга уқтириш бефойда. fayzboguz
Show all...
👍 2
Маъмур БОЗОР АЛИ Ўрмонда масал Бир ўрмоннинг Шери ўлди куни келиб, Жойи бўшаб қолди эгаси кетиб. Хўп ажойиб эди Шер тутган маскан, Ҳар нарса муҳайё, бисёрдир имкон. Энди-чи, ўзгалар кўзин тикишар, Айниқса, тулкию чиябўрилар. Элда бир нақл бор-ку, шуни эслаб қўй: «Агар арслон ўлса, сичқонларга тўй!» Чиябўри дейди: «Сотиб оламан», Бўри дер: «Бу жойни тортиб оламан», Тулки дер: «Ҳийламни ишга соламан, Ўзимни сотсам-да, уни оламан». Хуллас, бари ёниб ўлжа дардида Тинмай айланарлар унинг гирдида. Шер, ахир, шер эди – шерлик қиларди, Яъниким, ўз ишин яхши биларди. Булар ҳам билишиб ўзин муносиб, Ҳамон юрардилар жойин талашиб. Эй сиз, олчоқ зотлар, бўлмай ҳавойи, Ахир, не демишлар ҳазрат Навоий: «Осонмас бу майдон ичра турмоқ, Шернинг панжасига панжа урмоқ!» ...Улар муносибдир нафрат, кулгига, Шерлар ичра не бор бўри, тулкига?! 2010 йил Online mustang taxi 📲 1052 каналга уланиш⤵️⤵️⤵️ https://t.me/olmaliq7_24
Show all...
👍 12
🥛Ҳар куни кефир ичсангиз.. 🔸Суяклар мустаҳкамланади. Шунга кўра, суяк синиш хавфи камаяди, бу кексалар учун муҳимдир. 🔸Юракнинг ҳолати яхшиланади. Масалан, қон босими пасаяди, шунингдек, атеросклероз хавфи ҳам. 🔸Қонда шакар миқдорини нормаллаштиради. Бу хусусият, айниқса, диабетдан азият чекадиганлар учун фойдалидир. 🔸Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ичимлик таркибидаги фойдали моддалар ичак микрофлорасини меъёрга келтиради.
Show all...
👏 3👍 1
🗓️ Май ойида Ўзбекистон фуқаролари 9 кун дам олади, лекин кетма-кет эмас 📌 4-май – шанба 📌 5-май – якшанба 📌 9-май байрам 📌 11-май – шанба 📌 12-май – якшанба 📌 18-май – шанба 📌 19-май – якшанба 📌 25-май – шанба 📌 26-май – якшанба Online mustang taxi 📲 1052 каналга уланиш⤵️⤵️⤵️ https://t.me/olmaliq7_24
Show all...
👍 1🤣 1
Kvartira sotiladi ⚡️⚡️⚡️3-qavatda joylashgan 3 xonali xonadon sotiladi. Holati yaxshi, xonalari keng. Har taraflama qulay joylashgan. Atrofida kafe “Dilish”, infektion kasalxona, o‘quv markazlari, 17-maktab va bog‘cha joylashgan. Manzil Oydin bozori hududi, Ulugbek 76b-42. ☎️Murojaat uchun tel: +998950712999 Online mustang taxi 📲 1052 каналга уланиш⤵️⤵️⤵️ https://t.me/olmaliq7_24
Show all...
👍 3
«Никоҳсиз фарзанд эмасман, мерос керак эмас, онамнинг шаънини оқламоқчиман, холос». Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраев билан нега судлашаётгани, ўлдириш билан таҳдид қилишгани ва отасининг жанозасига ҳам киритишмагани ҳақида гапирди.
Show all...
👍 9👏 2🤔 2😢 2🤨 1
Ўзбекистонда доллар курси сезилари пасайиши кутилмоқда Эртага доллар курси бирданига 49-50 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда. Бу сўнгги ойлардаги энг катта тушиш бўлади.
Show all...
👍 1
🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠 🎶Азиз Олмалиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари Сизларни жорий йилнинг🗓 25 апрель куни соат 17.00да “Nur PREMIUM” ресторанининг очилиш маросимига лутфан таклиф этамиз. 🎶Очилиш маросими меҳмони эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Хамдам Собиров. 🎁Ҳа, айтгандай шу куни таваллуд айёмини нишонлаётганлар учун ажойиб совринли кўнгилочар ўйинлар кутмоқда. 💎Тадбир иштирокчиларига ҳам рестораннинг алоҳида бонуслари бор. Хуллас минг маротаба эшитгандан кўра, бир маротаба кўрган яхши. Шошилинг. Жойлар сони чегараланган. 📍Манзил: Олмалиқ шаҳри, Қуйи терраса, мўлжал МРЭО. 📲Телефон: 998942220222
Show all...
👍 6
Зоир Мирзаев "гапида турди" тошкент вилояти ҳокими "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди. Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда. Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" ташаббусли лойиҳасида ғолиб бўлган мактабга 300 миллион сўм ажратишини айтган эди. ogohuz
Show all...
👏 11