cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🕊 Дилдан~ Дийдор.🕊

Дийдора Ҳожиева.

Show more
Uzbekistan53 572The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
202Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳазорасп тумани 5-сон умумий ўрта таълим мактабида, сўнги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Мустақил ҳаётга илк қадамларин қўяётган ўқувчи ёшларга келажакда омадлар ёр бўлишини тилаб, хайрлашдик. Тарғиботчи шоира, Дийдора Ҳожиева.
Show all...
Хоразм халқига таъзим қиламан! Ассалому алайкум ! Болалигимдан афсонавий Ҳиндистон диёрига ва Ўзбекистонимизни гўзал гўшаси бўлмиш Хоразм элига боришни орзу қилардим!! Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши деганларидек... Дўрмон ижодкорлар клубини навбатдаги кўчма йиғилиши Хоразмда бўлишини эшитганимда ич-ичимдан шукрона келтирдим ва Амир Худойберди Устозимдан миннатдор бўлдим. Ва ниҳоят шу йилнинг 21-23 май кунларига сафаримиз белгиланди. 20 май куни барча вилоятлардан йиғилган Дўрмон ижодкорлар клубини аъзолари Самарқандга йиғилдик ва Устозимиз Амир Худойберди бошчилигида йўлга чиқдик. 21 май кундузги соат 11 ларда афсонавий Хоразм элига етиб келдик. Хоразм Ҳокимлиги, Хоразм Ёзувчилар Уюшмаси бошчилигида Хоразмлик дўстларимиз бизларни нон-туз билан, мусиқа садолари остида кўтаринки руҳда кутиб олишди. Уч кун давомида биз Хоразм маъданияти, маънавияти, адабиёт ва саънати, тарихий обидалари, тарихий шахсларнинг уй-музейлари билан танишдик ва зиёрат қилдик. Таассуротларимни сўз билан таърифлай олмайман!!! Гавҳар опажоним сизни садоқатга,муҳаббатга,сабрга,камтаринликка,бир сўз билан айтганда муқаддас Аёлга муносиб тирик ҳайкал деб,билдим!!! Сизни тимсолингизда онамиз Бибихонимни кўрдим!!! Сиздан Аллоҳ рози бўлсин!! Умрингиз зиёда бўлсин илоҳим! Аминманки,ҳар биримизнинг қалбимизда онамиздек буюк ва муқаддас бўлиб қолдингиз!! Хоразм халқининг меҳмондўстлиги бизларни барчамизни лол қолдирди. Самимий меҳмондўстлиги учун, камтаринлиги учун, инсонийлиги учун, юксак маъданияти ва маънавияти учун, Ота-боболарига юксак эҳтироми учун, Устозларига ва бир бирига самимий меҳр-муҳаббати учун мен Хоразм халқига, Гавҳар опам Ибодуллаевага ва опамнинг жамоасига, Хоразм ҳокимлигига, Хоразмлик дўстларимга ва жондай азиз синглим Махфира Каримовага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ва таъзим қиламан!!! Сизларга ҳавасим келди азиз Хоразмликлар!!! Қалбимда меҳр-муҳаббатингиз ила жой олдингиз азиз Хоразмликлар!! Хоразмда худдики мени юрагим қолиб кетгандек қайтдим... Бор меҳрим ила севаман сени Хоразм!!! Қалбимнинг Тожмаҳалисан гўзал Хоразм!! Хайр деб айтмайман, кўришгунча хуш қолгин дейман... Бир куни бағрингга қайтгум Хоразм!! Яна бир бор таъзимдаман!!!! Сизларга ҳурмат, эҳтиром ила Юлдуз Абдусамат қизи. Бир чимдим меҳр. Самарқанд.
Show all...
ЎН КУНЛИК ОҒРИҚ. Билмам сабаб ўн кундан буён, Юрагимда нотаниш оғриқ. Кўнглим хижил, хаёлан секин, Шивирлардим бўлсин-да соғлиқ. Ёш қиз эдим, беғубор эдим, Ақли теран тиниқ сой эдим. Бир бор тилга олмасам-да мен, Севгиси бор, сирли бой эдим. Гўзал йигит келишган бирам, Зимдан пойлаб юрардим мен ҳам. Тўқнашгандик тасодиф бир кун, Севги бошлаб ёмғирли кундан. Ҳар кун ўқиш, ҳар куни мактаб, Тўқнашарди ҳар куни кўзлар. Ҳар танаффус учрашсак-да биз, Дилда армон қоларди сўзлар. Ёноғида нуқта қора ҳол, Кўзларимга босилган муҳр. Йиллар ўтиб ўғлим юзида, Уни менга эслатар нуқул. Илоҳий чин севги бўлишин, Бир нуқта ҳол ҳал қилиб берган, Анча йиллар сир қолган севгим, Қайдан бу ҳол ўғлимга келган? Болалик бу ўткинчи ҳаёт, Бошқа йўлга бошлар сўқмоқлар. Ҳар инсонга битилган қисмат, Кўндиради мажбур тўқмоқлар. Ночорликни нонин тишлаб у, Ризқ тергани сафарга кетди. Кўнгил қайда палахмон тошим, Тақдир томон, отилиб кетди. Қалби тоза пок иймон йигит, Меҳнат билан суяги қотди. Йиллар ўтиб мартаба, мансаб, Ҳаётда ўз, ўрнини топди. Болаликни туйғуларини, Элас, элас эслаб турардим, Мен ҳам кулиб ёрим қошида, Севгим билан бахтли яшардим. Ўн кун мана, юракда оғриқ. Наҳот энди қариган бўлсам, Не сабабдан оғриганини, Ўлай агар, қаердан билсам. Йўлим тушди катта йўл томон, Олдимдан бир майит кўринди, Сўрай десам на дуст, биродар, Бирорта бир таниш, кўринди. Шивирлашди иккита одам, Ўн кун бўлди комада экан. Кутган балким, кимни сўнги бор, Шўрлик шу кун, шанбада ўлган. Кесиб ўтмай майит олдини, Тезда улар ортга қайтишди, "Шўрлик ўзи ким экан?" - десам, Ўша йигит номин айтишди. Юракдаги ўн кунлик оғриқ, Ва ниҳоя тузалиб кетди, Болаликнинг соф туйғулари, Майит билан қабрга кетди. (7.11.2017. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.) Дийдора Ҳожиева.
Show all...
📹 Ravshan Sobirov va Setora guruhi - Xayr maktabim
Show all...
Агар туйғуларим бўлса шунча хор, Ҳисларимни кўзларингга кўмиб қўй.. 🎤 Юлдуз Усмонова @shomuz - Yo‘limiz bir!
Show all...
ДАРД. Ул дард келди билмам қайдан, осмоннинг пештоқин ўйиб. Оромим буткул йўқолди, бир муридга кўнгил қўйиб. Кўзларимнинг қароғига, суратини чизган ким, айт? Ул сарварим сафобахш-у, Ҳақ йўлида қўйган ким, айт? Қай гуноҳим учун жазо, кириб бўлмас кўнглин топиб. Эй водариғ адашдим мен, ўз йўлимдан кетай қайтиб. Унинг кўзи ўз ёрининг, рухсорига басир бўлса. Наҳот менинг нотинч қалбим, шайтонларга асир бўлса. Муҳаббатдан кечар бўлдим, жавобсиз ишқ ночор экан, Ошиқларга раҳим қилинг, маҳзунларда шу ҳол экан. Аф айлагин мен қулингни, кечир қилган хиёнатим, Тавбаларим рад этмагин, қўрқув энди, қиёматим. Дийдора Ҳожиева.
Show all...
Ўқиганим бир ҳадис ёдимга тушди. Сал нотўғри ёзиб қўйсам айбига буюрмайсизлар чунки хотира пасайиш касали билан қийналиб юрибман кейинги пайтларда. Пайғамбаримиз Муҳаммад С. А. В. бир гуруҳ мўмин-муслималар билан Макка шаҳрига зиёратга келадилар экан Қурбон Ҳайити муносабати билан. Ўша ерда карвонда келган битта аёл шу ерлик битта аёл билан танишиб, жуда яқин дўст бўлиб олишган экан. Улар ҳеч ҳам бир-биридан ажралгилари келмас, суҳбатлашиб тўйинишмас эканлар. Меҳмон бўлиб келган аёл карвон тунайдиган қароргоҳга ҳам келмасдан, ўша аёлни уйида тунаб қолаверар экан. Мезбон аёл ҳам кетишига ҳеч рухсат бермас эканда. Бир куни саҳобаларидан биттаси Пайғамбаримиз Муҳаммад. С. А. В. ГА бу ҳақда хабар етказибди. Шунақа ҳолат, биз билан келган фалончини шу ерлик фалончини уйидан олиб келолмаяпмиз, у ҳам қўйиб юборай демаяпти. - деган экан. Ўшанда Расулимиз, - Уларга тегманглар. Майли сафаримиз қаригунча дугонасиникида бўлиб тураверсин. Чунки уларнинг руҳлари биз Маккага келмасимиздан олдин дўстлашиб олган эди. Ўша фалончини руҳи, биз билан жисмини ҳам шу ерга етаклаб келди аслида, яъни дўстининг олдига, деб жавоб берган эканлар. Кўз ёшларимни айбига бурманглар, мени руҳим йиғлатаётган эди ўшанда. Юқоридаги шеъримни эса сизлар келмасингиздан олдин ёзиб тайёрлаб қўйган эдим. Ваҳоланки шеърни ёздирган ҳам мени руҳим эди. Беғуборларим аслида ўзларингиз беназир инсонсизлар. Сизлардан бирон ёмонлик кўрган бўлганимда эди, шунчалик яхши кўра олмаган бўлардим. Аслида покиза қалб эгалари, руҳимни танлаган дўстлари сизлар. Омонликда яна кўришайлик илоҳим. Китоб масаласини ҳам яхши ўйлабсизлар. Амалга ошса биз Хоразмликлар учун ҳам бу каттакон шараф бўлар эди. Аслида бизга бош бўлиб, турган бриллиант аёлимиз Гавҳаржон опажоним, устозимнинг руҳлари энг тоза ва покдир. Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар айтаман шундай аёл билан ҳамнафас яшаётганимга. Гапларимда зиғирча хушомад йўқ. Бари ҳақиқат. Дийдора Ҳожиева.
Show all...