cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган. Savollar.islom.uz

Show more
Tajikistan552The language is not specifiedReligion & Spirituality2 990
Advertising posts
21 240Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

DUNYONI YIG‘LATGAN ALI BANAT — IS'HOQJON DOMLA BEGMATOV / ДУНЁНИ ЙИҒЛАТГАН АЛИ БАНАТ — ИСҲОҚЖОН ДОМЛА Videoga layk 👍🏼 bosishni unutmang! Videoni ko‘rishni tavsiya qilamiz! 👇🏼👇🏼👇🏼 https://youtube.com/watch?v=j8HexMJl8ic&feature=share8
Show all...
DUNYONI YIG‘LATGAN ALI BANAT — IS'HOQJON DOMLA BEGMATOV / ДУНЁНИ ЙИҒЛАТГАН АЛИ БАНАТ— ИСҲОҚЖОН ДОМЛА

Азизлар каналимизга обуна бўлишингизни ва лайк тугмасини босиб, видеони дўстларингизга тарқатишингизни сўраб қоламиз! Зеро ким бир яхшиликка далолат қилса ўша ишни қилган билан савобда шерик бўлади. Каналимизни қўллаб қувватлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин! Дунёни йиғлатган Али Банат / Исҳоқжон домла Бегматов #Ishoqjon_domla_Begmatov #Dunyoni_yiglatgan_Ali_Banat #Nuriddindomla #Ona_nidosi #ShayxMuhammadSodiq #Iymon #Islom #Rustamjon_domla #Nuriddin_domla #Abror_Muxtor_Aliy #Рустамжон_домла #Солихон_домла #Нуриддин_домла #Шукуруллох_домла #Шайх_Мухаммад_Содик_Мухаммад_Юсуф #абрормухторалий #Аброр_Мухтор_Алий #Ikkinchi_Xotin_barakoti Rustamjon domla, Solixon domla, Shukurulloh domla, Abror Muxtor Aliy

​​ФАРЗАНД КИМНИНГ ИХТИЁРИДА @Shayx_MuhammadSodiquzb Ассалому алайкум! Ота-она ажрашган вақтида малумки эмизикли бола онанинг қўлида қолади. Умуман олганда фарзанд отанинг ихтиёри ва қарамоғида бўлмоғи керакми ёки онанинг? Фарзандга ким ҳақлироқ ҳисобланади? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Эр-хотин ажрашгандан кейин, аёл бошқа эрга тегмаса эмизукли бола онасининг қарамоғида қолиши ҳақида уламолар хилоф қилишмаган.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ ابْنِي هَذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ مَا لَمْ تَنْكِحِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, икки кўкрагим сув идиш бўлган эди, қучоғим муҳофазачи бўлган эди. Энди эса, отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақ-лироқсан», дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.Шарҳ: Боланинг ота-онаси ажрашган пайтда у кимнинг қарамоғида бўлади? Бу бола гап тушуниб, саволга жавоб берадиган бўлгунчаликдир. Ушбу ҳадисда талоқ қилинган она бошқа эрга тегмаса, кичик бола унинг қарамоғига берилиши ҳақида ҳукм қилинмоқда. Бу ҳукмни жумҳури уламолар бир овоздан қабул қилганлар. Ҳанафий мазҳаби бунга зиёда қилиб, қариндош одамга эрга тегса ҳам болани қарамоғига олиш ҳаққи аёлда қолади, деган.Ёш болани ўз қарамоғига олиш масаласи уламоларимиз томонидан атрофлича ўрганилган ва унга тегишли ҳукмлар фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилинган. Биз қисқача қилиб, бош масалаларни эслаб ўтамиз.Ёш болани қарамоғига олиш–уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборат.Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли киши бошқа эрга тегмаслик шарти ила онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқорида ўргандик.Лекин болани ўз қарамоғига олувчи кишида бир неча шартлар мавжуд бўлиши шарт: 1. Оқил бўлиши керак.2. Балоғатга етган бўлиши керак.3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқ-фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳақидан маҳрум қилинади.6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин аёл қариндош болани ўз қарамоғига олади.Ўғил бола етти ёшгача, қиз бола тўққиз ёшгача она ёки унинг ўрнини босадиган аёл киши қарамоғида бўлади. Ундан сўнг отанинг қарамоғига ўтадилар.Ёш болани қарамоғига олиб тарбия қилаётган аёл боланинг отасидан, отаси бўлмаса, унинг нафақаси вожиб бўлган кишидан ажр ҳақи олади. Бу боланинг нафақасидан ташқари ҳақдир. Яъни, ёш болани тарбия қилиш учун кетадиган хизмат ҳақидир. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...

​​ЧЎЧҚА ТЕРИСИ ИШЛАТИЛГАН КИЙИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ? @Shayx_MuhammadSodiquzb Ассалому алайкум аҳли биродарлар ва Шайх ҳазратлари! Тери бўйича саволим бор эди: бизнинг бозорларда ҳозирда сотилаётган терилар (оёқ кийимлар)нинг 70% ни Хитойнинг чўчқа териси ташкил этар экан. Валлоҳу аълам! Агар булардан ташқари 30% ни турк , ўзбек ва бошқа давлат моллари ташкил этадиган бўлса-ю, уларнинг сифати яхши бўлмаса ёки қиммат бўлса, бу ҳолатда чўчқа терисини кийишга рухсат бўладими? Савол нотўғри берилган бўлса ёки қайтарилган бўлса узр! ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Чўчқа терисидан тайёрланган ҳеч бир нарсани кийишга рухсат йўқ. Тижоратчилар билан бу масалани баҳс қилганимизга анча бўлди. Уларга Хитойдагилар билан гаплашиб чўчқа терисидан бошқа теридан оёқ кийими тайёрлаб беришга буюртма бериш тавсия қилинган. Ўшанга амал қилишса ҳамма учун яхши бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Манба Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...

​​АСР НАМОЗИНИ ҚОЛДИРГАННИ АМАЛЛАРИ ҲАБАТА БЎЛАДИМИ @Shayx_MuhammadSodiquzb Ассалому алайкум! Бир инсон аср намозини қазо қилса барча қилган солиҳ амаллари йўқ бўлиб кетадими? Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. аср намозини қазо қилган кишининг солиҳ амаллари йўқ бўлиб яъни ҳабата бўлади деган эканлар. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ҳадиснинг шарҳини ўрганиш керак.  عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي غَزْوَةٍ فِي يَوْمٍ ذِي غَيْمٍ فَقَالَ: بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ   Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Булутли кунда Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. У киши:«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия этар эканлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ушбу ҳадисини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деган эканлар.Бу ҳам Аср намозининг аҳамияти улкан эканлигидан дарак беради.Уламоларимиз Аср намозини тарк қилиш билан амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳазалар айтганлар.«Ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда ўрнига зарар беради.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади», дея марҳамат қилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, амални куфр ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!Мазкур уламоларнинг Аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми-йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ. «Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади» деган уламолар бу ҳадисни «Аср намозини қасддан тарк қилса, амаллар ҳабата бўлади», деб шарҳлашган. «Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман, тарк қилган одам кофир бўлади» деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар. «Намозни қасддан эмас, дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади», деганлар ҳам «Бир намозни тарк қилиш ёмонлигини, лекин Аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун бу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида фақат кофирликкина амалларни ҳабата қилади», дейдилар.Нима бўлганда ҳам, ушбу ҳадисдан Аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳ эканлиги билиниб турибди. Лекин бу – Аср намозини ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. Ҳар бир намозни ўқимаслик, улкан гуноҳдир. Лекин Аср намозини ўқимаслик яна ҳам улканроқ гуноҳ. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...

​​АГАР ГЎДАК БОШҚА ДИНГА КИРИБ, СЎНГ ВАФОТ ЭТСА ҚАЙСИ ДИНДА БЎЛАДИ? @Shayx_MuhammadSodiquzb Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Биламизки инсон туғилганида Ислом динида туғилади, аммо кофирлар болаларини балоғатга етмасдан олдинроқ ҳам уни бошқа динга олиб кириб қўяди. Агар у гўдаклар бошқа динни қабул қилса ва у балоғатга етмасдан вафот этса, улар кофирлардан бўлиб қоладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Мусулмонмас қавмларнинг балоғатга етмай ўлган болаларининг оқибати нима бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Манба Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...

​​НАМОЗ ЎҚИШГА РУХСАТ ЙЎҚ. НИМА ҚИЛАЙ? @Shayx_MuhammadSodiquzb Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Сизнинг гапларингизни дискдан эшитиб вужудимни титроқ босди, чунки кўнглимдан ўтиб юрган нарсаларни гапирдингиз, мен давлат ходимиман, намозни мукаммал билиб, қоидаларга кўра чиройли амаллар қилиб юрмоқчиман, лекин иш жойимдаги тегишли одамлар келиб намоз ўқиётганларинг бўлса ишдан бўшаб кетинглар дейишди, масжидга борилмасин деб, ўзининг беиймон кимсаларини сотқинлик қилишлари учун қўйиб, тоза ниятда борган кишиларни қораламоқдалар. Мен ишдан бўшамоқчи бўлдим, лекин дўстим сабр қилиб намозни уйда ўрганиб, уйда ўқиб юришни айтиб қолди. Жамоатда, масжидларда дўстим билан жума намозларда мазза килиб намоз ўқиш мен учун орзуга айланмоқда. Дўстим намозни ўргатаяпти, бирга намоз ўқиганимизда ўзимни жуда енгил ҳис этаяпман, кўзлари ожиз одамнинг кўзлари кўргани каби. Шайх жаноблари биз маслаҳатингиз, қолаверса, йўл-йўриқларингизга муҳтожмиз. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бандаларни намоздан ман қилувчиларга Аллоҳ рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ берсин! Сиз бу ҳолатда намоз ўқиганингиз учун алоҳида савоб, намоз ўқишга қийланганингиз учун алоҳида савоб оласиз. Дўстингиздан намозни яхшилаб ўрганаверинг. Бу сиз учун катта бахт. Муборак бўлсин! Ишда ҳам давом этиб, намозни канда қилмаслик пайида бўлинг. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Манба Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊 💐 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини; 💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин! 💐 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! 🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 ✨ Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин! ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ! 👉🏼 «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! 👉🏼ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН👇🏼👇🏼https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
Show all...
​​​​БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ 1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг. 2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади. Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма. 3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади. 4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар . 5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди. Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир. Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..! Ўз яқинларингизга тарқатинг! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_uz

Аъзо бўлиш тугмаси👇🏼
ШАЙТОН 2 ТОИФА ОДАМГА ТЕГИШ ҚИЛМАЙДИ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ @Shayx_MuhammadSodiquzb Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...
Аъзо бўлиш тугмаси👇🏼
Хайрли тонг! ☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят. Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
Show all...
Аъзо бўлиш тугмаси👇🏼
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!