cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ishq Safari ⚘️

☝️Kim o'zini tanisa, Robbisini ham taniydi...

Show more
Advertising posts
2 302Subscribers
+724 hours
+127 days
-5130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Чинакам дарвеш оёғига ботган тиконни нима учун ботганини билади, зотан билиши ҳам шарт. Аллоҳнинг аҳли бўлган Валийлар, инсонларни бунча юкини биргина кўнгил овлаш учун тортадилар. Ҳеч бир кўнгил йўқки, Аллоҳ таолонинг назари у кўнгилга тушмаган бўлса. ~ Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с) П.с: Ким бир қалбни тирилтирса, ўша қалб унгадир ёҳуд юзинг ким билан табассум қилса қалбинг ўшаники. 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
😇 11🕊 6🥰 4❤‍🔥 2😍 1
Таниган ҳар бир инсонингни ичида танимаган бир инсонинг бордир. Нима бўлса ҳам одамлар ҳақида доим яхши гумонда бўлинг, гўзал сифатлар изланг, бу уларни эмас, шубҳасиз сизни ўзгартириб боради. П.с: Нафс сўзини тинглаганлар, Кўрдик, ҳар дам адашди, Айбдан кўзни юмганларни Ғайбдан кўзи қамашди. ~ Дарвеши Дил 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
❤‍🔥 15😢 4🕊 2😇 2😍 1
Аслида инсон қалби пок бўлади. Нопоклик онгда ва онг остида. Мана шу нафс дейилади. Нафс нима тўғри ёки нима нотўғри фарқига бормайди. Унга нима ўргатилса, шуни касб қилади. П.с: Худди шунингдек, нафсини қондириш орқали ўчираман, деб ўйлаган киши, оловни сомон билан ўчирмоқчи бўлган телбага ўхшайди. 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
❤‍🔥 21🥰 3🕊 2
Инсон фитратида таслимият бор. Шу сабаб кўпчилик тақлидга мойил бўлади. Ўзидан афзал кимгадир таслим бўлишни, ўзини буткул топширишни хоҳлайди. Ва доим мана шу жойда танлов хато кетади. Чунки биз ижобий сифатлари билан бир пайтда салбий жиҳатларга яъни мусбат ва манфий қувватга эга бўлган, руҳоний оламга алоқаси йўқ бир бандага боғланиб қоламиз. Кун келиб салбий томонлари ошкор бўлса, азалда мутлақ комил яратилган фитратимиз яна бўшлиқ сезади. Инсон бир томчи бўлгани билан ичида бепоён денгиз соғинчи юради. Бу соғинчни "фано" бўлмаган, "мен"лик кетмаган инсонлардан тополмайсиз. Балки жасадлари нафсдан тўла покланган, нафси розия, марзия, софия мақомига етган Мавлоно Румий айтганидек, Ҳазрати Инсон дилидан, Комил Пирлардан топасиз. П.с: Аллоҳнинг шундай қуллари борки, Тангри уларни қизғангани ва жуда буюк бўлганлари туфайли кўринмайдилар, бироқ улар толибларни (ҳақиқатни излаганларни) мақсадларига етиштирадилар. ~ Мавлано Румий 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
❤‍🔥 19🕊 2😇 2🥰 1

Эй дарвеш, ахлоқий хислатлар-ла безанмаган, ўзини танимаган одамлар кўп, аммо улар ҳали комил эмас. Гўзал хислатлар-ла безанган бўлиб, лекин ўзини танимаганлар бор. Булар ҳам комил эмас. Бинобарин, инсоннинг камолотга эришиши тугал ахлоққа эга бўлиш ва ўз-ўзини таниш билан амалга ошади. ~ А.Насафий "Зубдатул ҳақойиқ" П.с: «Ким сўфий бўлса-ю, фақиҳ бўлмаса, зиндиқ бўлибдир. Ким фақиҳ бўлса-ю, сўфий бўлмаса, фосиқ бўлибдир. Ким иккисини жамласа, муҳаққиқ бўлибдир». ~ Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
❤‍🔥 9🕊 2
"Ерда бир ҳайвонча (қурт) мавжуддир. У ер остида, зулматда яшайди. Кўз ва қулоқсиз. Аслида унинг кўз ва қулоққа эҳтиёжи ҳам йўқ. Мадомики, муҳтожлиги йўқ экан, унга нечун кўз ва қулоқ берсинлар? Тангри оз булгани учун ёки ҳасислиги сабабли уни кўз ва қулоқсиз қолдирдими? Йўқ! У буларни эҳтиёжига қараб берди. Эҳтиёжи бўлмаган кишига берилган ҳар қандай нарса ортиқча юкдир." ...Қурт ер остида, қоронғуликда яшаганидек, баъзи бир одамлар ҳам бу дунёнинг зулмати билан кифояланади. П.с: РУБОИЙ: (Ўйламаки, Оллоҳ йўлига тушган эрлар Йўқ, деб. Комил сифатлилар нишонсиз ҳам эмаслар. Сен сирларнинг маҳрами бўлмаганинг учун ўзгаларни ҳам узинг қатори ҳисоблаянсанми?) ~ Мавлоно Румий "Ичиндаги ичиндадур" 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
😢 3
Мен бир Аллоҳ жилолаган ойнаман менга қараган ўзини кўради... П.с: Одам яралганда нур кўпроқ эди, Лек шайтоннинг кўргани тупроқ эди. ~ Мавлоно Румий 💌 by Ishq Safari ⚘
Show all...
❤‍🔥 12🥰 6😇 3🕊 1
Орифни ёмонлаган аслида, орифнинг яхшилигини гапиргандир. ...«Ашёлар зидди билан маълум бўлади». Ориф биладики (ва дейдики): «Менинг душманим мени ёмонлаган эмас, мени ёмонлаган менинг душманимнинг душманидир" Мен бахтиёрман, Бироқ атрофимда усти тикон билан қопланган девор бор. Ташқаридан қараганлар ичкаридаги гулзорни кўрмайдилар, балким кўзлари девор устидаги тиконларга тушиб, уни ёмонлайдилар. Гулзор эса бундан ҳеч зарар топмайди. Емонлашнинг зиёни ёмонлаган одамнинг ўзигадир. Чунки у ўз сўзлари билан гулзордан узоқлашмоқда. ~ Мавлоно Румий "Ичиндаги ичиндадур" П.с: Севганингни маълум қил яширмоқ бошқаларга фурсат бермоқдир! 💌 by Ishq Safari ⚘️
Show all...
🥰 14🕊 3❤‍🔥 2😇 1
Bugün dünyanın en güzel günü☺️🌷
Show all...
❤‍🔥 30🥰 15🕊 6😢 4😇 4