cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaетий канал.⌛️ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Кушиклар🎼 #Шеьрлар📖🖋 #Маьнологлар t.me/Umrqadrli Биз Сизларни яхши курамиз.

Show more
Advertising posts
1 625Subscribers
-524 hours
-277 days
+1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​Замира опа ва Диёрбек қизни кўзларидаги ифодани кўриб " хато қилдикми" деб ҳам ўйлашди.      Аммо начора Гулойим илк парвозида қаноти яраланиб учишдан қўрқиб қолган полапонга ўхшарди. Энди она бола бу қўрқоқ полапонни учишга ўргатиш учун уяларидан итаришга мажбур эдилар. Давоми бор 🌼🌸🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Show all...

-Ухламадингми? -Йўқ. -Мени ҳам уйқим келмаяпти. Bexato: -Нега? -Ўзингчи? Нега ухламадинг? -Ўйлаяпман. -Нимани? - Бу ёғига нима қилишни. - Жуда кўп ўйлаяпсанда. - Хўш нима қилай? - Мен нима қилишинг кераклигини айтсам қиласанми? - Йўқ. -Унда яхши. Мени ёнимга қайтмай акангни уйида яшайвер.    Гулойим кулиб қўйди. -Энди айтганимни қилмайсанми? - Йўқ. -Кўрдингми. Қўлингдан келмаса нима қиласан мақтаниб. - Кеч бўлди ухлайман. -Тўхта. Ростдан эрта ўғлим билан мени уйимга кўчиб кел. -Сизга айтишга осон. -Аълочисан-ку. Қийин бўлса ҳам бажар. Ваъда бераман яхши йигит бўламан. Сен Усмон билан уни хонасида турасан  мен ўз хонамда. Ўзинг ҳоҳламагунингча бармоғимни ҳам теккизмайман. - Эрта сизни машғулотингиз бор. Эрта тонгда туриб ўқимоқчи эдим. Туролмай қоламан,-жавобдан қочди қиз. -Ёрдам қилиб юбораман. - Қўйсангизчи. Шубҳаланиб қолишсинми? - Гапни бурма. Мени эртага хона тайёрлатаман. -Бунча ошиқманг. -Бўпти уйқинг келаётганмиди? Ухла.    Гулойим уфф тортиб қўйди. Ухлаётган ўғлини сочларини силади. Кейин уни қучиб уйқуга ётди. "Агар Усмон ҳоҳласа кўчиб ўтаман. Болам учун." Бу қарорини акаси билан бўлган эртанги суҳбат ҳам мустаҳкамлади. -Сенга босим ўтказишдан йироқман. Аммо болага ота керак. Буни мендан ҳам чуқурроқ ҳис қиладиган бошқа одам тополмайсан. Қаноти синган қушдай парвози қийин бўлади йигит кишини. Минг сен яхши кўрма минг мен яхши кўрмай ўз отасидай ҳеч ким бўлолмайди. Ўғлинг учун тўғри қарор қабул қил.   Диёрбек Ирода билан гаплашиб бу гапларни айта ётганди. Ирода Гулойим билан доимий мулоқотлари давомида, айниқса ўғли билан боғлиқ сўнгги воқеадан кейин шундай қарорга келганди. Диёрбекка ҳам шундай маслаҳат берганди. -Қўрқуви билан тўқнашсин. Бу ичидаги кўринмас иккинчи "мени" уни бутунлай эгаллаб олишига йўл қўймаслик керак. Кучли бўлишига, қочишни бас қилиб орқасига ўгирилиб қувиб келаётган қўрқувига тик қарашга ундаш керак. Шундагина бу қўрқув аслида асоссиз эканига амин бўлади. У биринчи ўғлини ўлимидан кейин Усмондан доим хавотирда эди. Усмон йўқолгач бу қўрқув билан тўқнашди. Бу уни иродасини мустаҳкамлади. -Билмадим. Жалолидддин яхши йигитга ўхшайди.  6 йил Синглимни олиб кетганимда ҳам роса излаганди. Шунча йил уйланмабди. Демак Гулни севади. Бироқ Гул уни ёнида ўзини ёмон ҳис қилади. - Мен Гулойим Жалолиддин билан илк учрашган кунидан бери бир нарсани кузатиб келяпман. Ҳар сафар унга дозаси пастроқ дори буюряпман. Гулойим аста-секинлик билан эрига кўникяпти. Фақат айтганимдек ичидаги қўрқув у билан яшаб кетишига ишонмаяпти. Унга кучлироқ туртки керак. Мен Жалолиддин билан ҳам гаплашдим унга нима қилиши  керак эканини тушунтирдим. -Унда яхши.    Диёрбек Гулойимга шу сабаб бу гапларни айтаётганди. Бу ёқда эса Усмон дадамга бораман деб ҳарҳаша қиларди.  Иши кўплиги сабаб Жалолиддин фақат кечки пайт ўғлини кўргани келарди. Бунақа пайти кўзлари ёниб кетадиган Усмонни кўриб уни тўкис бахтдан маҳрум қилаётгани учун Гулойим ўзини ёмон кўриб кетарди. Бир қарорга келиши кераклигини ҳис қилган Гулойим ниҳоят Жалолиддинга қўнғироқ қилди. -Қалайсан Гулим,- бу таърифни Жалолиддиндан авваллари кўп эшитарди. Ҳозир алланечук бўлиб кетди. -Яхшимисиз? - Сен сўрайсан-у ёмон бўламанми? -Ҳалиги... -Гапиравер. - Ўғлим иккимизни хонамиз тайёр бўлдими?    Жалолиддин бир оз жим қолди. -Ҳа. Фақат кўчиб келиш қолди. -Унда келиб бизни олиб кетинг. -Рост айтяпсанми? -Ҳа. Фақат шарт ўша. Мен Усмон билан бир хонада яшайман. -Уйимга келсангиз бўлди. Менга шуни ўзи ҳам етади.   Жалолиддин ишларини яна чала ташлаб Диёрбекни уйига учиб борди. Нарсаларини йиғаётган Усмон жуда ҳаяжонда эди. Ҳамма билан қайта-қайта хайрлашар. Дадасига унга нима олиб бериши кераклигини рўйҳатини тез-тез айтиб ўтирарди. Гулойим эса қарама-қарши туйғулар ичида келажагини тасаввур ҳам қилолмаётган янги ҳаётга қадам қўйди. Акасини онасини олдидан кетаркан бу 7 йил аввал келин бўлиб ота уйидан чиқиб кетаётган куни каби қалбини вайрон қилди.
Show all...
- Сен ростдан ҳам тентак экансан. Менга буни нима қизиғи бор. Уни ақли заиф деб айтасанми деб ўйлабман. - Шундай бўлса нима қилардингиз? -Совуқ гап қилма. Бу ҳам мени айбим бўларди. Энди юр уни кўргани борамиз. - Майли.   Жалолиддин йўлда тўхтаб Гулойим билан ўғлига совға танлади. У ичидан тошиб келаётган ҳаяжонини билдирмасликка уринар, аммо чақнаб турган кўзлари қувончини акс эттириб турарди.    Аммо ўғлимдан айирма. -Усмонга ҳаммасини айтдим,- Жалолидддин Гулойимга яна ҳам қаттиқ тикилди. -Унга отанг узоқда ишлайди деб айтганман. Ўлди дейишга тилим бормади. Ажрашганмиз десак ҳам кўнгли ўксирди. Ҳар йили туғлиган кунида ўзим даданг бериб юборди деб совға берардим. ... Ўша куни нега кўчага чиқиб кетганини эшитдим. Агар буни аввалроқ айтганимда ш6нча ишлар бўлмасди. -Гулойим ўзингни айблашни истасанг бошқага айт. Мен эшитишни истамайман. -Ҳўп,- кулди Гулойим. -Усмонга ростини айтдим. Сен туғилганингни дадангдан яширганман.  Совғаларни ўзим олиб берганман дедим.  У роса хафа бўлди. Кейин сиз отаси эканлигингизни айтдим. -Мени эслаб қолибдими? -Ҳа. Уйга олиб келган кунимиз ҳам сизни сўраганди. Энди эса мени дадам шунақа зўр деб мақтаниб юрибди.    Жалолиддин Гулойимдан кўз узмай ўтирарди. - Дадамга бораман деб роса ҳарҳаша ҳам қилди. -Бунга тўсиқ борми? -Йўқ. Аммо балки нарсаларни айтай, - ютқинди Гулойим, - унга ҳомиладорлик пайтим аҳволим яхши эмасди. Шу сабаблими уни билим кўрсаткичи жуда паст. Ҳатто 20 гача ҳам тўғри  санай олмайди. - Сен ростдан ҳам тентак экансан. Менга буни нима қизиғи бор. Уни ақли заиф деб айтасанми деб ўйлабман. - Шундай бўлса нима қилардингиз? -Совуқ гап қилма. Бу ҳам мени айбим бўларди. Энди юр уни кўргани борамиз. - Майли.   Жалолиддин йўлда тўхтаб Гулойим билан ўғлига совға танлади. У ичидан тошиб келаётган ҳаяжонини билдирмасликка уринар, аммо чақнаб турган кўзлари қувончини акс эттириб турарди.      Усмон онаси билан кириб келган отасини кўриб ўзида йўқ қувониб кетди. Келиб бағрига босган Жалолидддинни у ҳам маҳкам қучоқлади. -Дада.    Жалолиддинни вужуди титради. Бўғзини нимадир куйдирди. -Ўғлим, - деди бўғиқ овозда.   Ота болани кўриб. Гулойим кўзида ёш билан оила сўзлари ёнига ўтди. -Овқатланасизларни? -Йўқ янга. Овқатланиб келдик. -Ҳимм. Эрингиз қоладими?- паст овозда сўради Севара. -Янга,- эрингиз деган сўздан негадир эти жимирлаб кетди. -Ҳа нима ўғлингиз Дилёрга энди дадам билан яшаймиз, дадам бизни олиб кетади деб минг марта айтди. -Билмадим янга. - Эй сиз нимани биласиз ўзи? Шу эрингизга ҳам беш кетдим. Сабрли экан. Кўрдингизми Аллоҳ ҳам ишини ўнглаб юборди. -Қутилолмай юрибман денг. -Ҳа-да,- кулди Севара,- менам бундоқ ёйилиб яшай. -Ҳа Севара нима бўляпти?- Диёрбек гапга аралашди. -Кун кеч бўлди деяпман. -Унда ухла. -Шу-да. Ҳамма чарчаган куёв ҳам қолармикин?    Гулойим қизариб кетди. Янгасини бир туртди. - Мен кетаман, - шу пайт Жалолиддин кириб келди. -Ўтирибсанда. Ўзи энди келдинг. -Дадам бизни эртага олиб кетади,- суҳбатга Усмон қўшилди. Жалолиддин кулиб ўғлини бошини силади. Гулойим эса қовоқ уйиб Жалолиддинга қаради. - Майли мени ишларим бор,-икки ёшни қарашларидан тушинмовчилик борлигини кўриб ўрнидан турди Диёрбек, изидан Севара чиқди. - Менга бундай қарама. Истаган пайтинг деб айтдим мен. -Боладан фойдаланманг. -Оч қовоғингни. Ҳали ким сени олиб кетяпти. -Шунақами? -Ҳа мен фақат ўғлимни олиб кетаман,- гап ҳазиллигини сезса ҳам Гулойимни жаҳли чиқиб кетди. Буни сезиб Жалолиддин уни олдига яқинроқ келди. -Ҳазиллашдим тентак. Сенга босим ўтказмоқчи эмасман. Бу ҳақида эрта гаплашамиз. - Мен Усмонга нима дейман. Бугун ухламай нарсаларини йиғиштиради энди. - Нима қилишим керак эди. Йўқ олиб кетмайман дейишим керакмиди. Қара қандай хурсанд. -Бўпти эрта гаплашамиз. - Биз Усмон билан яна озроқ ўйнаймиз.    Гулойим ота болани ёлғиз қолдириб чиқиб кетди.    Дадамни уйига кетамиз деб минг марта айтиб Усмон уйқуга кетгач Гулойимни уйқуси қочди. Ҳар кўчага кириб узоқ ётди. Соат тунги 12 дан ошганда Жалолиддиндан қўнғироқ келди.
Show all...
📝Қалб яраси. 6 қисм. -Ҳа Севара. -Ойижонни мазаси бўлмаяпти. Мен телеграмизга ташлаган нарсаларни дорихонада олиб келиб беринг. Мен чиқолмайман. - Майли ҳозир бораман.    Жалолиддин эса қидирувда давом этарди. Эшикни ҳар бирини қоқарди. - Нима гап,- кўзи олма кесак терган бир ёши катта аёл негадир унга шубҳали туйилди. Аёл яна уни гапини эшитар эшитмас -Кўрганим йўқ,- деб эшикни ёпди. Негадир Жалолиддинга бу кампирга бир гап бордек туйилди. -Оч,-  деди у кампир эшикни ёпишга улгурмай бостириб кириб. - Нима қиляпсан чиқ,- кампир чириллади. Жалолиддин хоналарни очиб кўраркан, кампирни нега бесарамжонлигини англади. Кампир қўшмачи экан. Мижозни устига бостириб кириб қолиб буни англаб ташқарига йўналди. Хонадон эшигини қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетаётиб нохос бир чолга урилиб кетди. -Кечирасиз,- деди чолни тўкилиб кетган нарсаларини йиғиб бериб. У ҳеч нарса демай 3 -қаватга кўтарилди. Бу одамни абгор аҳволи, анқиб турган ҳиди ва ҳалтасидаги ароқ қанақа одамлигини айтиб турарди. " Болалар егулигини нима қиларкин" асаби чарчаган йигит ўзини ҳаёлидан кулгиси келди. "Менга Нима?" Деб кейинги эшикни тақиллатди-ю бир нарса ёдига тушгандай чол кетган тарафга қаради. -Келинг ,- деди ўрта ёш киши чиқиб. Жалолиддин аввал ўғлини суратини кўрсатиб сўради-да йўқ жавобини эшитгач чолни суриштиради. -Ҳа Самандар бува. Ҳамма Саня бува дейди. Ҳароб бўлган одам. Оиласи билан авария бўлиб ёлғиз ўзи омон қолган. Ўшанда ҳам маст бўлган. Бунга чидолмай ичкиликка бериб кетган.  Кун бўйи тўғри келган ишни қилиб кейин ичади. Асли унча қари ҳам эмас. Шундай кўринади. -Демак уйида ёш бола йўқ. -Йўқ. -Қайси ҳонадонда туради дедингиз.    Жалолиддин раҳмат айтиб Саня бувани уйига йўл олди. Эшикни анча тақиллатди. Очилмагач милицияга хабар бермоқчи бўлиб турганди, қия очилди. Чол бола суратини кўриб ялт этиб Жалолиддинга қаради. -Йўқол,- деб эшикни ёпмоқчи эди йигит уни итариб ичкарига кирди. Асаби ниҳоятда чарчаган чолни бир уриб ағдариб ташлади. Хонама- хона кириб чиқаётиб ўша куни ўғлини устида бўлган устки кийимни кўриб қолди. Юраги қафасидан чиққудек уриб икки хонали уйни остин -устин қилишга тушди. Ҳаммомни очганди оёқ қўли бўшашиб кетди. У ерда оёқ қўли боғлиқ, оғзи скочланган Усмон йиғлаб турарди.     Диёрбек хотини айтган нарсаларни  олиб келиб онасини ёнида бир оз қолди. Хотини ҳамшира бўлгани учун ўзи қайнонасини соғлиғини назоратга олиб турарди. - Гулойим қалай? -Ўша туриш. Гоҳ йиғлайди, гоҳ жим бўлиб қолади. -Ирода йиғлашни бошлагани яхши деб айтди. -Шунчалар чарчадим. Бекор қайтдикми Қашқадарёга. -Пешонада бори бўлади дадаси. -Ҳа,- шу пайт унга қўнғироқ келди. - Эшитаман Жалолиддин. Нима? -ўрнидан туриб кетди У,- аҳволи қалай? Қаерга қаерга...бўлди тушундим. Ҳозир борамиз. Гул, -хотини оғиз очишга улгурмай синглисини хонасига югурди Диёрбек,- Тур кетдик. Усмон топилди. Жалолиддин топди. Аҳволи яхши экан. -Ростданми? Гулойим ўрнидан сакраб туриб кетди. Шунчалар ҳаяжонда эканки, "қаерда қани у " деб такрорларди фақат. Шифохонага етиб борганларида ичкарига югуриб кириб кетди. Диёрбек етиб бориб ота болани олдига олиб кирди. Гулойим шифокор кўздан кечириб бўлиб милиция ходимлари сўроқ қилаётган ўғлини кўриб уни қучоғига олди. Бир четда уларни кузатиб турган Жалолиддинни ўлкаси тўлиб келди. Ичида ачиштирадиган бир туйғу пайдо бўлди. Ҳаммаси яхшилик билан тугаган бўлсада умидсизликка ўхшаган туйғу эди бу.    Ниҳоят кун охирлагач шифохонадан чиқишди. -Қани уйга бир байрам қиламиз энди,-  деди Диёрбек Жалолиддинга. -Йўқ. Усмон учун оғир кунлар ўтди. Менимча мени ҳозир у ерда бўлмаганим маъқул. Усмон билан мени қандай таништиради буни кейинроқ Гулойим ҳал қилади.   Диёрбекни ҳозир Жалолиддинга жуда раҳми келди. Усмон учун ҳатто ундан ҳам кўп югурди. Синглисини шунчалар яхши кўраркан, ишонаркан ҳатто озгина бўлсин шубҳа қилмади. Энди ўз уйига яна ёлғизлигига қайтмоқчи. 7 йил аввалги Гулойим билан ўрин алмашишди.
Show all...
- Майли мен Гулойим билан гаплашиб кўраман. -Керакмас. Унга ҳам бошдан кечирганлари етади.    Жалолиддин хайрлашиб уйига кетди. Ўғли борлиги уни топилганини ўзига ҳам шукр қилиб ёлғиз ҳукм сурган ётоғига чўзилди. Қорни оч, чарчаган ва озгина кўнгли вайрон бир алфозда эди у.    Гулойим ўғлини бағридан қўйвормай ўтирарди. Ҳалиям топилганига ишонгиси келмасди. " Ё Аллоҳим тушим бўлиб чиқмасин. " дерди ичида. Усмон болалигига бориб аллақачон қанчалар оғир вазият содир бўлганини унутди.  Катталар эса кучли ҳаяжон ичида эдилар ҳамон.    Гулойим Жалолиддин ҳақида фақат эртаси куни сўради. -Менимча сал ўзингни қўлга олиб жиддийроқ қабул қиладиган пайтнинг бўлди. - Биламан. -Унда бугун ўқишимга бор. Охирги курссан бунақа юриш бўлмайди. Диплом ишинг нима бўлди ҳали. - Майли.    Гулойим ўқишга бориб чала ишларини тўғирлаш учун анча оввора бўлди. Диплом раҳбари билан канчиликларни кўриб чиқишди. Уйига қайтаётганда тушлик вақтидан анчс ўтганди. Чиқишда Жалолиддинни машинасини кўрди. Демак у ҳам ишга қайтган. Акасини гапларини эслади. Ростдан бу масалани жуда чўзиб юборди.      Жалолиддин  йиғилиб қолган ишларини тўғирлаш  учун кечгача ишда бўлди. У шахсий ҳаётидаги муаммолардан ниҳоятда чарчаганди. Гулойимга қўнғироқ қилиш ёки Усмонни кўргани бориш истагини енгиш учун ҳамма ишини битиришга , чалғишга уринарди. Қолган ишларини уйида қилишни режалаштириб йўлга тушганда, Гулойимдан қўнғироқ келди. -Қаердасиз? -Уйга кетяпман? Аҳволинг қалай?  Усмончи? -Агар вақтингиз бўлса... мен ҳам кўчадаман... гаплашиб олардик. - Майли.     Жалолиддинни юраги шиғ этди. Гулойимни нима дейишини билиб бўлмасди. Ҳозир яна битта кўнглини ҳижил қиладиган гапни истамасди. Учрашув жойига келганда Гулойим аллақачон уни кутиб ўтирарди. -Кутиб қолдингми? -Йўқ.   Жалолиддин қорним оч деб овқат буюрди Гулойим ҳам қаршилик қилмади. -Ўқишинг қалай кетяпти? -Жалолиддин асосий мавзудан қочаётганди. - Яхши. -Кафедрангда сен ҳақингда жуда ижобий фикрлар билдиришди. -Шунақами? Сизни фанингиздан ҳам яхши ўқийман-ку, сизда ижобий фикр йўқми?    Жалолиддин Гулойимга кўз қирини ташлади. Кайфияти яхши кўринди. - Сен мени саволларимга фақат йўқ деб айтасанку. - Мен ҳа деб айтадиган савол беринг унда. -Унда келишолмай қоламиз.   Гулойим Жалолиддинни овқатланиб бўлгунча ичидаги гапини айтмади. Йигит чой ичишга ўтганда мақсадга кўчди. -Сизни чет элга кетар экан дейишди. -Шунга кайфиятинг алло эканда,- аччиқ кулди Жалолиддин. -Йўқ. Нега ундай дейсиз? -Мендан қутилишни ҳоҳлайсанку? -Билмадим. Нима ҳоҳлашимни ўзим ҳам билмайман. -Мен ҳам сени мажбурлаб чарчадим. Фақат энди бир нарсани сўрайман. Усмонга ким деб таништирсанг ҳам, у мени ким деб чақирса ҳам майли фақат ўғл ўғлимни кўришимга  қаршилик қилма. Биламан сендан бирон нарса сўрашга ҳаққим йўқ. Нега менга айтмадинг деган савол беришга ҳақсизман. Аммо ўғлимдан айирма. -Усмонга ҳаммасини айтдим,- Жалолидддин Гулойимга яна ҳам қаттиқ тикилди. -Унга отанг узоқда ишлайди деб айтганман. Ўлди дейишга тилим бормади. Ажрашганмиз десак ҳам кўнгли ўксирди. Ҳар йили туғлиган кунида ўзим даданг бериб юборди деб совға берардим. ... Ўша куни нега кўчага чиқиб кетганини эшитдим. Агар буни аввалроқ айтганимда ш6нча ишлар бўлмасди. -Гулойим ўзингни айблашни истасанг бошқага айт. Мен эшитишни истамайман. -Ҳўп,- кулди Гулойим. -Усмонга ростини айтдим. Сен туғилганингни дадангдан яширганман.  Совғаларни ўзим олиб берганман дедим.  У роса хафа бўлди. Кейин сиз отаси эканлигингизни айтдим. -Мени эслаб қолибдими? -Ҳа. Уйга олиб келган кунимиз ҳам сизни сўраганди. Энди эса мени дадам шунақа зўр деб мақтаниб юрибди.    Жалолиддин Гулойимдан кўз узмай ўтирарди. - Дадамга бораман деб роса ҳарҳаша ҳам қилди. -Бунга тўсиқ борми? -Йўқ. Аммо балки нарсаларни айтай, - ютқинди Гулойим, - унга ҳомиладорлик пайтим аҳволим яхши эмасди. Шу сабаблими уни билим кўрсаткичи жуда паст. Ҳатто 20 гача ҳам тўғри  санай олмайди.
Show all...
​​Наҳотки биронта ёмон одамга дуч келган бўлса.  Жалолиддин уфф тортиб ўрнидан турди. Соат 4. Қани тезроқ вақт ўтсаю кўчага чиқиб ўғлини изласа. Кутса вақт имиллайди. Изласа тез ўтади....    Эртасига Диёрбек ва Жалолиддин икки бўлиниб милиция ҳали қидириб кўрмаган  ҳудудга ўтишди. Кун яримдан ошганда ҳам янгилик йўқ эди. Диёрбек ҳар бир ҳонадонни тақиллатиб жиянини суратини кўрсатарди. Қани биров кўрдим деса. Ҳамма елка қисади. Навбатдаги ҳонадонни тақиллатмоқчи эди телефони жиринглади. Давоми бор. Муаллиф:  Мафтуна Абдуллаева. 🌼🌸🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Show all...

📝Қалб яраси. 5-қисм. Ҳамма хурсанд бўлдими эшитиб? -Шундай деса ҳам бўлади. -Сенчи? -Бировни мазаси бўлмаса нега хурсанд  бўламан. -Бировни дегин,- Жалолидддин анча жим қолди. - Майли вақтингни олмай. - Нима бўлди ўзи? -Жалолиддинни сўник овозидан ичида бир нарса ғимирлади Гулойимни. -Ёқмайдиган нарса еб қўйдим шекилли. -Шифокорга бордингизми? -Ҳа. -Ҳозир олдингизда ким бор? -Ҳеч ким. -Биронтани чақирсангиз бўлмайдими? -Кимни? Ўгай онамними? Ё келинларимними?     Иккиси ҳам бир оз жим қолишди. Ростдан Жалолиддинни иссиқ -совуғидан хабар оладиган биронта аёл йўқ эди. - Чақирсам сен кетасанми?    Гулойим Жалолиддин асли шу нарсани сўраш учун қўнғироқ қилганини сезганди. Фақат "биров" сўзидан кейин фикридан қайтиб қолганди. -Ҳазиллашдим.  Овозингни эшитган келганди. Майли соғ бўл. -Хайр.     Гулойимни бирдан ҳаловати йўқолди. Йўқ аввалги дарди қўзимади. Кўнгли безовталанди. Ичида бир овоз " Менга нима. Ҳозир борсам яна ёпишиб олади" деса бошқаси "Жалолиддиндан хабар ол" дерди. Қиз бу овозга кечгача қулоқ солмади. Туни билан эса уйқуси қочиб ёмон иш қилган одамдай виждони қийналиб чиқди. Бу қарама қарши туйғу ичида соат 10 бўлди. Якшанба бўлгани учун болалар уйда шовқин қилиб юришарди. Гулойим акасига иши борлигини айтиб кўчага чиқди. Чиқишдан аввал анчадан бери қабул қилмай кетган кучли дориларидан бирини ичиб олди. Бозордан парҳез овқат учун масаллиқ олди кейин Жалолиддинни номерини терди. -Салом, -Овози кечагидан ҳам ҳастароқ чиқди йигитни.     -Аҳволингиз қалай? -Чидаса бўлади. Ҳар қалай ҳозирча тирикман. -Ош овқатингизни нима қиляпсиз? -Буюртма беряпман. Аммо ҳамма жой тўзиб кетди. -Ҳим.... Мен ...қаерда  яшашингизни айтсангиз борардим. - Ростдан келасанми ? - Жалолиддинни овози бир оз жонланди. -Ўйин қилмаяпсизми? -Йўқ,- кулди Жалолиддин,- мен сенга ўйин қила оладиган аҳволда эмасман. -Бўпти манзилингизни айтинг.    Гулойим айтилган манзилга борганда ҳам иккиланди. Аммо энди келиб бўлганди. Эшик очиқ эди. У келганида шифокор эндигина кетган экан. Жалолиддин ётохонасида телефон титиб турарди. Қизни кўриб суюниб кетди. -Кел. -Келдим,- Гулойим ҳўрсиниб қўйди,- кўп қололмайман. Сизга овқат қилиб у ёқ бу ёқни тартибга солиб кетаман. -Ҳеч нарса қилмай ёнимда ўтирсанг ҳам майли.   Гулойим боши билан йўқ ишорасини қилиб ошхона томонга йўл олди. Кўп ўтмай изидан Жалолиддин чиқди. -Нега чиқдингиз? -Зерикиб кетдим. Озроқ шу ерда турсам қаршилигинг йўқми?   Гулойим индамади. Унга эътибор қилмай ўз ишида давом этди. Овқат қилиб бўлгач анча тартибсиз ҳолга келиб қолган ошхонани тозалай бошлади. Жалолиддин ундан кўз узмай қараб турарди. Гапиришга юраги бетламас Гулойимни "касали" тутишидан қўрқарди. Қиз пол ювишга ўтгач гап қотди: -Ўзингни кўп уринтирма. Индинга Аня хола келади. -Уй хизматчингиз борми? -Ҳа. Бўлмаса қандай яшайман. Овқат қилишни ҳам билмайман. -Унда нега касал бўлганингизда чақирмадингиз? -Аня хола қиз чиқаряпти. Мендан бир ҳафтага деб жавоб олганди. Бугун тўй бўлаётган бўлса ҳам керак. Қандай келиб ишингизни қилинг дейман. -Ҳим. -Шунинг учун кўп ташвиш қилма. -Ҳеч қиси йўқ. Индингача шу аҳволда турмайсиз-ку. - Бу гапинг ҳам тўғри. Чарчамасанг бўлди, - томиридан юборилган дорилари таъсирида уйқу босиб кела бошлади Жалолиддинни. - Сиз бориб дам олинг. -Кетиб қолмайсанми? -Ётиб ҳам қолмайман,- қовоқ уйди қиз. - Ҳали таклиф қилмадим,- кўзини қисиб қўйди Жалолиддин. -Эй боринг. Менга кирларингизни чиқариб беринг.   Жалолидддин Гулоёмга кир машинасини кўрсатди. Гулойим дазмолни  ҳам сўради. Қизни айтганларини бериб, Ўзи уйқуга кириб кетди. Ортиқча харакат қилиб Гулойимни чўчитиб юборишдан қўрқди. Кўп ўтмай уйқуга ҳам кетди.    Гулойим кирларни ювиб дазмол урганида соат 3 дан ошганди.  Ҳали озроқ тамадди қилган бўлса ҳам қорни очқади. Уйида овқатланишни ўйлаб кетишга чоғланди. Шу топда Жалолидддин ҳам чиқиб келди. - Ҳали кетиб қолмадингми?
Show all...
-Энди кетмоқчи эдим. - Кетма бирга овқатланамиз. -Йўқ кетмасам бўлмайди. Дорини таъсир тугаяпти,- Гулойим йигитга қарамасликка уриниб юзини бурди. -Дори ичиб келганмидинг? -Ҳа. -Унда борақол. Сени қийнашни ҳоҳламайман.    Жалолиддин Гулойим хайрлашиб кетгач ҳувиллаб қолган уйида яна ёлғизлик ичида қолди. Гулойимга қўнғироқ қилмаслик учун ўзини кўп нарсага чалғитди. Бўлмади. Кечга бориб  Телеграмда уни онлайн кўриб ёзди: -Аҳволинг яхшими? Жавоб анчадан кейин келди: - Яхши. Ўзингизчи? Тузалиб қолдингизми? -Ҳа. Қандай дори ичяпсан? Безарарми? -Ўрганиб қолсам кейин таъсир этмай қўйиши мумкин. -Сени мен адо қилдим. -Ёнимга қайт ўзим даволатаман. -Айбдорлик ҳисси ёки раҳмдиллик билан жиддий қарор қабул қилиб бўлмайди. Ҳали кўнглингизга ёқадиган чиқади. Мен сизни ҳеч нарсада айбламайман. - Ҳали сен шундай деб ўйлайсанми? Мен фақат шунинг учун 6 йилдан бери бировга кўнгил бермай юрибманми?   Қачон менга ишонасан,- Жалолидддин овозли хабар ёзишга ўтди. -Гап сизга ишомаслигимда эмас, ҳамма гап мени касалимда. -Кел сенам мендан ўч олда, шу касал ҳолингда ёнимга қайт. -Сизга гап топиш қийин. Мен ухладим. Яхши дам олинг. - Ҳали гапимиз тугамади.    Гулойим жавоб ёзмади. Жалолиддин телефонини қўйиб устига кўрпа буркади.    Ўрталаридаги бу тортишув ўз ечимини топмай бошқа бир воқеа содир бўлдики, ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб кетди.     Жалолиддин тузалиб ишга чиққанидан 10 кун ўтиб, ўз ётоғида иши юзасидан ноутбукида ишлаб ўтирарди. Визиллаганча қўнғироқ келаётганини билдираётган телефонини эриниб туриб қувватга қўйилган жойидан олди. Рақамни кўриб дарҳол кўтарди: -Гулойим. -Уни сиз олиб қочдингизми?- Гулойимни овози  афтидан йиғлайвериб боғилиб қолганди. -Нималар деяпсан? Кимни олиб қочаман? - Усмонни ўғлимни? -Гулой нима деяпсан? - Мени кузатиб юргандингиз. Хабарингиз бўлган? Энди уни мендан тортиб олмоқчисиз. Қайтариб беринг ўғлимни! -Гулой ҳеч нарсани тушинмаяпман. Аҳволинг яхшими? Қаердасан? - аммо у тарафдан англаб бўлмас овоз ва Гулойимни йиғлагани эшитилиб турарди. -Алё Гулойим?! - Сиз Жалолиддинмисиз? -Ҳа. Сиз кимсиз? - Мен Гул акаси Диёрбекман. -Гулойимга нима бўлди? Аҳволи яхшими? -Бизни уйни биласиз етиб келоласизми? -Ҳозироқ йўлга тушаман.    Жалолиддин етиб боргунча мингта ҳаёлни бошидан ўтказди. Йўл жуда узун туюлди. Етиб келиб эшик қўнғироғини босди. -Келинг,- эшикни Диёрбек очди. Жалолиддин уни бир икки узоқдан кўрган танир эди. Диёрбек уни ичкарига бошлади. -Гулойим  қани? Унга нима бўлди? -У ҳозир ухлатадиган дори таъсирида  ухлаяпти. - Нима гап ўзи?- асабийлаша бошлади Жалолидддин. -Ўтиринг. Бор бошидан айтмасам тушунмайсиз. Хуллас 6 йил аввал Гулойимни Москвага олиб келиб руҳий касалликлар шифохонасига ётқизганимда, ундан қон таҳлили олган шифокорлар ҳомиладор эканини айтишди,- Жалолидддин энди ҳайратга тушди. Аммо гапни бўлмади,- олдириб ташлашни ҳам маслаҳат беришди. Аммо Гулойим озгина ўзига келгач буни ўзига қўйиб бердим. У туғишини бола учун хавфсиз ҳар қандай муолажага рози эканини айтди. Анча ўзига келди. Одамови бўлиб қолганини айтмаса боласи туғилгунча соғайиб кетди. Фақат боласи туғилгач қўрқоқ бўлиб қолди. Хатто бир йил уни қўлига ҳам ололмади. Бир ёшгача Усмонни хотиним эмизиб катта қилди. Бу орада Гулойимни руҳий ҳолати руҳшуноси Ирода ёрдамида яна ҳам тикланди. Одамларга ишонмаслиги ва қўшилмаслиги ҳисобга олмаса ҳаммаси жойида эди. Аммо сиз билан учрашиб қолгандан кейин унда ўша 6 йил аввалги хуружга ўхшаган, ундан кучсизроқ  руҳий ҳуружлар бошланди. Менга сиз ҳақингизда бир ҳафта олдин айтди. -Усмонга нима бўлди? Гулойим Усмон ҳақида нималардир деди менга?- Жалолидддин кучли ҳаяжонда эди. -У йўқолиб қолди. Кеча эрталаб  уйдан чиқиб кетибди. Изламаган жойимиз қолмади. Милицияга хабар бердик.   Аммо ҳалигача хабар йўқ. Гул жинни бўлай деяпти. Болани топмасак у бу зарбани кўтаролмайди.    Жалолиддин анча вақт нима қиларини билмай карахт бўлиб қолди. Кейин Усмон бориши мумкин бўлган жойларни сўради.  Диёрбек ўзлари таҳмин қилган ва борган жойларини айтди. Жалолиддин Гулойим билан боғча олдида кўрган икки болани эслади. Улардан бирни Гулойимга жуда ўхшарди.
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!