cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaетий канал.⌛️ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Кушиклар🎼 #Шеьрлар📖🖋 #Маьнологлар t.me/Umrqadrli Биз Сизларни яхши курамиз.

Show more
Advertising posts
1 639Subscribers
-324 hours
-107 days
+130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

БАХТ  НИМА? Бахт, у нима? Аллоҳдан ҳар тонг, Яна бир кун тиланмоқликми, Ва чўлғониб қуёш нурига, "Омонлик!", деб беланмоқликми? Бахт, у нима? Дастурхонингда, Қўлинг куйиб ушатилган нон. Ёки қушлар ҳадиксиз учган, Бизга насиб этилган осмон! Бахт, у нима? Бола эмизган, Оналарнинг сийнасида сут, Ёки ёмғир билан сийлаган, Қиз сочидек қоп-қора булут! Бахт, у нима? Балки момонинг, Набирасин белаган бешик. Фаришталар ризқ келтирсин деб, Тонг саҳарда очилган эшик. Нима у бахт? Хонадонингда, Қирқ кун келин қилган таъзими? Ўттиз, эллик, саксон ёшингда, Дўстларингнинг қурган баъзими? Бахт, нима у? Беминнат, ҳалол, Битта қошиқ ошинг ичганинг. Соғиндим деб, ҳар замонда бир, Онажонинг келиб қучганинг! Бахт, у нима? Энг сўнги дамда, Калимага келолган тилинг, Ва ўғлингнинг елкаларида, Босиб ўтган охирги йўлинг!
Show all...
❗️Аёлингиздан нолиманг! Аёлларни Аллоҳ ожиза қилиб яратди. Керакли манзилларга юборамиз
Show all...
"Оғзи бўш хотин"😅 Охиригача кўринг) Ҳамма аёллар шундайми?
Show all...
ТАВБА ҚИЛ! Ҳозирча танангда оқмоқда қонинг, Тавбага шошилгин бордир имконинг, Азроил фаришта олмасдан жонинг, Вақтида тавбага улгур эй инсон! Бандалар ҳаққини қўйишга урин, Узур де- сўкканман сизни ноўрин, Қиёмат ёқангдан тутмасдан бурун, Вақтида тавбага улгур эй инсон! Ҳеч ибрат олдингми мозорни кўриб, Бир куни шу жойга ётасан кириб, Малаклар сўроққа тутмасдан туриб, Вақтида тавбага улгур эй инсон! Дунёга келмайсан ҳеч қачон такрор, Айни дам ўзингга ўзингсан саркор, Тавбанинг шартлари бўлмасдан бекор, Вақтида тавбага улгур эй инсон! Амал бор лек ҳисоб бўлмас дунёда, Ҳеч кимса абадий қолмас дунёда, Садоқат не лигин билмас дунёда, Вақтида тавбага улгур эй инсон! Тириксан тавбанинг эшиги очиқ, Бу маккор дунёга бўлмагин ошиқ, Дунёнинг ваъдаси ёлғону-яшиқ, Вақтида тавбага улгур эй инсон! ✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
Show all...
Қайси ойда туғилгансиз 🤔❓ Синаб курингчи тугри тушармикин...? 🤭🤔🧐 ☺Январь — меҳрибон, ақилли, чиройли. 😎Февраль — суюкли, мустақил. 😆Март — ёқимтой, дилбар, раҳмдил. 😄Апрель – гўзал, инжиқ, қувноқ. 😇Май – ақилли, жаҳлдор, чиройли. 🤔Июнь – бардошли, қувноқ, бахтли, чаққон. 😋Июль – истарали, жаҳли тез, кўнгли бўш. 🙊Август – бардошли, меҳрибон, камтар. 😍Сентябр – инжиқ, чиройли, ақилли. 😊Октябр – рашкчи, меҳрибон, қатъиятли 😉Ноябрь – мустақил, қувноқ, рашкчи 👏Декабрь ­– ҳаёлпараст, меҳнаткаш, кўнгилчанг.
Show all...
Отасини йўқотганларнинг... Қалқиб турар кўзидан ёши, Соғинчлардан чиқмайди боши, Кўнгли тўла аламлар тоши, Отасини йўқотганларнинг... Ҳаёти бут тўкис бўлса ҳам, Туюлади нимасидир кам, Қалби аро кетмайдиган ғам, Отасини йўқотганларнинг... Суянгани елка топмай гоҳ, Кечалари тортиб чиқар оҳ, Юзи бунча мунгли-а эй воҳ, Отасини йўқотганларнинг... Баъзан ёлғиз қолишиб атай, Туришади дод дейишга шай, Дардларини қандай таърифлай, Отасини йўқотганларнинг... Овунади Онасин қучиб, Уйғонади тушлардан чўчиб, Қолар ҳикмат чироғи ўчиб, Отасини йўқотганларнинг... Ҳеч кимда йўқ Ота қиёси, Тунлари кўп камдир зиёси, Остин-устун бутун дунёси, Отасини йўқотганларнинг... Жудоликнинг энг оғири шу Чап кўксини босар бир қайғу, Ярим кўнгли тўлмайди мангу, Отасини йўқотганларнинг... Дардларини таърифлаб бўлмас... Отасини йўқотганларнинг... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Show all...
#Мазмунли_сатрлар Болам деб, чақам деб умри адоғим, Меҳнатда ёрилган қўли қадоғим. Суянган тоғимдир ишонган боғим, Онам жаннатимдир, меҳри булоғим.
Show all...
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Ҳайрли Тонг! 💐 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 💐 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 💐 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🍃 Хайрли тонг! 🍃
Show all...
👍 2
Умр нима?  Сўради ....биров.  -Ёғаётган емғир.  Ёмғир нима?  Юракдан қуйилган алам.  Алам нима?  Орзуларнинг синиши. Орзу нима? -  Орзу-дилда умид униши.  Умид нима?  Умид билсанг,яшаш учун таскин.  Таскин нима?  Эх,таскин- ўзини алдаш.  Алдаш нима?  Билганини гохи билмаслик.  Билиш нима?  Ўзгаларнинг бағрин  тилмаслик..
Show all...
👍 1
Ўзингиз эхтиёт қилинг. Ягонам тинчмисиз соғиндим роса, Узоқ сухбатлашгим келябди бугун, Югуриб борардим ўзимга қолса, Ўзингиз эхтиёт қилинг мен учун. Термулиб севгимни қилардим изхор, Қоларди хижронлар шу қадар ожиз, Бир кичик юракка хам бермасдим озор, Ўзингиз эхтиёт қилинг мен учун!
Show all...