cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Buloqboshi tumani hokimligi Matbuot xizmati

Ushbu kanal orqali tumandagi yangiliklardan xabardor bo‘lib borasiz! Rasmiy kanallarimiz: -------- instagram.com/buloqboshipress facebook.com/buloqboshipress https://www.youtube.com/channel/UCYh2jh1fQhldlAmb4eBffRg Murojaat uchun - @buloqboshi_hokimi

Show more
Advertising posts
3 422Subscribers
-424 hours
-377 days
-11730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

✅Қизил ярим ой жамияти Булоқбоши туман ташкилоти томонидан олиб борилаётган "Жамоатчилик кенгаши назоратини кучайтириш давр тақозоси" мавзусидаги лойиҳаси доирасида Буюк турон маҳалла фуқаролар йиғинида, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва патронаж ҳамширалари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 🔷Суҳбат давомида аҳолига бепул кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатилиши ҳамда унинг устидан жамоатчилик назоратини самарали механизмларини жорий этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар борасидаги фикр мулоҳазалар ўртоқлашилди. 🔻 Давра суҳбатида Андижон вилояти Қизил Ярим Ой жамияти мутахассислари И.Садовникова ва Г.Исақовалар иштирок этдилар. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
Repost from N/a
🗣Don korxonalaridagi davlat ulushi va don korxonalari filiallari mulkiy majmualari boʻyicha savdo jarayonlari yuzasidan qoʻshimcha axborot ➡️Batafsil: O’zb / Ўзб / Рус / Eng ⬅️ __________________________________ Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
🇺🇿 “DXX KUBOGI UCHUN MINI-FUTBOL MUSOBAQASI” BULOQBOSHI TUMANIDA QIZGʻIN DAVOM ETMOQDA. 🏆 Davlat xavfsizlik xizmati kubogi uchun oʻtkazilayotgan mini-futbol oʻyinlari doirasida bugun 1 va 3 sektor hududidagi MFY jamolari sektor bosqichlari 4-turi yakunlandi. Murosasiz o'tgan bellashuvlarda g'olib bo'lgan jamoalar 3 ochkoni qo'lga kiritdi. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
Repost from N/a
2800 ga yaqin avtotransport vositalarini sotib oling! ▪️Lacetti - 72 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Kia K5 - 342 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Nexia3 - 65 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Malibu - 152 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Equinox - 316 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Malibu2 - 256 mln so'mdan (ko'rish) ▪️Cobalt - 75 mln so'mdan (ko'rish) Barchasini ko'rish Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
Республика кўрик танлови босқичи йўлланмасини қўлга киритди. ✅2024 йилнинг 23 апрель куни "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови"нинг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди. 🔷Бунда "Энг яхши ташкилот" номинацияси бўйича Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш Давлат муассасаси  ходими Ғозиев Турсунбой Акбаржонович фахрли 1- уринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани кулга киритди. 🔻Булоқбоши туман ҳокимлиги Т. Ғозиевга Республика босқичида омад ва зафарлар тилаб қолади. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024-йил 4-апрелдаги ПФ-59-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда ўқув семинар ўтказилди. 🔶Семинарда Ташқи Меҳнат Миграция агентлигининг вакили А, Ахмедов иштирок этди.Семинарда Европада мавжуд 150 минг вакант иш ўринларига фуқароларни ишга жўнатиш ва ўз вақтида вакант иш ўринларини эгаллаш масаласида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари орқали www.xorijdaish.uz платформасига хорижда ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатини киритилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👎 1
Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш муҳимдир 🔰Булоқбоши туман 68 ИДУМда  Дин ишлари бўйича қўмитанинг Булоқбоши тумани бўйича бош мутахассиси, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Х.Холматова, ИИБ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан аҳоли вакиллари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
Шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёт бўлганларида 70 ёшни қарши олар эди..... Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
Юракда яшайди асл шоирлар. ✅Булоқбоши тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Холматова бошчилигида бир гуруҳ хотин-қизлар фаоллари Андижон фарзанди, шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70- йиллиги муносабати шоирнинг қабрини зиёрат қилдилар. 🔻Зиёрат давомида қуръон тиловат қилинди, шоиринг қаламига мансуб шеърлар мутолаа қилинди Шоирнинг оила аъзолари ҳамда фарзанди Нозимахоним, Бухоро вилоятидан келган меҳмонлар билан шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди, авлодларга қолдирган маънавий мероси тўғрисида дилбар суҳбатлар қурилди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
2024 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов раислигида Баҳор-ёз мавсумида аҳоли ва ҳудудларни тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларидан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва устувор вазифалар бўйича бўлиб ўтган селектор йиғилишида берилган топшириқларни Булоқбоши туманида ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 22-24 апрель кунлари ҳудудларда сел тошқинлари кузатилишини олдини олиш мақсадида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ҳудудларда сел, сув тошқинларини олдини олиш бўйича ҳудудий штаб (комиссияси) йиғилиши ўтказилди, барча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди! Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
Go to the archive of posts