cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
13 779Subscribers
-124 hours
-207 days
-30930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"Юқори шавот" маҳалласи хотин-қизлар фаолиятидан: Аёллар бандлиги таъминланмоқда.
Show all...
👍 6👏 1🤗 1
Show all...
"Юқори шавот" маҳалласи хотин-қизлар фаолиятидан: Аёллар бандлиги таъминланмоқда.

Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Зафар Абдиримов, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Отабек Мусаевлар иштирок қилиб, ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини сифатли бажариш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, маҳалла ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, ташқи миграцияда юрган фуқароларнинг яқинлари билан ва телефон орқали ўзи билан ҳам суҳбатлашиб, анкета-сўровнома асосида хатлов ишларини амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берилди. Семинарда туман ишчи гуруҳи аъзолари, “Маҳалла еттилиги” қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
👍 1
Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов бугун “Зиёлилар” маҳалласида жойлашган “Hazorasp Max Shoes” оёқ кийимлар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Туман ҳокими корхона раҳбари Махмуджон Авадуллаев билан учрашиб, суҳбатлашди ва корхона фаолияти билан танишди. Корхонада бугунги кунда 10 нафар фуқаро бандлиги таъминланиб, тайёр маҳсулотлар ички бозорга чиқарилмоқда. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
👍 4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-153-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров иштирокида "Овшар" маҳалласида истиқомат қилувчи 22 нафар ёшларга унумдор ер майдонлари ажратиб берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
👍 2
Жорий йилнинг 22 апрел куни Урганч шаҳар Анна Герман номидаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ботир Зокиров” номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда қатнашган элдошимиз Ҳазорасп тумани 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Матжанов Рафкат Рашид ўғли фаҳрли 1-ўринни эгаллаб танловининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
👍 2
Жорий йилнинг 22 апрел куни Урганч шаҳар Анна Герман номидаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ботир Зокиров” номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда қатнашган элдошимиз Ҳазорасп тумани 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Матжанов Рафкат Рашид ўғли фаҳрли 1-ўринни эгаллаб танловининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
Tadbirkorlarni kim himoya qiladi? 📊 Gʻoyalar amalga oshib, ishtiyoq harakatlantiruvchi kuchga aylangan dinamik dunyoda tadbirkorlar alohida oʻrin tutadi. Ular taraqqiyot, ish oʻrinlari yaratuvchi, iqtisodiyotni olgʻa siljituvchi va odamlar turmushini yaxshi tomonga oʻzgartiruvchi meʼmorlardir. ☄️Lekin har qanday ijodkor singari ishbilarmon ham oʻz maqsadiga erishish yoʻlida qiyinchiliklarga duch kelishi muqarrar. Kutilmagan toʻsiqlar, byurokratik aralashuvlar, insofsiz raqobatchilar – bularning hammasi chinakam tadbirkorning yoʻliga gʻov boʻlib, rivojlanishini sekinlashtirishi tabiiy. ❓ Xoʻsh, tadbirkorlar qanday huquqlarga ega? Ularning bu huquqlari buzilganda qayerga murojaat qilish kerak? Ishbilarmonlarni qoʻllab-quvvatlashning qanday mexanizmlari mavjud? Shu va boshqa savollarga javob olish maqsadida tadbirkorlar orasida soʻrovnoma oʻtkazildi. 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Show all...
Тадбиркорларни ким ҳимоя қилади?

Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир. Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий. Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома ўтказилди. #shortsvideo #shortvideo #video #youtube #youtubeshorts #biznes #comedyvideo #reels #videoshort #shortsviral #shortvideos #shortsviral #shortsvideos

👍 3
Show all...
Жорий йилда Ҳазорасп туманида 4000 қути ипак қуртидан, 253 тонна кумуш тола олиниши режалаштирилган/

👍 1
“Шовот” маҳалласида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби мактаб директори раҳбарлигида мактаб жамоасининг яъни ўқитувчиларнинг ўз ишига масъулият билан ёндошиши ва ўқувчиларнинг билимга ташналиги, зукколиги, ҳар бир тадбирда фаол иштирок этиши билан тумандаги мактаблардан ажралиб туради. Буни 8-мактаб ўқувчиларининг “Яшил чироқ” ва “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаларида иштирок этиб, туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритганлигида ҳам кўриш мумкин. Диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган 8-сон мактаб жамоаси эндиликда ҳар иккала мусобақанинг вилоят босқида иштирок этади ва туманимиз шаънини ҳимоя қилади. Биз мактаб жамоаси ва иштирокчиларни ютуқ билан муборакбод қилиб, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишига ишонамиз. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Show all...
👍 1
Go to the archive of posts