cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали

Show more
Advertising posts
2 560Subscribers
-324 hours
-267 days
-13530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Форумда қўшма лойиҳалар, ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритилди. Аввал хабар берганимиздек,  Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Германия  ll тиббиёт форуми икки давлат вакиллари учун ҳам ниҳоятда фойдали бўлди. Форум аввалида Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокчиларга қутлов сўзларни йўллаб, тадбирнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтган бўлса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров эса Германия тиббиёт муассасалари ва молия институтлари билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритди. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
👍 2
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига! Эртага, 20 апрель куни Гулистон шаҳрида “Ўзбекистон-Корея” бизнес форуми ўтказилади. Унда Жанубий Корея Республикасининг 200 дан зиёд номдор компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форум доирасида кореялик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Корея ишбилармонлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида бўлган вилоятимиз тадбиркорларини мазкур форумда иштирок этишга таклиф этамиз. Ўтказиш жойи: “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”. Бошланиш вақти: соат 09:00. 📍Lokatsiya 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 1
TORCH гуруҳи инфекциялари ҳомилага қандай хавф туғдиради? Биласизми, тўғилажак фарзанд саломатлиги она саломатлигига бевосита боғлиқ. Бундай вақтларда аёлларимиз сауна, бассейн, алкоголь, тамаки тутунидан ўзларини сақлаган маъқул. Токсоплазмоз, қизилча, цитомегаловирус, герпес инфекцияси катталар ва болалар учун нисбатан зарарсиз бўлса-да, ҳомиладор аёл учун ўта хавфли ҳисобланади. Аслида-чи, бу инфекциялар болаликдан мавжуд бўлиши ва зарар келтирмаган бўлиши, аммо, аёл ҳомиладорлик вақтида иммунитет пасайиши ҳисобига бу касаллик ўзини намоён қилиши мумкин. Бу нафақат она саломатлигига, тўғилажак бола саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Ва натижада ҳомила тушиши, ўлик бола туғилиши ва бола туғма нуқсон билан туғилиши мумкин. Бу турдаги касалликка чалинмаганлигини аниқлаш учун ҳомиладор аёл TORCH - инфекциясига қарши ўзларини текширтириш лозим. Чунки, бу она, унинг туғилажак фарзандини соғлом туғилиши учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Бунинг учун қон таҳлили оч қоринга топширилиши, текширувга қадар 3 ҳафта давомида антибактериал ва вирусга қарши препаратларни қабул қилмаган бўлиши керак. Зарифа ҲАСАНОВА, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий   тиббиёт маркази Сирдарё филиали Катталар реанимацияси бўлими навбатчи ҳамшираси 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 1
Юзга юзлашган қаҳрамон она… "...– Ёлғиз ўзим 9 нафар фарзанд билан қолган вақтларим, бизни эса бир дона сигиримиз боқар эди, – дейди юз билан юзлашган, ховослик Зулайҳо ҳожи она Исмоилова. – Кунларнинг бирида эрталаб сигирни соғгани оғилхонага борсам, сигир ўлиб қолибди. Фарзандларим билан уввос солиб йиғладик. Кейин эса сигирни кўмдик. Ҳалол ризқимизни эса Аллоҳим берди. Фарзандларни ҳалол ризқ билан улғайтирдим-да, болам…" Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
👍 1
Олимлар машҳур оғриқ қолдирувчи воситанинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди Aцетаминофен асосидаги оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи дорилар кичик дозаларда ҳам юракка зарар етказиши мумкин, деб ёзади The Sun Калифорния университети олимлари тадқиқоти натижаларига таяниб. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, машҳур дори тўқималарда оқсилларни ўзгартиради, оксидловчи стрессни ва токсинларнинг тўпланишини қўзғатади. Доктор Габриэла Ривера: "Биз ацетаминофенни хавфсиз деб ҳисобланган даражада - кунига 500 мг га тенг - мунтазам истеъмол қилиш юрак ичидаги бир нечта сигнал йўлларини ўзгартиришини аниқладик". Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танаси муаммони енгиш ва тўпланган токсинларни олиб ташлаши мумкин, аммо агар препарат узоқ вақт ва катта дозаларда қабул қилинса, бу функциялар заифлашади. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Терапия ва профилактика тиббиёти миллий тиббий тадқиқот маркази ходими Олга Ким: капсулалар, қопланган таблеткалар ёки узоқ муддатли таъсир қилувчи дори-дармонларни чайнаш ёки бўлиш мумкин эмас. Унинг таъкидлашича, бу ҳолда препаратнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли самарадорликни йўқотиши ёки танага зарар етказиши мумкин. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 2
Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб берган тарихий ташрифнинг биринчи куни муҳим воқеаларга бой бўлди 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
👍 1
Германияда бўлиб ўтадиган нуфузли анжуманда сирдарёлик мутахассислар ҳам иштирок этяпти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан қатор лойиҳалар амалга оширилиб,  турли тадбирлар ўтказиляпти. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида  жорий йилнинг 18-19 апрель саналарида Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон-Германия  ll тиббиёт форуми бўлиб ўтмоқда. Энг муҳими, ушбу нуфузли анжуманда Соғлиқни Сақлаш вазирлиги,  Давлат тиббий  суғурта жамғармаси вакиллари қаторида,  Сирдарё  вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов бошчилигидаги сирдарёлик тиббиёт ходимлар ҳам иштирок этмоқда. —Берлинда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Германия ll тиббиёт  форуми соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун ниҳоятда фойдали бўлиб,  ўзаро тажриба алмашдик, қолаверса,  германиялик ҳамкорлар билан соғлиқни сақлаш тизимида қатор лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзоладик,дейди Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов. Хуллас Берлинда бўлиб ўтаётган тиббиёт форуми Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун ниҳоятда фойдали бўлиб, янги хизмат турларни йўлга қуйишда,  тажриба алмашинишда,  қолаверса, аҳолига кўрсатилаётган  тиббий хизмат сифатини оширишда ниҳоятда қул келади. Муҳими, форум давом этяпти. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 9
Пигмент доғлардан қандай халос бўлса бўлади? Янги сиқилган лимон шарбатини сув билан аралаштириб, пахтали таёқчада намланг ва пигментли жойга суртинг. Пигментли доғга янги шарбатини суртинг ва ярим соатга қолдиринг. Бир ой давомида кунига икки марта муолажани такрорланг. Қизил пиёздан шарбат чиқариб олинг. Пахта новдасини пиёз шарбатида намланг ва пигментли жойга қўлланг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 2
Сирдарёлик доялар Туркия ва Беларуслик мутахассислар томонидан тайёрланган ўқув дастури асосида малака оширмоқда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларда фаолият кўрсатаётган, 230 нафар тиббий бригада доялари учун Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малака ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон филиалида Туркия ва Беларуслик тиббиёт ходимлар томонидан тайёрланган ўқув дастури асосида ўқув-амалий машғулот ташкил этилди. 756 соатга мўлжалланган ўқув-амалий машғулотларнинг 144 соати назарий бўлса, 612 соати амалий бўлиб, ўқув жараёнлар мазкур муассасанинг малакали ўқитувчилари ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалининг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилса, амалий машғулотлар эса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларнинг ўзида олиб борилади. —Ўқув - амалий жараёнда туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда кузатиладиган асоратларни олдини олиш, уларни эрта босқичларда аниқлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш каби долзарб ва муҳим масалаларга аҳамият қаратилмоқда, дейди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий   тиббиёт маркази Сирдарё филиали бош дояси Мунаввар ТЎХТАБОЕВА.Бу эса, ўз навбатида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ишлаётган дояларни касбий малакасини оширишда ниҳоятда қўл келиб қолмай, оналар ва болалар саломатлигини яхшиланишига, тиббий хизмат сифатини ортишига, ногирон болалар туғилишини олдини олишда, энг муҳими, оналар ва болалар ўртасида учраб турадиган улим кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Асосийси, ўқув-амалий машғулотлар янги инновацион таълим методлари асосида ташкил этилган бўлиб, назарий машғулотлар интерактив ўқув методлари асосида махсус муляжлардан фойдаланган ҳолда олиб борилаётган бўлса, амалий машғулотлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда олиб борилмоқда. Хуллас, 6 ойлик ўқув-амалий машғулотлардан сўнг, тиббий бригада ходимлари ўқув-амалий жараёнда олган билим ва тажрибасидан келиб чиқиб қайта такрорлашдан ўтади ва якуний имтиҳон топширади. Имтиҳонни аъло баҳоларга топширганларга "Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида малака оширганлиги ҳақида халқаро даражадаги махсус сертификат берилади. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 4🔥 1
Кўп ҳам шакар истеъмол қилаверманг, у хотирани бузилишига сабаб бўлади Кўп миқдорда шакарни мунтазам истеъмол қилиш гипокампусда яллиғланишни келтириб чиқаради, бу эса хотира муаммоларига олиб келади. Ширинликларни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган хотира бузилиши истеъмол қилинган шакар миқдорини назорат қилиш орқали бартараф этилиши мумкин. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 2