cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

GULISTON SHAHAR XALQ TA'LIMI BO'LIMI

🎗Guliston shahar xalq ta'limi bo'limining telegramdagi rasmiy kanali. 🎗 📬Guliston shahar Birlashgan ko'chasi 35 uy 🎗👤 Murojaat uchun Adminlar: +998997248686 ✋Maktabdagi yangliklardan yuboring kutamiz.....

Show more
Uzbekistan36 143The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
364Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ассалому аллайкум хурматли кузатувчилар. Мактаб формаси хаққидаги мен юқоридаги ссилка бўйича перепост қилган постим хозирда кенг мухокамада бўлаётганлигидан хабар топдим. Аслида бу пост муаллифи Дайди ўқ номли телеграм канали муаллифидир. Мен одлий бир ота она сифатида мухокамага қўйган эдим. Мен ҳам худди сизлардай тушунмовчиликдаман.
Show all...
Show all...
Log in to Facebook

Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.

#Хушхабар Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Олимпиаданинг махсус платформасида бўлиб ўтди. Ғолиблар билан танишинг: 🥈Мафтуна Бадалова - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 🥈Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 🥈Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 🥈Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси. Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади. Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларимиз, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этади.
Show all...

Мактаб формаси ҳақида дангал пост! Ўзбекистон мутлақо дунёвий давлат. Ўрта умумий таълим давлат томонидан берилади ва у мажбурийдир! Унинг дунёвийлиги конституцияда ҳам белгиланиб, мустаҳкамлаб қуйилмоқда. Бас шундай экан ҳеч қандай диний конфессияларнинг давлат ўрнатган тартиб-қоидаларга қаршилик билдириши мумкин эмас. Давлат таълимни теппа-текин бериб, фарзандингизни саводини чиқаришга шароит яратиб берар экан, таълим-тарбия беришда жаҳон тажрибаси ва миллий қадриятлар негизида, юксак педагогик ёндошувга асосланади. Давлат тасарруфидаги мактабларда, ҳеч қандай диндорларнинг ҳоҳиш ва истаклари, талаблари инобатга олинмайди. Зероки Ўзбекистонда Дин давлатдан ажратилган. Биз шариат қоидаларига кўра иш кўрадиган мамлакат эмасмиз. Интернет орқали бонг ураётган бангги-девона исломийларнинг ундовларига учиб, фақатгина ўзингизга жабр етказиб каттагина жарима тўлаб, ҳуқуқбузар сифатида руйхатга олиниб назоратда бўлишни сотиб оласиз холос. Диний эркинликни суистеъмол қилаётганлар, сизлар ислом динини ҳар бирингизни миянгизга келадиган бўлмағур фикрлар билан ҳар томонга тортқилаб ташладинглар. Одамларни ҳар хил тушунарсиз ва ахлоқсиз маъруза ва видео чиқишларингиз билан зериктириб юборгансиз. Сизларни ахмоқона тарғиботингиз туфайли ҳақиқий диндор билан ниқобдаги диндорларни фарқлай олмаяпти халқ. Кўча-куйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик. Ҳар бир чиқишингларда вояга етмаган қизчаларга, ҳайвон нигоҳингларни қадаётган иштаҳангиз борлигини зимдан билдириб қўясизлар. Биз фарзандларимизни ўқиб билимли бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ анлайдиган бўлиб вояга етишларини ҳоҳлаймиз. Гулдек ёшлигини сенларга ўхшаган исломий газандалар қўлида қурбон бўлишларига жим қараб турмаймиз. Сенларга ўқимишли ўзини ва дунёни англаган қизлар керак эмас. Биз буни яхши биламиз охирги беш йилликда ҳижоб ва бурқани фаол тарғиб қилганинглар сабаб юзминглаб хотин-қизларни бошига қандай кунлар солинганини ҳам жуда яхши биламиз. Сенларга ўз ҳақ-ҳуқуқини билмайдиган гўл ва содда қизлар керак. Чунки сенлардек маразларга, бундай қизларни ислом дини билан авраб 2-3-4-хотинликка кўндириш осонда. Ҳурматли ота-оналар, радикал исломий газандаларнинг динни баҳона қилиб йиғи-сиғи қилаётганларига “пошёл” денг. Жигарбандларизни дунёни теран идрок қилишлари, шахсий фикри ва қарашларига эга бўлишларига шароит яратиб беринг. Уларни умрини ҳижоб ва бошқа майда чуйдалар билан банд қилиб хазон қилманг. Кун келиб бола туғдириб қочиб юрган, қизингиздан бошқасини никоҳлаб оладиган соқолтойлардан алимент ундириш учун барибир давлат идораси эшигини тақиллатисизлар. Давлат томонидан бериладиган бепул мажбурий таълимдан унумли фойдаланиб, қўшимча кўникма ва амалиётлар орқали фарзандларимизни етук инсон кучли тафаккурли шахс қилиб катта қилиш, барчамизга насиб қилсин.
Show all...
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ МЕҲР БИЛАН БАҒРИНГИЗГА БОСИНГ! 18 июль — "Фарзандингизни меҳр билан бағрингизга босинг" шиори билан халқаро миқёсда кенг нишонланади. Бу кун ҳар йили июль ойининг учинчи душанбасига тўғри келади. Фарзандларни меҳр билан бағрига босиш - уларга бўлган эътибор ҳамда қўллаб-қувватлашнинг энг оддий ва самарали кўриниши ҳисобланади. Психологларнинг таъкидлашича, болаларни табассум ва меҳр билан қучоқлаш ўғил-қизларнинг болалик даврида муҳим роль ўйнайди. Боиси бу каби меҳр бериш усуллари шахснинг баркамол ривожланишига ҳисса қўшади. Шу билан бирга ота-она ва фарзанд ўртасида чексиз меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлайди. Шундай экан, бугун барчангиз ўз фарзандингизни ҳеч бир сабаб изламай, меҳр билан бағрингизга босинг. Айни шу дақиқаларни тарихга муҳрлаб, фотосуратларни бизга изоҳларда йўлланг! Юборилган барча фотосуратлар Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинади. ⏰Қани, вақт кетди сизлардан ажойиб суратларни кутиб қоламиз!
Show all...
Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-сонли умумталим мактаби спрот зали хомий ота- оналар томонидан капитал тамирланиб, жихозлаштириб берилди. Хозирги кунда 2-сменада КУРАШ тўгарак машғулотларини САМАТОВ ЖАСУР ПОЛВОН ушбу замонавий жихоўланган, маҳобатли спорт залида олиб бормоқда. Фарзандлари баҳту-камоли учун шундай хайрли ишларни амалга ошираётган ота-оналарга хамиша тазимдамиз. Аллох рози бўлсин.
Show all...