cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MILITSIYA UZB | Расмий канал

Расмий «Милиция Узб» каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги мавзулар! Таклиф ва мурожаатлар: @Militsiya_Uzbbot 💰Реклама учун: @MILITSIYA_REKLAMA

Show more
Advertising posts
316 147Subscribers
-2724 hours
+8 7307 days
+13 10830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Диққат 💨 Тошкентда кучли шамол нафақат дарахтларни, балки бекатларни ҳам қулатмоқда 😳 Чилонзор туманида шамол туфайли бекат ағдарилиб кетди. Хозирги вақтда Бекатларда туриш хавфли. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
#Ана_холос ‼️АВТОМОБИЛЛАР НАРХИ ОШАДИ(МИ)? 😱 1 июлни кутиб ўтиришмади: хусусий автосалонлар учун «счет-справка» «ёпилмоқда» Ҳукуматнинг тегишли топшириғи билан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштирилади. Бошқа жисмоний ёки юридик шахс номига берилган мувофиқлик сертификати асосида транспорт воситалари импорт божхона режимига расмийлаштирилмайди. Божхона омбори режимидаги товарни бошқа шахсга ўтказиш нормасини автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этмаслик бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳукуматга таклиф киритиш топшириғи ҳам берилибди. Қисқа қилиб тушунтирганда, бу нима дегани? Илгари хусусий автосалонлар электромобилларни Хитойдан жисмоний шахс номига сотиб олиб, Тошкентда автосалон номига расмийлаштириб оларди ва «счет-справка» (ҳисоб-маълумотномаси) билан ҳақиқий автосалон талаблари билан сотишарди. Энди ўша жисмоний шахслар номига расмийлаштирилган машина ўша шахснинг ўзигагина растаможка қилиб берилади ва у агар машинани сотмоқчи бўлса, фақат иккиламчи бозор шарти бўйича машинани сотиши мумкин бўлади. «Ўзавтосаноат» бошлади. Энг ёмони бу ҳали бошланиши. 1 июлгача кутиб ўтирилмади. Олдинда яна қандай сюрпризлар кутиб турибди, буниси фақат худога аён... @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
#Диққат #Долзарб ❗️"Ҳар 3та туғруқда учинчи кесерва кесиш, улар яна туғишни режалаштиришган булар билан тушунтириш ишларини олиб бориш керак" ОНА БОЛА ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛМОҚДА Сенатор опамиз тўғри айтяпти. Ҳозир кетма-кет туғиш трендга айланди шекилли. Туғишсин лекин она-болани соғлигичи? Қайноналар ўғил туғсин деб кесерва кесиш бўлса ҳам тўртинчиси, бешинчисини туғдиршяпти, лекин бу ҳолат оналар ва болалар ўлимига сабаб бўляпти. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
❗️🌪Кучли шамол пайти нима қилиш керак? 🔸эшик-деразаларни маҳкам беркитиш; 🔸электр ва газ воситаларини ўчириш; 🔸кўчада дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик; 🔸кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиш; 🔸шамол кучайганда ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда қолиш; 🔸очиқ майдонда юрганда пастликлар, чуқурликларга ётган ҳолда ҳимояланиш; 🔸бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади; 🔸кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади. 🔸Шу ўринда автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
#Даҳшат Ангренда иштирокидаги жанжалда 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта 18 ёшли болани ўлдириб қўйди. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноий иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
Бугун Чилонзор туманида кучли шамол эсиши ортидан дарахт пиёдалар йўлагига қулаб тушди 😱 Видеодан кўриш мумкинки, дарахт қулаши оқибатида кўп қаватли уйнинг биринчи қавати жойлашган савдо дўконлари пешлавҳаларига ҳам шикаст етган. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
‼️Москвада терактни амалга оширган террорчиларни қанақа шароитда қамоқда сақланиши маълум қилинди Москва шаҳрининг жамоатчилик кузатув коммисияси котиби Андрей Мельников "Крокус сити холлда" теракт амалга оширган террорчиларни қамоқхонада қандай шароитларда сақланиши ҳақида маълумот берди. Улар умрининг охиригача "тобутда" яшайди(4-6 кв. метрли камера назарда тутилмоқда). У ерда ҳаракатланиш учун қўллар орқага тортилиши ва бадан эгилиши шарт бўлади. Улар ҳеч ким билан алоқага кириша олмайди. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
⚡️“Машина олиб берамиз, деб 6 МИЛЛИАРДГА УХЛАТИБ КЕТИШДИ” Тошкентдаги “My cars” автосалони нинг 3 ходими судланди. Улар 74 нафар фуқарони алдагани айтилмоқда Пул олиб машина олиб бермаганлар 9 йилга қамалди. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
#Тезкор #Диққат ⚡️⛈💨 Бугун ҳудудларда кучли шамоллар, момақалдироқ, кучли жала ва чанг массаларини ҳавога кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати +12 +17 даража илиқ бўлади. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
Қозоғистонда поезд ҳалокатга учради Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк поезди ҳалокатга учради, 8та вагон рельсдан чиқиб кетди. Бугун эрталаб Шалқар – Жем участкасининг "Қовилжир" станциясида 58 та вагондан 8 таси рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Темирйўлда реставрация ишлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда. @Militsiya_Uzb👈🏽
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!