cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Бургут

Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар, ҳамкорлик учун - @Burgutchat_bot

Show more
Advertising posts
38 653Subscribers
-6824 hours
-6467 days
+7 66330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Тарихий жанг эълон қилинди Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 3 август куни вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг зўр боксчиси, иккита вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, учта вазнда жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга қарши рингга чиқади. Ҳали ҳеч бир ўзбек боксчиси бу даражадаги юқори савияли жангда иштирок этмаган. @burgutuzb
Show all...
Бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» фонди маблағларидан ўзларига янги машиналар сотиб олмоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси номидан тўртта «гибрид» BYD Song Plus сотиб олиш бўйича қарор чиқарилган. Ўтган йилнинг 9 июнь куни ушбу жамғарма томонидан ҳам 450 миллион сўмга Chevrolet Equinox сотиб олинган. Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан 768,3 миллион сўмга иккита BYD Song Plus DM-i (гибрид) ва 444,5 миллион сўмга яна бир ана шундай автомашина харид қилинмоқда. Бухоро шаҳри ҳокимлиги «Меҳр дафтари» жамғармасидан 412 миллион сўмга электромобиль харид қилинмоқда. Автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификациядаги қувват захирасига асосланиб (520 км) бу BYD Song Plus EV Champion бўлиши мумкин. 2023 йил 6 июнь куни Сурхондарё вилоятининг «Меҳр дафтари» жамғармасидан 156,3 миллион сўмга Chevrolet Gentra («гибрид» ёки электромобиль эмас) сотиб олиниши режалаштирилган эди. Бунинг асоси вилоят собиқ ҳокими Тўра Боболовнинг фармойишида келтирилган бўлиб, унда маҳаллий бюджет захира жамғармасидан иккита Captiva’ни таъмирлаш ва Gentra русумли автомашиналарни харид қилиш учун 237,1 миллион сўм ажратилиши кўрсатилган. @burgutuzb
Show all...
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видеорадарлар ўрнатилади. @burgutuzb
Show all...
Хитойда кутиш муддати 7-8 ойгача чўзилиб кетган Xiaomi SU7 электромобили илк марта Ўзбекистонга олиб келинибди Айтишларича, уни 60 минг долларга сотувга қўйишган. Автомобилнинг Хитойдаги нархи 41 400 долларни ташкил қилади. Божхона харажатлари тахминан 6000-6200 долларни ташкил қилади. Фақат автомобилни кутиш муддати жудаям узайиб кетган. @burgutuzb
Show all...
Фирибгар қидирилмоқда Қодиров Темурбой Дилшод ўғли 02.07.1993 Бу одамни қаердалигини билган ёки кўрганлар бўлса +998338587408 ёки 102 мурожаат қилсин. ❗️Хурматли фуқаролар, Электромобилларни фақатгина расмий дилерлардан олишингизни тавсия қиламиз. Дуч келган сотувчиларга ишонманглар, пулга ухлайсиз. @burgutuzb
Show all...
Эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун компенсация бериш тартиби белгиланди Энерготарифлар ўзгаришининг айрим тоифадаги аҳоли вакилларига таъсирини юмшатиш учун кўриладиган чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, эҳтиёжманд аҳоли учун янги тарифлар жорий қилинганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида компенсация жорий қилинмоқда. Ушбу имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёки «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади. Фуқаролар «Инсон» Ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида, ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади. @burgutuzb
Show all...
⚡️⚡️ ТЕЗКОР!!! Бу хабарни сиз билан бўлишмасак бўлмайди. Ўзбекистон бўйлаб сирли ва кўпчилигингизга маьлум бўлмаган манзилларни реал фото-видеолар ҳамда аниқ жойлашув билан бўлишиб борадиган канал ҳаволасини сизга қолдирмоқчимиз. Обуна бўлинг! Telegram @burgutuzb
Show all...
Нолдан миллионер бўлиш мумкинлигини исботламоқчи бўлган миллионер буни уддалай олмади Аслида долларда миллионер бўлган британиялик Майк Блэк бу даражага исталган одам чиқа олиши мумкинлгини исботлаш мақсадида YouTube платформаси социал экспримент бошлаганди. У ўз уйидан, машина ва барча бойликларидан воз кечиб бир тийинсиз бир йил давомида 1 млн доллар ишлаб топишни мақсад қилганди. Аммо 10 ой давомида у соғлиғини йўқотиб, чуқур депрессияга тушган ҳолда бу муддатда жами 64 минг доллар ишлаб топди. Шундан сўнг у лойиҳа муваффақиятсизликка учраганини, у исталган одам бир йилда 1 миллион доллар ишлаб топишининг имкони йўқлигини тан олиб, лойиҳани тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди. Унинг даволанишига ишлаб топганидан кўпроқ маблағ кетиши айтилмоқда. @burgutuzb
Show all...
Жиззахдаги ЙТҲда 2 киши эмас 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди 15 апрел куни Ғаллаорол туманида катта тезликда ҳаракатланган Ласетти мактабга кетаётган 2 нафар ўқувчини уриб юборгани ва улар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Болалар ўқийдиган ўқитувчилардан бирининг маълум қилишича, ўша куни 26 ёшли ҳайдовчи икки эмас, 3 нафар болани уриб юборган. Ўша куни Ласеттида талаба қиз ҳам бўлган ва ҳодисада у ҳам вафот этган. Бироқ Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган видеолавҳада учинчи бола ва талаба қиз ҳақида умуман маълумот берилмади. Шунингдек, видеолавҳада ҳайдовчи аҳоли пунктида машинасини соатига 100 км тезликда бошқарганини айтганди. Гувоҳлар эса у соатига 160 км тезликда ҳаракатланганини айтишмоқда. @burgutuzb
Show all...
Эвукуатор хизмати. Арзон нархларда @burgutuzb
Show all...