cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Show more
Tajikistan2 557The language is not specifiedNews & Media27 656
Advertising posts
2 070Subscribers
-424 hours
+57 days
-1330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қалб қачон йиғлайди? Қалб ҳақиқатни билгач, ўзингиз холи қолганингизда хато қилганингизни билсангиз ҳам тан олгингиз келмаганда йиғлайди... Қалб сиздан ўзи аслида ҳам ўзиб кетган, сиз унингдек бўлолмаслигингизни билганда йиғлайди. Қалб одамларнинг сизга жабр, зулм қилишида ожиз қолганингиз, сукутдан бошқа йўлингиз йўқлигида йиғлайди. Қалб бир хато қилгач уни такрорламасликка онт ичганингиздан кейин яна ўша хатони содир этганингизда йиғлайди. Қалб сиз ҳеч ҳам хиёнат килмаган инсонингиз сизга хиёнат қилиб, ҳиссиётларингизни оёқ ости қилганда йиғлайди. Қалб кўп йиғлаганингиз сабаб кўзёшларингиз қуриб қолганда йиғлайди. Қалб атрофингиздагилар кўп бўлса ҳам, ўзингизни якка сезганингизда йиғлайди. Қалб адолатсизликка чидай олмаганида, хақ нохақ бўлганда, дунё мунофиқларга тўлиб кетганини билганида йиғлайди. Қалб йиғлайверади. Ҳаёт унга боқмайди. Давом этаверади. @piskenthayoti
Show all...
#тафаккур 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Яратган. 2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг. 3. Қийинчилик ва мусибатларга икки нарсани ўйлаб чида. Сабр ва ақл. 4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Ўзига омонат.) 5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. 6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Илоҳий адолат ва адолат қиличи борлигини. Тафаккур қилинг! @piskenthayoti
Show all...
УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ: Бахтдан баҳра олишнинг ягона йўли уни бошқалар билан бўлишишдир. Байрон Ҳаётда ҳамиша бахтли бўлсам унда орзу қиладиган нимам қолади?! Достоевский Одамларнинг сeни энг яхши кўрадиган вақтлари, уларга энг кўп фойданг тeккан вақтдир. Буковский @piskenthayoti
Show all...
ДОВОН ЙЎЛЛАРИДАГИ ЎЙЛАР Халқимизда, “Юрган дарё, ўтирган бўйра”-деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам йўлга чиқсангиз, саёҳатга отлансангиз қанчадан-қанча жойларни кўрасиз, табиат гўзалликларидан бахраманд бўласиз, одамлар билан сухбатлашасиз. Биз ҳам дам олиш куни Наманган шахрига, анчадан буён боришни дилимизга тугиб қўйган жойга йўл олдик. ”Қамчиқ” довонига кўтарилар эканмиз, у ердаги пурвиқор тоғларни, тик қояларни, инсон ақлу-заковатининг махсули бўлган довон йўлларини, тоғ ўнгирларида, шундоққина йўл бўйидаги савам-савам қорлару, тоғ зирваларини,бир томонда эса кўм-кўк бўлиб кўкарган майса-ю гиёхлар бағрида чамандек очилиб ётган қўнғироқгуллару момоқаймоқларни, авжи гуллаган ўригу олмаларни кўриб бахри –дилимиз очилди. Табиатнинг нақадар гўзал ва улуғворлигига тасанно айтдик. Бу ердаги ниҳоятда соф ва тоза тоғ хавосидан нафас олар экансан, вужудинг чексиз бир оромни туяди.Ўзинг ҳам шу улуғвор, муаззам тоғларнинг, заминнинг бир бўлаги, зарраси эканлигингни ҳис қилиб, яшашга иштиёқинг ортади. Кўзлаган манзилимиз сари кетиб борар эканмиз,довон бошланиши билан йўл чеккасидаги савдо расталарини,қатор-қатор тандирларда ёпилаётган патиру лочираларни, хали мавсум бошланмай турган бир пайтда бахоси атиги 25-30 минг сўм бўлган сархил қулупнайларни, сават –сават довуччаларни, миллий қандолатчилигимиз махсули бўлган холва- ю пашмакларни, бодому ёнғоқларни, туршагу қурутларни, тўкин –сочинликни кўриб беиҳтиёр ,”Ишқилиб юртимизга, тинчлигимизга кўз тегмасин, насибамиз ҳамиша бутун бўлсин “,-дея ният қиламиз. Манзилимизга етиб борганимиздан сўнг ,Чуст шахрининг машхур “Тандир” ресторанига тамадди қилиш учун кирганимизда бу ердаги самимий муносабатни, муомала-ю мехмоннавозликни кўриб кўнглимиз кўтарилди. Энг асосийси, бу ердаги халоллик ва ишонч эътиюборимизни тортиб, хавасимизни келтирди. Биз рестораннинг ташқарисида ўтирганимиз учун у ердаги музлаткичларга солиб қўйилган шарбатлардан официантни кутиб ўтирмай, бошқлар каби бир нечтасини олиб ичавердик. Офицант қиз бизга хисоб-китобни келтирганида, айнан ўзимиз олган шарбатларнинг рўйхатга киритилмаганини кўриб ”Яхши қиз, кўрдингизми, сал бўлмаса камомадга йўл қўяр эдингиз”-деганимизда қиз жилмайиб, ”Биламан, сизлар асло ундай қилмайсизлар, мен одамларга, уларнинг бировнинг ҳаққидан қўрқишларига ишонаман”-деди. Бизнинг эътиборимизни тортган яна бир холат, бизда ҳатто аёлларнинг ювиниш хонасида ҳам баъзан эркакларнинг ўтириб олиб, қўлингдан “хизмат ҳаққини”олишини кўриб уялиб кетасан.Бу ерларда эса, бундай жойларда эркак тугур хатто аёл кишиларнинг ҳам ўтирмаслиги, инсоф ўзингизга берсин дея, шунчаки қутилар қўйиб қўйилгани бўлди.Баъзилар учун бу кулгули ва арзимас бир холатдир. Лекин унинг замирида халқимизга хос бўлган жуда катта бир маданиятни кўриш мумкин.Чунки бундай жойларда ўтриб нон топиш ҳар қандай одам учун эп бўлмаган холатдир.Агар кимдир сиздан қаерда ишлашингизни сўраса, хатто тирикчилик ва меҳнатнинг айби бўлмаган тақдирда ҳам шундай жойда ишлашингиздан асло ғурурланмайсиз.Албатта у ердаги тоза ва озодачиликни кўрганингизда инсон меҳнатини ҳис қиласиз.Лекин у қўлини чўзиб, пул сўраб ўтирмасдан, инсофни ўзингизга хавола қилиб, зарур пайтда ўз вазифасини бажаради.Асосийси, бу ерда сизга нисбатан ҳурмат ва ишонч бор.
Show all...
Бизни чексиз қувонтирган ва ҳаяжонга солгани , довондаги даста-даста равочу , қизилу, сариқ, тарғил лолалар бўлди.Биз ҳатто уларнинг кўплигидан қувониш ўрнига ҳавотирга тушиб, лола сотаётган ёшгина қиздан, “Лолалар қизил китобга киритилган, шунча лолани узиб сотаяпсиз, бунга рухсат борми?-деб сўраганамизда қизча бизга”Албатта ўзига хос таъқиқлар бор,масалан, лолаларнинг бандини маълум бир узунликда, пиёзига зарар етказмайдиган тарзда узамиз, шунингдек, ҳар бир лола сотувчига белгиланган меъёр бор, шундан ошмаслигимиз керак, бу холатни назорат қилиб туришади “-деди.Албатта биз ҳам табиатнинг бу бетакрор эрка чечакларидан ҳарид қилдик, соғиниб хидлаб, бағримизга босдик, гўзаллигидан, исидан завқ олдик.Лекин барибир юрагимиздан, “Лолаларни узишмаса яхши бўлар эди. Чунки бундан ўн йиллар илгари довондан ўтаётганимизда шундоққин йўл яқинида, ўнгирлардаги қорлар орасида очилиб турган лолаларни кўриб қўвонган эдик.Қизчанинг айтишича, хозир лолаларни териш учун тоғнинг энг баланд чўққисигача кўтарилишга тўғри келар, лолалар аввалгидек зич ўсмай, яккам –дуккам холатда учрар экан.Албатта бу холат мана шундай, даста-даста лола савдосининг оқибати эканлигини англамай иложинг йўқ.Балки мутасаддилар бу холатга ўз муносабатларини билдиришар. Нима бўлганда ҳам биз одамларнинг тирикчилик учун шу йўлни танламаганлари маъқул деб ўйладик. Бизнинг кайфиятмизни туширган яна бир холат, Наманган ва довон орасидаги шундоққин йўл бўйидаги улкан чиқиндихонадан учиб чиқаётган саноқсиз плёнка халталарни хатто ўша атрофдаги дарахтлар учигача илиниб ётганлиги ва хатто чиқиндихона яқинидаги экинзорларни ҳам қоплаб олганлиги бўлди. Албатта бу масала ҳақида бош қотиришаётгандир.Барибир ахволни шу даражага етиб келмаслигининг чораларини кўриш керак эди деб ўйладик. Ҳаёлимиздан эса Давлатимиз рахбарининг бу борадаги танқидий фикрлари, вилоятимиз ва туманимиз рахбарларининг атроф-муҳит мухофазаси, кўча ва хонадонларимиз, махалла ва шахримизнинг ободончилиги учун қанчалар жон куйдираётганлари бежизга эмаслиги, тоза ва озода, обод ва саранжом-саришта жойлар кайфиятимизни кўтариб,ўзимизни шу юртга дахлдор инсон сифатида хис қилиб, қалбимизда яратувчилик иштиёқи уйғонишига рағбат берар эканда деган ўйлар ўтди. Водий йўлларида дуч келган холатларни кўриб эса ҳалқимизнинг, ”Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қил” деган гапи нгақадар ҳақиқат эканлигига яна бир бор ишонч хосил қилдик. Башорат Сатторова. @piskenthayoti
Show all...
#_раҳбар ва ёшлар Пискент туман 3-сектор раҳбари Л.Х.Рахматулллаев ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Пискент тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар иштирок этди. Умуман олганда, учрашув жуда самарали ўтди. Ёшлар қимматли маслаҳат ва кўрсатмаларга эга бўлишди. 3-сектор раҳбари доимо ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини кўрсатди. @piskenthayoti
Show all...
#аҳоли_саломатлиги Aввал хабар берганимиздек Пискент тумани ҳокими 19-апрел куни Кўлота МФЙ ҳудудида жойлашган 29-У.Ў.Т мактабида, маҳалла аҳолиси учун сайёр қабули ўтказган эди. Сайёр қабул жараёнида аҳоли соғлиғида муаммолар борлиги ҳамда уларга чуқурлаштирилган тиббий кўрик кераклиги ҳақида таклиф билдиришган эди. Кўлота МФЙ да жойлашган маҳалла тиббий пунктида Пискент тумани ҳокимлиги ва Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг ҳамкорликдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриги ўтказилди. Терапевт, офталмолог, эндокринолог, невропатолог, лор, кардиолог, лаборатория текширувлар ҳамда УЗИ кўриги ўтказилди. Тиббий кўрик давомида фуқаролар тор доирадаги мутахассис шифокорларнинг кўригидан ўтказилиб, аниқланган касалликлар юзасидан даволаниш учун зарур тавсиялар берилди. @piskenthayoti
Show all...
#Тезкор ❗️Фирибгарлар яқинларингиз овозида қўнғироқ қилишмоқда! Сўнгги кунларда Тошкент вилояти ҳудудида, фуқароларга телефон орқали бирор яқин кишиси овозида қўнғироқ қилиб, бахтсиз ҳодиса рўй берганлигини айтиб алдов йўли билан пулларни ўзлаштиришга уринишлар аниқланмоқда! Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сизга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, яқин қариндошингиз автоҳалокат ёки бошқа нохуш ҳодисага сабабчи бўлганлигини айтиб, шошилинч пул талаб қилишса ишонманг, зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар идорасига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг. ‼️Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг янги найрангига алданиб қолманг! Тошкент вилояти ИИББ Yoshlar kundaligi
Show all...