cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

KALISHOX.UZ ,,SAID BOBO TERMIZIY,, JOME MASJIDI

Advertising posts
356Subscribers
-124 hours
-57 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#muftiy_minbari 🌙 АЛЛОҲ БЕРГАН ҲАҚНИ БЕРИНГ! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
#ВИДЕО #РАМАЗОН_2024 📝 РАМАЗОН - ҲАМЖИҲАТЛИК ОЙИ 🎙 КАМОЛИДДИН ХАМРАҚУЛОВ, Норин тумани бош имом-хатиби 🌐 Saytdan ko'rish 🎞Youtube dan ko'rish Manba: 📺📺  📺📺 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Show all...
#МАҚОЛА #ЗАКОТ РАМАЗОНДА ЗАКОТ БЕРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Хамрақулов Нуриддин, Учқўрғон туман "Саттибой халфа" жоме масжиди имом ноиби 🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Show all...
#MAQOLA #AYOLLAR_SAHIFASI ISLOMDA AYOLNING ILM OLISHI JOIZ BO'LGANIDEK, ISHLASHI HAM JOIZDIR •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Kamoliddin domla Hamraqulov, Norin tumani "Haqqulobod" jome masjidi imom xatibi 🌐Batafsil o'qish Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Show all...
“Мен 445 чи санада ҳаж қилдим ва замзам сувини уч марта ичиб, Аллоҳ таолодан уч нарсани сўрадим. Биринчиси, “Бағдод тарихи” асаримни тўлиқ ва мукаммал ҳолатда охирига етказишни сўрадим. Иккинчиси, Мансур жомеъсида устозлик қилиб, талабаларга илм-фандан ёздириш ва ўқитиш бахтини сўрадим. Учинчиси, агар вафот этсам, Бишри Ҳофий ҳазратларининг ёнларига дафн қилинишимни ният қилдим ва буни васият қилиб қолдираман”. Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳнинг ниятлари ижобат бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, машҳури жаҳон “Бағдод тарихи” асари мукаммал равишда охирига етказилди, “Мансур” жомеъсига бош мударрис қилиб таъқинланди, вафотидан кейин Бишри Ҳофий қуддиса сирруҳу мақбараси ёнига дафн қилинди. 11) Моликий мазҳаби муҳаддиси ва фақиҳи Абу Бакр ибн ал-Арабий (468-543 ҳ./1076-1148 м.) раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен 489 ҳижрий йили ҳаж зиёратига бордим ва кўп-кўп маротаба замзам сувидан ичдим. Ҳар ичганимда Аллоҳ таолодан илм ва имон сўрайвердим. Аллоҳ таоло менга ўзим истаганимдек даражада илм берди. Лекин ўшанда мен амал сўрамаган эканман. Афсуски, ҳозирда илмим амалимдан кўра анча кўп бўлиб кетди”. 12) Яҳё ибн Аҳмад ибн Масъуд ал-Ансорий (ваф. 615 ҳ./1218 м.) раҳимаҳуллоҳ айтади: “Замзам сувини Қуръонни тўла ёд олиш учун ичдим. Жуда тез муддатни уни тўлиқ ёд олдим ва барча қироатларини ҳам мукаммал ўрганиб олдим”. 13) Қироат илмининг буюк имоми Ибн ал-Жазарий (751-833 ҳ./1350-1429 м.) раҳимаҳуллоҳнинг оддий савдогар бўлган оталари айтади: “Кўп вақтгача менинг фарзандим бўлмади. Қирқ йил кутишимга тўғри келди. Ахири, ҳажга кетдим ва замзам сувини Аллоҳ таоло менга олим бир фарзанд беришини сўраб ичдим. Аллоҳ менга мана шу олим ўғилни насиб қилди”. 14) “Саҳиҳи Бухорий”га энг машҳур шарҳ битган улуғ муҳаддис ва муаррих олим Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (773-852 ҳ./1372-1449 м.) раҳимаҳуллоҳ: “Мен оби замзамни уч ният билан ичганман ва унга етишдим. Биринчиси, зеҳним ва хотирам жуда ўткир бўлишини сўрадим. Иккинчиси, ҳадис илмида Шамсиддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мартабасига эришишни ният қилдим. Ниятимга эришдим, деб ўйлайман. Учинчиси, фиқҳ илмида устозим Сирожиддин Булқиний раҳимаҳуллоҳ сингари бўлишни ният қилдим. У зот фатволар битар экан, ҳеч бир китобга қараб ўтирмас, гўё қаламнинг ўзи ёзар эди. Мен ҳам “Давр ажойиботи” деган фатволар тўпламимни бир ойга қолмай ёзиб тугатишга муяссар бўлдим”. 15) Буюк олимлардан бири, 500 дан ортиқ асарлар муаллифи, Жалолиддин ас-Суютий (849-911 ҳ./1445-1505 м.) раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Мен замзам сувини Яратгандан мени фиқҳда Сирожиддин Булқиний раҳимаҳуллоҳ даражасига етказишни, ҳадисда эса Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ даражасига етказишни сўраб ичганман”. Хулоса шуки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: مَاءُ زَمْزَمْ لِمَا شُرِبَ لَهُ – “Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир”, деган улуғ башоратларидан умид қилиб, замзам сувини улуғ-улуғ ниятлар қилиб ичинглар! Зотан, Ҳаким ат-Термизий (ваф. 320 ҳ./932 м.) қуддиса сирруҳу бобомиз айтганларидек: “Замзам сувини ичувчи тўқ бўлиш учун ичса, Аллоҳ уни тўйдиради. Агар уни шифо учун ичса, Аллоҳ унга шифо беради. Агар у ёмон хулқи учун ичса, Аллоҳ уни гўзал хулқли қилиб қўяди. Агар уни қалби торлиги учун ичса, Аллоҳ унинг қалбини кенгайтириб очиб қўяди. Агар уни нафси бойлиги учун ичса, Аллоҳ уни бой қилиб қўяди. Агар уни бирор ҳожати учун ичса, Аллоҳ уни раво қилади. Агар уни бирор мушкили учун ичса, Аллоҳ мушкилини аритади. Агар уни бирор муҳим иши учун ичса, Аллоҳ унга кифоя қилади”. Ҳамидуллоҳ Беруний.
Show all...
👍 1
ЗАМЗАМ СУВИНИ НИЯТ ҚИЛИБ ИЧИНГ! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: مَاءُ زَمْزَمْ لِمَا شُرِبَ لَهُ – “Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир”, деганларини кўпчилик эшитган ва унга амал қилиб келади. Яъни, замзам сувини ният қилиб ичишнинг хосияти, шарофати ва баракоти бор экани, шак-шубҳасиздир. Дунё таниган олимлар ҳам уни ният қилиб ичган эканлар: 1) Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос (ваф. 68 ҳ./687 м.) разийаллоҳу анҳудан бир киши: “Замзам сувини қандай ичаман?”, деб сўрабди. У зот бундай дебдилар: “Замзам сувини ичишни хоҳласанг, челакда булоқдан сув тортиб олгин-да, қиблага юзланиб тур. Кейин “Бисмиллоҳ” деб, уч марта замзам сувидан сипқориб ич ҳамда “Аллоҳумма, инний асъалука илман нофеъан, ва ризқон восеъан, ва шифоан мин кулли доъин!” (“Эй Аллоҳ! Мен сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дарддан шифо сўрайман!”), деб дуо қил!”. 2) Ислом тарихида илк бор ҳадис китоби ёзган буюк муҳаддис Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий (58-124 ҳ./678-742 м.) раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен тушимда замзам сувини ичаётганимни кўрдим. Дарҳол туриб, яхшилаб таҳорат қилдим. Кейин тўрт ракъат нафл намоз ўқидим. Сўнг туриб, зеҳним ва хотирам кучли бўлишини ният қилиб замзам сувини ичдим. Шундан кейин, ёдлаган нарсам ҳеч қачон унутилмайдиган даражада бўлди”. 3) Буюк мужтаҳидлар имоми, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (80-150 ҳ./699-767 м.) раҳматуллоҳи алайҳи: “Замзам сувини уламоларнинг энг олими бўлишни ният қилиб ичдим”, деганлар. Ҳақиқатдан ҳам, ўз даврининг ва, айтиш мумкинки, кейинги даврларнинг ҳам энг улуғ мужтаҳиди бўлдилар. 4) Буюк муҳаддис Суфён ибн Уйайна (107-198 ҳ./725-814 м.) раҳимаҳуллоҳдан шогирдларидан бири: “Замзам сувини нимага ичилса, шу бўлиши ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?” деб сўради. У зот: “Ҳа!” дедилар. Шунда шогирд чиқиб кетди ва бир оздан кейин қайтиб келиб, “Мен сизнинг бу гапингизни исботини кўриш учун, бориб бир идиш тўла оби замзам ичдим ва менга 100 та ҳадисни айтиб беришингизни ният қилиб келдим”, деди. Суфён ибн Уйайна раҳимаҳуллоҳ: “Ўтира қол, ёзиб ол!” дедилар ва бир ўтиришда ёддан роппа-роса 100 та ҳадисни айтиб бердилар. 5) Буюк олим Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (118-181 ҳ./736-797 м.) раҳимаҳуллоҳ замзам булоғи олдига тушиб, ўз қўллари ила челакда сув тортиб, ҳаммага эшиттирган кўйи: “Қиёмат кунги чанқоқлигим қониши ва йўқолиши учун ният қилдим”, деб замзам сувидан сипқорган эканлар. 6) Буюк мужтаҳид олим Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий (150-204 ҳ./767-820 м.) раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Мен замзам сувини учта ният билан ичганман. Биринчиси, мерганликни ният қилдим, ҳозиргача ўнта ўқ отсам ўнтаси ҳам, етти ўқ отсам еттитаси ҳам нишонга бехато тегади. Иккинчиси, Аллоҳдан илм сўраган эдим, қай даражага етганимни ўзларингиз кўриб турибсизлар. Учинчиси, жаннатга киришни сўрадим, у ҳам ҳосил бўлишидан умид қиламан”. 7) Буюк муҳаддис, саҳиҳ ҳадислар тўплами тузган олим Ибн Хузайма (223-311 ҳ./838-924 м.) раҳимаҳуллоҳдан: “Бунчалик илмга қандай эришдингиз?”, деб сўрашибди. У зот: “Аллоҳ менга фойдали илм беришини сўраб оби замзамни махсус ичганман!”, деган эканлар. У зот ҳаётлари давомида 140 та китоб ёзганлар. 😎 Ўз даврида муҳаддислар имоми бўлган, “ал-Мустадрак” деган машҳур ҳадис тўплами муаллифи Ҳоким ан-Найсобурий (321-405 ҳ./933-1014 м.) раҳимаҳуллоҳ: “Замзам сувини Аллоҳ таолодан гўзал таснифлар ёзиш ризқини берсин, деб махсус сўраб ичдим!”, деганлар. Манбаларда у зотнинг одамлар қўлида қолган илмий мероси 1 500 жуз бўлгани қайд қилинган. 9) Шофеъий мазҳаби фақиҳи ва муҳаддис олими Ибн Раслон ал-Булқиний (724-805 ҳ./1324-1403 м.) раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аввалига ҳеч араб тилини ўргана олмадим. Ҳажга кетдим ва замзам сувини араб тилини мукаммал ўрганиш учун ният қилиб ичдим. Қисқа муддатда араб тилини мукаммал ўрганиб олдим”. 10) Дунёга машҳур “Бағдод тарихи” асари муаллифи, муаррих олим Хатиб Бағдодий (392-463 ҳ./1002-1072 м.) раҳимаҳуллоҳ айтади:
Show all...
Намоз вақтлари: 29.03.2024 - ЖУМА Telegram https://t.me/KALISHOJOMEMASJIDI
Show all...
👍 1
#Ифторлик_вақти ☪️ Рамазоннинг 18-куни 📆 28-март, пайшанба ⌛️ Ифторлик вақти: 18:46 Оғиз очиш дуоси: «Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту». Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин. 👉 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: 📲 Яқинларингизга ҳам эслатинг!
Show all...
👍 1 1
#VIDEO #RAMAZON_2024 📝 GUNOHLAR MAGʻFIRAT BOʻLADIGAN OY 🎙 OLIMXON ISAQOV, Uychi tumani bosh imom-xatibi 🌐 Saytdan ko'rish 🎞Youtube dan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Show all...
#МАҚОЛА #КЎЧАТ_ЭКИШ КЎЧАТ ЭКИШ САВОБЛИ АМАЛ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Муродилла Аҳмедов, Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом-хатиби 🌐Кўчат экиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!