cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Нигоҳ

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Show more
Uzbekistan2 685The language is not specifiedNews & Media4 992
Advertising posts
30 999Subscribers
-4924 hours
-5587 days
-10 63630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади. Telegram | YouTube
Show all...
🌐 Жаҳонда кун якунлари: 👁‍🗨 Британия мудофаа саноатини уруш ҳолатига ўтказади; 👁‍🗨 Столтенберг: НАТО Польшада ядровий кучларни жойлаштиришни режалаштирмаяпти; 👁‍🗨 КХДР ядровий қарши ҳужум бериш бўйича биринчи комплекс тактик машқларни ўтказди; 👁‍🗨 Европарламент мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақиқлашни маъқуллади. — — — 🌐 К итогам дня в мире: 👁‍🗨 Британия переведёт свою оборонную промышленность в режим военного времени; 👁‍🗨 Столтенберг: в НАТО нет никаких планов по размещению ядерных сил в Польше; 👁‍🗨 КНДР провела первые комплексные тактические учения по нанесению ядерного контрудара; 👁‍🗨 Европарламент одобрил запрет на продукцию, произведенную с использованием принудительного труда. Telegram | YouTube
Show all...
Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди Ижтимоий тармоқларда фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар қилинганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда. Telegram | YouTube
Show all...
Агар она айиқ ўрмонда ёлғиз айиқ боласини учратиб қолса, уни албатта асраб олади. Аляскада айиқ ёзда 12 болани тарбиялагани, яъни уларнинг камида тўққизтасини асраб олган ҳолат ҳақида маълумот бор. Инсон ҳали ҳам табиатдан кўп нарсаларни ўрганиши мумкин! — — — Если медведица встретит в лесу одинокого медвежонка, то обязательно усыновит. Известен случай, когда на Аляске медведица за лето вырастила 12 детенышей, то есть взяла, как минимум, девять приемных. У природы человеку еще многому можно научиться! Telegram | YouTube
Show all...
Буюк Британия ташқи ишлар вазири, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди. Музокаралардан сўнг Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Шундан сўнг Кэмерон пойтахт ресторанларидан бирида ош тайёрлаш жараёни билан ҳам танишди. Telegram | YouTube
Show all...
Фотограф Донн Дельсон тўлиқ камалакни суратга олишга муваффақ бўлди. Telegram | YouTube
Show all...
❗️ Бундан ташқари, лойиҳада кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, МЖтКнинг 171-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда. Telegram | YouTube
Show all...
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Telegram | YouTube
Show all...
❗️ Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади. Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Telegram | YouTube
Show all...
Малайзияда ҳарбий парадга тайёргарлик чоғида иккита вертолёт тўқнашиб, қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Telegram | YouTube
Show all...