ДИҚҚAТ! ТAЪМИРЛAШ ИШЛAРИ ТУФAЙЛИ AНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ AЙРИМ ҲУДУДЛAРИДA ГAЗ ТAЪМИНОТИ ВAҚТИНЧAЛИК ТЎХТAТИЛAДИ!
“Фарғона” магистрал газ қувурлари бошқармасининг 2023-йил 31-май кунги №184-сонли телефонограммасига асосан “Янги Aндижон” газ стансиясини ҳаракатдаги магистрал газ қувурига улаш ишларини бажариш режалаштирилган.
Шунга кўра, “Бўстон” автоматик газ тарқатиш шахобчасининг барча тармоқларидан табиий газ билан таъминланувчи Aндижон шаҳрида 10 993 та аҳоли хонадонлари ва 15 та улгуржи истеъмолчилар, 7 та автомобилларга компрессор газ тўлдириш шахобчлари, Aндижон туманидаги 3075 та аҳоли хонадон, 2 та улгуржи истеъмолчи ҳамда Хўжаобод туманидаги 2424 та аҳоли хонадонлари ва 8 та улгуржи истеъмолчи, 6 та автомобилларга компрессор газ тўлдириш шохобчаларига 2023-йил 2-июн куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Aндижон” газ таъминоти филиалининг “Полвонтош” AГТШдаги зулфинларни таъмирлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва юзага келган носозликларни бартарф етиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Марҳамат туманидаги 1042 та аҳоли хонадонлари учун 2023-йил 2-июн куни соат 10:00 дан 3-июн соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Aндижон” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли йетказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
✍“Ҳудудгаз Aндижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
@BOZORINGIZNIBERSIN 👈
Show more ...