cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ТАГИЖАРЛИКЛАР | РАСМИЙ

Assalomu Aleykum kanalimiz a'zolari sizlarni Tagijar MFY ni oxirgi yangiliklari bilan tanishtirib boruvchi yagona kanalidir. Kimki reklama berish istagida bo'lsa pastdagi manzillarga murojat qiling. @Muxtorov_Saydilloxon https://t.me/tagijar_rasmiy

Show more
Advertising posts
605Subscribers
No data24 hours
-87 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🔰 Косонсойда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги беллашувлар бўлиб ўтмоқда ▫️Айни кунларда Косонсой тумани спорт мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида стол теннис бўйича сектор босқичи беллашувлари ўтказилмоқда. Бугун 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида мусобақанинг 3-сектор босқичи беллашувлари бўлиб ўтди. Ғолиб деб топилган иштирокчилар мусобақанинг туман босқичига йўлланма олишди. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
🔰 «Нурил Мухаммад» нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти нигоҳимизда ▫️Ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасалари ҳамда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасалари шулар жумласидандир. Косонсой туманининг «тагижар» маҳалласида жойлашган «Нурил Мухаммад» нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ҳам мамлакатимизда мавжуд имкониятларнинг самараси ўлароқ ташкил этилган. Таълим даргоҳида бугунги кунда рус ва ўзбек тилларида таълим берилади. 3 маҳал овқат, малакали кадрлар ҳамда сифатли таълим-тарбия жараёнлари бугун кўплаб болаларни ўзига жалб этмоқда. Qo'shimcha Murojatlar uchun Ma'sul xodim:ISMOILOVA M tel:940990661
Show all...
🔰 Тинчлик - бебаҳо неъмат. 📌 Уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиз! 📹 Ушбу видеороликни кўринг, хулоса қилинг. ❗️ОГОҲ БЎЛИНГ! 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
👍 1
🔰 Косонсой туманида ёшларга ер ажратиш жараёнлари давом этмоқда ▫️Косонсой туманида "Маҳалла еттилиги" тавсияси билан шакллантирилган рўйхатга киритилган ёшларга Е-аукцион платформаси орқали 30 йил муддатга ер ажратиш ишлари давом этмоқда. Бугун Наманган вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Косонсой туманида бўлиб, ёшларга ер майдонлари ажратиб бериш жараёнларида қатнашди. “Янги Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи 45 нафар йигит-қизларга “Пахтакор саховати” ҳамда “Мард ўғлон чашмаси” фермер хўжаликларидан 20 сотихдан экин ерлари ажратиб берилди. Улар орасида яқиндагина миграциядан қайтганлари ҳам бор. Вилоят ИИБ раҳбари ёшлар билан мулоқотда энг унумдор ерлар тақсимлаб берилаётгани, бу имкониятдан унумли фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ажратилган ердан фойдаланиш тартиби, "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида деҳқончилик қилиш борасида тушунтириш ва тавсиялар берилди. ☑️ Маълумот учун: Косонсой туманида 1226 нафар ер олиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги заҳирасидаги 366 гектар майдон очиқ электрон савдога қўйилган. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
👍 1
#Тезкор ⚡️⚡️⚡️Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.   - ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Show all...
👍 1
🔰 “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида мактаб ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди ▫️Халқимизда “Соғ танда - соғлом ақл” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Боиси, инсон ҳаётда соғлом яшаши учун албатта, жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши керак. Жисмоний ҳаракатлар инсон организмидаги иш фаолиятини яхшилайди. Тана соғлом бўлса, инсоннинг фикрлаши ҳам яхши бўлади. Соғлом халқ, соғлом миллат эса буюк ишларга қодир бўлади. Ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларига старт берилди Тумандаги барча мактаб жамоалари секторлар кесимида 3, 13, 18, 28, 49-сонли мактабларда жам бўлишди. Ҳудудларда мусобақанинг очилиш маросимлари тантанали ташкил этилиб, спорт мусобақаларига юртимиз мадҳияси садолари остида старт берилди. Мусобақалар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол теннис, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилиб, ғолиблар мусобақанинг 20 апрел кунлари ўтказиладиган туман босқичига йўлланмани қўлга киритишади. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
Go to the archive of posts