cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Show more
Advertising posts
90 571Subscribers
-47224 hours
+8 5137 days
+5 08630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ? 📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 🟢 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш, зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш; 🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш; 🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш; 🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш; 🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш; 🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 22
ОРИГИНАЛ ТИКУВ МАШИНКАСИ ✅ ✅ • Мини тикув машинка. ✅ • Model: SM-202A ✅ • 220v тўкда ва батарекада ишлайди. ✅ • 2-хил тезлиги бор. ✅ • Оёқ учун педали хам бор. ✅ • Размер: Буйи 19см, эни 17.5см ⚡️Чегирма нархи: 157.000 сўм ✅ 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/268451 https://100k.uz/oqim/268451 https://100k.uz/oqim/268451
Show all...
👍 1
❗️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 1 020 000 СЎМДАН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ. 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган. ❗️Жумладан; ✅  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари ташкил этилиб, ушбу жамғарманинг маблағлари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг 3 баравари (1 020 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 27
❗️ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИ 📄 Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, ➖ аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. ➖ Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 19
⚡️AKSIYA⚡️ ✅ KOMPYUTЕR VA TELEFON NURIDAN 100 % XIMOYALOVCHI OCHKI 📌 KOMPYUTЕR 📌 TELЕFON 👓   Nuridan 100 foiz himoya qiluvchi ochki 😱 Yuqori sifatli plastikdan ishlab chiqаrilgan ❌ Eski narxi 157 000 so‘m ✅ Aksiya narxi: 57 000 so‘m 🚚 O'zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud BUYURTMA BERISH 👇    👇 https://100k.uz/oqim/174204 https://100k.uz/oqim/174204
Show all...
👍 7
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ➖қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади: ❌ болаларни юк автомобилларининг юкхонасида; ❌ транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно); ❌ тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида; ❌ мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида; ❌ 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида; ❌ одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда. ❗️Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 28
❗️УЙ-ЖОЙИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛИШИ МУМКИНМИ ? ⚡️САВОЛ; Мен ижарада яшаб келаман. Ўзимни номимда уй-жойим йўқ. Уй-жойга мухтожлигим сабабли аёллар дафтарига киритилишим мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, уй-жойга мухтож яъни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар аёллар дафтарига киритилиши мумкинлиги кўрсатилган. ➖Мазкур талаблар бўйича Сиз аёллар дафтарига киритилишингиз мумкин 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 35👏 4
⚡️ 24k Goldzan 24k Goldzan_ озиқ моддаларга бой ҳамда маълум миқдорда олтин зарралари бўлган самарали восита ❗️Афзалликлари; ✅ Терининг пастки қатламига чуқур кириб боради. ✅ Кучли намловчи ва ёшартирувчи таъсирга эга шунунгдек терини мустаҳкамлайди. ✅ Фойдаланишдан кейин тери соғлом ва яхши ишланган бўлади. ✅ Таркибга киритилган олтин зарралари токсинлар ва бошқа моддаларни олиб ташлайди. ✅ Шунунгдек терининг табиий омилини рағбатлантиради. 👍 Фойдаланишдан кейин тери тўнланади ва соғлом порлашни олади. Чегирма нархи 63.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/412341 https://100k.uz/oqim/412341
Show all...
👍 4
❗️БОБО ВА БУВИНИНГ ЎЗ НЕВАРАЛАРИГА АЛИМЕНТ (ТАЪМИНОТ) БЕРИШ МАЖБУРИЯТИ БОРЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ? 📄 Оила кодексининг 123-моддаси бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти деб номланиб, Унга кўра: Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин. ➖ Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 22
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар 👈белгиланган: ✅ тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (13 млн 600 минг сўм) миқдоригача; ✅ тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови; ✅ ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 19🙏 1