cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Show more
Advertising posts
153 978Subscribers
-13124 hours
-5507 days
+1 29230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? #Фотиҳа #зам #сура ❓1228-CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар: "وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ" “Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби). Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар: ( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها “Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби). Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган: "فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ" “Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин” (“Мажмаул-анҳур” китоби). Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. "وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ" “Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди” (“Мажмаул-анҳур”). Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...

👍 176 15👏 6🔥 3
​​Ким гуноҳ ишни кам қилади Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима? Жавоб берди: сукут ва яна сукут... ➖➖➖ Сўради: Хўш бу нени англатади? Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир. ➖➖➖ Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз? Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди... ➖➖➖ Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади? Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали... ➖➖➖ Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин? Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади... ➖➖➖ Сўради: Вафоли ёр ким? Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон. ➖➖➖ Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз? Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади... ➖➖➖ Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар? Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир. “Фарзанднома” китобидан. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...

👍 163 25👏 5🔥 2🥰 1
☝️👉«АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ»👈
➡️Фойдасини билдик! Мана энди сизга ҳам тавсия қила оламиз! 😴 Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз? 😀 Лаванда плус ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради: 🗣️Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди; 🗣️Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради; 🗣️Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради; 🗣️Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради; 🗣️Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди. 🎁Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг! 🚛Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. ☑️Толовни қўлингизга олганда қиласиз. 👇 БУЮРТМА ҚИЛИШ👇 📞 +998996121222
Show all...
👍 49 3🤩 1
​​Розилик Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди. – Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади. – Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди. – Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар. – Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди. – Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди. – Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди. – Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди. Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди. Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...

👍 211 25👏 7😢 5🔥 3
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
​​АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ. - Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ). «Фазилатли амаллар» китобидан. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...

👍 216😢 98 17🔥 4😍 4🤩 3 2🥰 2👏 1
☝️👉«АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ»👈
#30_АПРЕЛ_Умра_зиёрати ХОЗИР АЙНИ ВАҚТИ! 30 апрелга саноқли жойлар қолди шошилинг
Хаж мавсумига оз фурсат қолмоқда Умра зиёратига боришни нийят қилганлар Шавол ойида Умра зиёратига улгуриб қолинг!!!
✅✅✅✅✅✅✅✅ Ота-онангиз ва оила аъзоларингиз билан биргаликда Умра қилмоқчимиз?
Сизга ажойиб таклифлар бор Camfort пакетимиз сизга аниқ энг яхши танлов бўла олади. Бир ЖУМА намози Мадинада Бир ЖУМА намози Маккада Оила аъзоларингиз билан бирга Хажжул масокин ўқишлик, хам Умра зиёратида бирга бўлишлик қандай баҳт а? 14 кун мобайнида хам танангизни хам руҳингизни соғлом қилинг.
💠Икки Ҳарамда яқин 4* меҳмонҳоналар. 💠2-3 маҳал (швет столида) иссиқ овқатлар. 💠Илмли ва зиёли элликбошилар. 💠Макка ва Мадина бўйлаб зиёратлар. 💠Жидда шаҳрида Қизил денгиз саёҳати. 14 КУНЛИК САФАРИМИЗ 1️⃣🔤1️⃣5️⃣🔤💲 Қўнғироқ қилинг батафсил маълумот берамиз 🤙+998906690707 🤙+998996690700 ✈️Телеграм 📗WhatsApp 💻@karimov_07 +998906690707 💱Бизни ижтимойи тармоқларда кузатинг ✈️Telegram🖱️ 📷Instagram🖱️ ❄️https://t.me/Ramazon_Tour
Show all...
👍 72🥰 2 1
​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА! ✔️1)Калимаи тоййиба.! 👉 Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ. ✍Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.! ✔️2) Калимаи шаҳодат. 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ. ✍Иқрорлик сўзи:. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман. ✔️3)Калимаи тавҳид.! 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. ✍Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир! ✔️4) Калимаи раддил куфр . 👉 Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб. ✍Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан. ✔️5) Калимаи истиғфор .! 👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб . ✍Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан. ✔️6) Калимаи тамжид .! 👉 Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун. ✍Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди. ✔️ИЙМОНИ МУЖМАЛ. 👉 Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи. ✍Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим. ✔️ИЙМОНИ МУФАССАЛ 👉 Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт. ✍Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!! 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...

👍 324 37😍 8🤩 3🥰 2👏 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
ҲАЁТДАГИ ЭНГ МУҲИМ НАРСА НИМА БИЛАСИЗМИ? 🍃эркак ёки аёл бўлишингиз муҳим эмас 🍃бошлиқ ёки ходим бўлишингиз энг муҳим нарса эмас 🍃кенгчиликда ёки тақчилликда кун кечиришингиз ҳам энг муҳим нарса эмас 🍃илм талабида ёки дунё талабида юрганингиз энг муҳим нарса эмас 🍃дўстларингиз оз-кўплиги ёки уларни сизга суяниши энг муҳим нарса эмас 🍃фарзандларингиз оз ёки кўплиги ёки умуман фарзанд доғида яшашингиз энг муҳим нарса эмас Энг муҳим нарса ҳақида Аллоҳ таоло қиёмат сураси 22-23 оятларида шундай марҳамат қилади: “У КУНДА ЧИРОЙЛИ ЮЗЛАР БЎЛИБ, РОББИСИГА НАЗАР СОЛИБ ТУРАРЛАР” ва бошқа кўп оятларда: - “У КУНДА УЛАРГА ХАВФ ҲАМ ЙЎҚ. УЛАРГА МАҲЗУНЛИК ҲАМ ЕТМАС” деб марҳамат қилади. Бу ҳаётдаги энг МУҲИМ нарса - РОББИНГИЗГА хавф-хатардан холи, чиройлик юз ва мақбул амал билан йўлиқишингиздир. Барчангизга Роббимнинг жамолини, Фирдавс жаннатини тилайман🌹 🌙ХАЙРЛИ ТУН! 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
Show all...
👍 247 64😢 10🥰 8🤩 5🔥 4😍 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган. Ҳадиснинг асл матни мана бундай: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар. - Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар. - Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу. - Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...
👍 211 23😢 20🥰 14 4🔥 1👏 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
Шикоятни кўпайтирсанг, ташвиш келади. «Алҳамдулиллаҳ»ни кўпайтирсанг, бахт-саодат келади. 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Show all...
👍 154 34🤩 6🥰 4
☝️👉«АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ»👈