cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Islom.uz

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Show more
Advertising posts
139 848Subscribers
-19824 hours
-1 5417 days
+11 96930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ribo haqida «Qarz va unga bogʻliq masalalar» 12-son 📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida 🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi 📹 YouTube 🕋 @islomuz
Show all...
👍 89 21💯 5👏 4😢 2🎉 1
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймон ва эътиқод инсонга йўлдош» – Муфтий ҳазратлари! Ойномамизнинг биринчи сони саҳифаланаётган ҳаяжонли бир пайтда Сиз билан учрашувимиз биз учун алоҳида қувончли. – Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мен учун ҳам. Энг аввало «Мулоқот» ойномаси ижодкорлари ва муштарийларини унинг илк сони чиқиши муносабати ила чин қалбимдан муборакбод этаман ва мен билан мулоқот қилаётганингиздан мамнунлигимни билдираман. – Ташаккур, тақсирим, рухсатингиз билан мақсадга кўчсак. – Марҳамат. – Сиз нафақат жумҳуриятимизда балки дунё мусулмон оламида ҳам маълум даражада кўзга ташланган арбобсиз. Шундай юксак ному лавозимга қачондир эришишингизни ҳеч ўйлаганмидингиз? – Кутилмаган савол бу. Очиғи, бу ҳақда жиддий ўйламаганман. – Яқинда Ливия давлатининг олий мукофоти – «Буюк Фотиҳ» нишони билан тақдирландингиз. Ўз юртингиздан анча олисда, ўзга юртда ана шу юксак мукофотни қабул қила туриб хаёлингиздан нималар ўтди? 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22054 🕋 @islomuz
Show all...
👍 83 20😢 10🕊 1
Odob nima? Odobli inson kim? Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 🕋 @islomuz
Show all...
👍 113 37🥰 11😢 5🕊 3😍 3🤩 1
Ҳазратни хотирлаб: Акам илм таҳсилида пешқадам эди (Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф хотиралари) Устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф 1954 йил 17 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғида дунёга келди. У илк диний таълимни акаси Муҳаммад Содиқ ҳазратлари билан биргаликда отаси Муҳаммад Юсуф домладан олди. 1961–1971 йилларда Булоқбошидаги 6 сонли мактабни тамомлайди ва 1973 йилда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига қабул қилинади. 1977–1979 йилларда ҳарбий хизматни ўтаганидан сўнг Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадига ўқишга киради. Таҳсилни 1983 йилда тамомлаб, 1988 йилгача Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлимида ишлайди. 1988–1993 йилларда «Совет шарқи мусулмонлари» журналида ва Диний идора қошидаги «Мовароуннаҳр» нашриётида бўлим мудири ва мудир лавозимида фаолият юритган. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22053 🕋 @islomuz
Show all...
👍 131 37👏 7🔥 4🕊 1
Фақат жума куни рўза тутмаслик عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَصُمْ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ إِلَّا أَنْ يَصُومَ قَبْلَهُ أَوْ يَصُومَ بَعْدَهُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жума куни рўза тутмангиз. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», – дедилар. Бешовлари ривоят қилишган. عَنْ جُوَيْرِيَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَهْيَ صَائِمَةٌ، فَقَالَ: «أَصُمْتِ أَمْسِ؟» قَالَتْ: لَا. قَالَ: «تُرِيدِينَ أَنْ تَصُومِي غَدًا؟» قَالَتْ: لَا. قَالَ: «فَأَفْطِرِي». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. Жувайрия бинт Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни унинг ҳузурига кирдилар, у рўзадор эди. Шунда у зот: «Кеча рўза тутганмидинг?» дедилар. «Йўқ», деди. «Эртага тутмоқчимисан?» дедилар. «Йўқ», деди. «Унда оғзингни очиб юбор», дедилар». Бухорий ривоят қилган. Чунки фақат жума кунининг ўзида нафл рўза тутиб бўлмайди. «Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан @islomuz
Show all...
👍 214 56🔥 11😱 3🤩 3🥰 1
«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг Рамазон ойидаги махсус танловида ғолиб бўлган иштирокчилар аниқланди Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви доирасида ўтказилаётган «Энг яхши изоҳ соҳиби» танлови islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида мунтазам равишда тақдим этиб бориляпти. Муборак Рамазон ойи шарофати билан танловнинг махсус 66-67-68-69 сонларига ёзилган изоҳлардан энг фаоллари ҳакамлар томонидан саралаб олиниб, ғолиб бўлган иштирокчиларга совғалар топширилди. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22050 🕋 @islomuz
Show all...
👍 201 36😍 9🤩 7🕊 5
Muhojirlikdagi turli noxush holatlar Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 🕋 @islomuz
Show all...
👍 100 27🥰 3
Шаввол ойининг фазилати Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан). Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар. 🔗 https://islom.uz/maqola/22048 🕋 @islomuz
Show all...
👍 120 31😍 3🤩 1🕊 1
Тонгги ва кечки дуолардан Амр ибн Шуайб отасидан, отасида бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Субҳаналлоҳ» деса, юзта туя (садақа қилгани)дан афзал бўлади. Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Алҳамдулиллаҳ» деса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлаганидан афзал бўлади. Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Аллоҳу акбар» деса, Аллоҳ йўлида юзта қул озод қилгандан афзал иш қилган бўлади. Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», деб қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта айтса, ҳеч ким унинг келтирган савоб амалидан ортиқ савоб келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса келтира олади», дедилар». Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир». Имом Табароний ва Насоийлар ривояти. 🔗 https://islom.uz/maqola/22047 🕋 @islomuz
Show all...
👍 178 47😢 14🔥 9😍 5 3🐳 2
Танъим масжиди Бу масжиднинг номи «Масжиди уммул мўминин – Оиша розияллоҳу анҳо»дир. Бу Масжидул-Ҳарамни шимол томонида бўлиб, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Мана шунинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир. Ҳижрий тўққизинчи ҳажжатул вадоъ йилида уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо умрани ният қилиб эҳромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва у онамизнинг исмлари билан аталди. Худди шу нарса Жобир розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган. Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлар-у, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар. Ибн Журайж: «Атони кўрганимда у зот Оиша розияллоҳу анҳо умра қилган ўринни сифатлаб, Муҳаммад ибн Али Шофеъий қурган масжид ўрнига ишора қилдилар. Оиша масжидининг қайта қурилиши икки шарафли масжид ходими томонидан амалга оширилди. У ернинг ўрни 84.000 м.ни ўз ичига олиб, 100 миллион риёл (Саудия пул бирлиги) сарф этилди. Энди масжиднинг масофаси 6000 м. 150.000 мусулмонни ўз ичига олади. 🔗 https://islom.uz/maqola/22044 🕋 @islomuz
Show all...
👍 133 35🕊 7👏 2🏆 1