cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Islom.uz

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Show more
Advertising posts
139 002Subscribers
-16524 hours
-1 6457 days
+11 19430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Шаввол ойининг фазилати Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. «Саҳиҳи Муслим» шарҳидан. Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир, жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар. 🔗 https://islom.uz/maqola/22072 🕋 @islomuz
Show all...
👍 117 36 5🔥 3🕊 2
Xorijdagi noxushliklar: Odam savdosi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Show all...
😢 50👍 24 14🔥 3 1
Энг кучли оғриқ  Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу 🔗 https://islom.uz/maqola/22071 🕋 @islomuz
Show all...
93😢 58👍 50💯 10🕊 3🔥 1🐳 1
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ҳамдардлик изҳор этди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди. 🔗 https://islom.uz/maqola/22070 🕋 @islomuz
Show all...
👍 119 15😢 8🔥 4😱 3🐳 3💯 1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймонсизлик – жиноят манбаи» Савол: Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай? Жумҳуриятимиздаги аҳволни қандай баҳолайсиз? Жавоб: Бисмиллахир роҳманир роҳим! Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам жиноятчилик ҳаддан зиёд авж олиб, халқнинг бошига катта мусибат тушиб қолди. Бу ҳақда диний идора раҳбарларининг фикри соғлом кишиларнинг фикрига мос. Биз ҳибсхоналарга бориб ўша ердаги кишиларга ваъз – насиҳат қилиб, Саволларига жавоб бериш билан ҳам шуғулландик. Ҳозирги кунда уламоларимиз, имом-домлаларимиз маҳаллаларда, ҳибсхоналарда бўлиб тушунтириш, таълим-тарбия ишларини олиб бормоқдалар. Кейинги пайтларда халқимиз бошига тушган қатор мусибатларнинг энг кучлиларидан бири – жиноятчилик ва унинг равнақи бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, барча имкониятларни ишга солиб, бу балодан халқимизни қутқариб қолишда баҳамжиҳат ҳаракат қилмоғимиз даркор. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22069 🕋 @islomuz
Show all...
👍 112 15😢 12🥰 5 1🔥 1
Ислом дини қандай ёйилган? Баъзи «шарқшунослар» мусулмонларнинг фатҳлари ва Исломнинг ёйилишини бир-бирига боғлашади-да, бу дин қилич воситасида тарқалган деган хато фикрни олға суриб, ушбу даъволарини турли далил билан исботлашга уринишади. Ҳақ диннинг ёйилишида бирламчи омил нима бўлган эди? Бу борада ҳарбий юришлар ҳақиқатда ҳам биринчи ўринда турадими? Аслида Ислом даъватининг ёйилишини жон-жаҳди билан қиличга боғлашга ҳаракат қилувчилар икки тоифага бўлинади. Биринчи тоифа ғарази йўқ, лекин юзаки маълумотга эгалардан иборат. Улар Исломга тааллуқли дарсларнинг мағзига етиб боришмайди, юзаки маълумотларни олиб, чалкаш фикрларни, асосланмаган далилларни оммага тақдим этиб юборишади. Иккинчи тоифа эса ўқиган, уққан, лекин нияти бузуқ ва кўнгли эгрилигидан ёт нарсаларни Исломга чаплаб, ўзини ҳам алдайди, динга ҳам туҳмат қилади. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22068 🕋 @islomuz
Show all...
👍 162 39😱 9🕊 6🔥 3🤩 3😢 2 1🎉 1
Musofir o‘z xalqi va dinining vakilidir Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Show all...
👍 113 46💯 7🤩 5😍 3 1
«Хадичаи Kубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Жорий йилнинг 20 апрель куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида «Қуръон мусобақаси – 2024» бўлиб ўтди. Мусобақага Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчилари Исломхон қори Убайдуллаев, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов, билим юрти ўқитувчиси Авазбек қори Давлатов ҳамда юртимизда аёллар илми ва савиясини оширишда етакчилик қилиб келаётган фазилатли устоза Одинахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22063 🕋 @islomuz
Show all...
118👍 91👏 9🥰 7🔥 5🤩 3🐳 2🎉 1
Хаворижларга қарши чиқиш керакми? Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Мендан кейин (ёки келажакда) менинг умматимдан бир қавм чиқади. Улар Қуръон ўқийди, лекин у уларнинг ҳалқумидан нари ўтмайди. Улар диндан худди камондан чиққан ўқдек чиқишади, кейин унга қайтишмайди. Ана ўшалар одамларнинг ва барча махлуқотларнинг энг ёмонидир». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22062 🕋 @islomuz
Show all...
😢 171👍 73 24💯 9🎉 5🔥 1😱 1
Исломий фиқҳ академияси қандай нуфузга эга? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик. Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22060 🕋 @islomuz
Show all...
👍 271 48👏 14🤩 9🎉 6 4🕊 2🔥 1🥰 1😢 1