cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Show more
Advertising posts
110 211Subscribers
-96424 hours
-2 4597 days
-1 78630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Э Р Т А Г А  Ж У М А Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча, Биламан чарчабсиз роса, кечгача. Ширин уйқу тилай, осуда кеча, 🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!         🌒ХАЙРЛИ ТУН 🌘 Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Show all...
👍 13 1
🧕​​Эй аёл... Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир; Эҳтимол эринг ишхонасида камситилгандир; Баъзида сени ва фарзандларини деб ҳаётини хавф остига қўяётгандир; Уйга маошни тўла олиб бориш учун баъзида тушлик қилмай оч қолгандир; Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил; Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ; "Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма. Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қила оляпманми, уларга Динини ўргата оляпманми, Намозга чорлай оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир; Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди; Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма. Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас. Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл! Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир. Аллоҳ таолодан оилангни саодатли этишини, сизларни ибодатда бардавом айлашини, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигини сўраб дуо қил! 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Show all...
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

👍 12
⭕️⭕️⭕️🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤⭕️⭕️⭕️⭕️ ✅Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг ⭕️БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html
Show all...
👍 1
Қуръондаги тарбия Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат: • Аниқлаб, текшириб кўринглар • Ислоҳ қилинглар • Адолатли бўлинглар • Масхара қилманглар • Мазах қилманглар • Лақаб қўйманглар • Ғийбат қилманглар • Жосуслик қилманглар • Гумондан четда бўлинглар Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Show all...
👍 14
Хотинизи ҳаммани олдида айбини айтиб уришманг... Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Show all...
👍 7🥰 3 2
📝ТИРГАК. (Ҳикоя) 2-қисм ​Бу масалада норози бўлиш Яратганга исён қилиш билан баробар, эшитяпсанми, исён билан баробар! Бу эса, билсанг агар, гуноҳ! Қизларимни бошқа ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!” Шундай қилиб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, юмшоқсупирги, ҳалимдан ҳам ҳалим,итнинг кейинги оёғи, аммамнинг бузоғи,бўш-баёв каби ўнлаб лақабли эр кутилмаганда қазо қилиб қолди.Ҳа-ҳа, сира кутилмаганда. Чунки ўладиган эмасди “лапашанг”. Ўладиганга ўхшамасди. Лекин ажал экан, “кутилган- кутилмаган” деган барча кўрчамаларни чиппакка чиқараркан-қўяркан. Нимасини айтамиз, инсон тадбир олади-ю, бироқ тақдир Ўзидан бўлади. Тумонот одам босди уйни. Ҳали бу ўртада бирон одам жанозасига бунча одам йиғилмаганди. Гўё юрт кўчиб келди-ёв!..“Маҳалламизнинг тиргаги эди бу одам! Шундай одамлар борлиги учун ҳам дунё турибди. Оллоҳ раҳмат қилсин!” дейишди келганлар. Уч қиз ҳам эрларию катта болалари билан бир ҳафта ўн кун жанозали уйдан бир одим силжимади. Ҳамманинг оғзида марҳумнинг ёди, унинг ҳалимлиги, одамийлиги, беозорлигию меҳнаткашлиги. Уларни эшитгани сари шусиз ҳам ичининг бир томони ўпирилиб кетган аёлнинг бўлари бўлди: наҳотки, у шундай одам билан яшаган бўлса!.. Наҳотки, элу юрт унинг эри – соддадан содда, кўримсиздан кўримсиз, лапашангдан лапашанг умр йўлдоши ҳақида гапиришаётган эса!?.. Аёл... учинчи куни йиқилди. Кексайиб, нафақага чиққанига қарамай, жамоат ишлари билан Худонинг берган куни ҳали у ерга, ҳали бу ерга машиналарда олиб кетиладиган, давраларнинг қўри бўлган элпарвар, юртпарвар, жонкуяр аёл тўшакка михланди қолди. Орадан ойлар ўтди ҳамки, аёл турай демайди. Бошида уч қиздан ҳар куни биттаси навбатда туради. Сархил мевалар олиб келиб тутишади, ширин-ширин таомлар қилиб илинишади, болаликдаги кулгили, ёқимли хотираларни титиб оловлантирмоқчи бўлишади. Қизларининг бундай куйиб-пишишларини кўриб ётган онанинг қулоқлари остида эрнинг манави гаплари неча бор жаранглаб кетди: “Қизларимни ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!..” Эҳ, ҳаммасини билган экансиз, дадаси, ҳаммасини!.. Мен-чи, мен нимага билмай келдим? Нега ғафлатда қолдим?! Ахир, бирон масалада бирон кишига гап бермай яшаган аёл эдим-ку!.. Кўзларим сўқир бўлган экан менинг... Ташқаридан – сиз турган томондан жуда хунук кўринган бўлса керак, а, дадаси!.. Сиз бўлсайз, кўриб кўрмаганга олиб яшадийз... Қандай уддладийз буни, а қандай, уддаладийз!?.. Жуда кўп ётволдийз, аяжон, туринг энди ўрнийздан. Ташқарида жуда ажойиб ҳаво бўляпти, юринг қуёшга! – Дея қўлтиғига кирарди қизлари. Она эса: – Йўқ. Ётгим келяпти, мадорим йўқ, – дерди жавобан. – Бирон нарса есайз мадор киради-да, оғзийзга луқма солиш қийин бўляпти кундан кунга! Нима қилганийз бу, ая? Мақасадийз нима ўзи?.. – Отангнинг олдига бориш, қизим, отангни соғиндим!.. – Кўзларидан қайноқ ёшлар думалаб кетди онанинг. – Нега ая, ахир, нега? Ўлганнинг кетидан талпиниш яхши эмас! Бу нима деганийз?.. Яшашийз керак, мана биз бор, ана невараларийз... булар сиз учун ҳеч нимани англайтмайдими?.. – Сизлар мен билан дадангизнинг бебаҳо бойлигимизсизлар, қизим! Яхшиям борсизлар! Ортимиздан қолгувчимиз, отанг билан менинг давомчиларимсизлар! Лекин менинг даврим ўтди энди. Сув тепадан пастга оқади. Отанг оқди, энди менинг галим. Келиш бор, кетиш бор. Сира кутмагандим, отангдан кейин синдим-қолдим. Ҳар доим отангга тиргак бўлиб келяпман деб яшаган, бунга ишониб катта гапириб юрган эканман, аслида, мен унга эмас, у менга тиргак бўлган экан, ҳа! Қара, отангсиз йиқилганимдан бери ўрнимдан тургим келмайди. Қазо вақтим яқинлашаётганини сезиб турибман. Инсон тиргаксиз бу дунёда узоқ қололмас экан. Шуни тушуниб етдим, қизим. Мана энди, ич-этимни **** ётибман. Оллоҳ кечирсин мени, отанг ёнига кетгим келяпти... Нималар деяпсиз, ая, гапийзни шамол олсин!.. Шамолни тинч қўй, қизим, Азройилни чорла, менга, Азроилни.Вой, ая, аяжон-ей! Ҳозир ҳамма қизларийзни бошийзга тўплайман!.Чақир уларни ҳам. Азроилдан олдин болажонларимнинг, дадасининг еру кўкка ишонмаганларининг, ўнта ўғилга татийдиган паҳлавон қизларининг дийдорларига бир тўяй, чақир!.. Улуғбек Ҳамдам. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Show all...
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

👍 34😢 3😱 1
Koʻylak tikishni Turkiyaliklar sizdan oʻrgansin 💥 Zamonaviy Turkiya kiyimlarini qimmat narxlarda sotib olishni bas qiling. Axir, ularni oʻzingiz ham tika olasizku! ⚡️ Tikuvchilik sirlarini puxta va mukammal oʻrganib, eng mahoratli chevar boʻlish orzuingizga osonroq erishing! 🔥 Eng soʻnggi fasondagi liboslar tikib, sanʼat asari yaratishni xohlasangiz, unda sizga https://t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami kanali yordam beradi. Kanaldagi maʼlumotlar mutlaqo bepul!
Show all...
👍 5
TIKUVCHILIK SIRLARI
KANALGA OBUNA BO‘LISH
Аёл эридан нима хоҳлайди? Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Show all...
👍 12
📝ТИРГАК. (Ҳикоя) 1-қисм Уларнинг ёши бир ерга етганда, аёл мундоғ ўгирилиб ортига қараса, мудом эридан норози бўлиб яшабди: одам ҳам шунчалар лапашанг бўладими?.. Ана, кеча эрталаб дўконга нонга чиқиб кетиб, бўм-бўш қўл билан қайтиб ўтирибди. “Ҳа”, деса, “нон бир соатдан кейин келаркан”, дейди. “Унисида шундай бўлса, наригисига бор, ҳозир нима кўп, нон сотгич дўкон кўп. Шу замонда ҳам киши нонсиз уйга қайтадими?..” деса, “таниш сотувчидан иссиқ нон олганга нима етсин, онажониси!” дейди. Ахир, наригисида ҳам ўша иссиқ нон бўлади, нима фарқи бор?” деганди, “жуда катта фарқи бор-да, хотинжон, юзи кулчадек кулиб турган қадрдон сотувчининг қўли теккан ноннинг мазаси бошқа-да!”, дейди, тавба... Бир кун олдин музлатгичдан сутни оламан деб тўкиб юборган ҳам шу бўш-баёв эр!.. – Мен бўлмасам, кунийз ўтмайди сизнинг! – Деб яниб яшади кампир. – Сен бўлмасанг, ўзим ўтиб кетаман бу дунёдан, онаси! Cен менинг тиргагимсан, сенсиз эгиламан–синаман! – Деб келди жавобан чол мудом аёлига жилмайиб. Тавба, бундай деб тургандан кейин уни на тузукроқ уришиб бўлади, на тузатиб. Дардисармисан дардисар! Лекин беозор дардисар-да, нима қиласан, энди... Аммо-лекин аёлнинг ичи чиқмай яшади-ку. Турмушнинг оғири елкасини яғир қилганда, неча бор ажрашаман, дея ичида оловланди. Ажрашиб, юрганда товонидан ўт чақнайдиган, овози гулдиракдек, ҳар бир сўзи ханжардек кескир-ўткир, оилада ва жамиятда қоядек ўрни бор эркакка эрга тегаман, деб хаёл қилди. Лекин қаёқда, бирин-сирин уч қиз туғилдию улар билан андармон бўлиб, ёшликда – жоҳилликда ўйланган ўйлар ҳавога учди-кетди. Кейин уларнинг ўқиши, иши, турмуши дегандек, қарабсизки, бу ёқда умр ҳам поёнига яқинлашиб қолибди. Шу экан-да ҳаёт?!.. Нафсиламрини айтганда, шу ҳаётни ўзи тилаб олмагандими Яратгандан. “Эй, Оллоҳим, менга бир бечора одамни умр йўлдош қилиб бергинки, унга тиргак бўлиб яшай, кўнглинию қаддини кўтарай” демаганмиди?.. Деганди. Нега энди нолийди?.. Дўппи тор келдими?.. Оҳ, тор келганда қандоқ! Секин айтасизми бу сўзни?!.. Гоҳида шунчалар тор келдики, бошларида ғурралар пайдо бўлди!.. Сўзда бошқаю амалда уларга – сўзда айтилганларга чидаб яшаш бошқа бўларкан. Сўзда ҳаммаси чиройли эшитилавераркан, ҳаётда эса Худонинг берган куни сабр қилиш дегани Худонинг берган кунида сиртмоққа ўзингни осиш дегани экан, валлоҳи! Ҳа, устма-уст келган синовлар одамнинг жон-жонидан ўтиб кетаркан... “Бутун рўзғор менинг бўйнимда: уй ҳам, бозор ўчару бола-чақа ҳам, ҳамма ҳаммаси. Эркак бўлиб нима қилдийз? Ўзи эркакмисиз?..” Бу гапларни неча айтди аёл эрига. Лекин эр шундаям миқ этмади-ей. Бу ҳам майли, аёлининг юзига қараб табассум қилару: “сиз менинг тиргакимсиз, сизсиз нима қилардим, билмайман, борингизга шукр, хотинжон”, деб келди, Тангри ёрлақагур. “Уч қиз... Уч қиз-а?!.. Битта ҳам ўғил туғдира олмади, лапашанг!” Хаёлидан ўтиб юрди аёлнинг бутун умр. Кунлардан бир кун оғзидан чиқиб ҳам кетди шу аччиқ таъна. Ана ўшанда илк бор эрининг кўзларида ғазаб билан нафрат ёлқинланиб кетди. Илк бор эр жонивор аёлининг танбеҳини жилмайиб кутиб олмади, жавобан ширин сўз айтмади, билъакс, изига бурилганча уйдан чиқди-кетди. Шу кетганча бир ойча қорасини кўрсатмади. Аёл эртасигаёқ ишхонасига бориб, эрининг олис вилоятга “командиров”га кетганидан хабар топиб келганди ўшанда. Ахир, у жим ўтирардими? Асло! Ҳамма нарса – уй ҳам, кўча ҳам, уларнинг ҳаётига тегишли нимаики бўлса, бари-барчаси аёлнинг назорати остида бўлиши шарт, ахир!.. Эр “латта” бўлган уйда хотиннинг ҳам тошбақадек судралиб юриши оила учун кулфатнинг ўзгинаси! Нима бўлгандаям, ўшанда эрининг бир марта “вақ” деганини эшитди аёл. Ахир, неча бор унга: “қурбақани боссанг ҳам “вақ” дейди, сизда нега ўша “вақ” ҳам йўқ?!.. Ишда ҳам, уйда ҳам, кўча кўйу гап-гаштакда ҳам аммамнинг бузоғидек бўшашасиз, бормисиз ўзи?!..” дегич эди-да. Лекин ўшанда бир марта “вақ” деди эр, дея олди. Нафақат деди, айни дамдла, бир ойлик командировкадан уйга кириб келган эр хотинга қаттиқ қараб шуларни ҳам айтди: “Ўғилдир, қиздир, Оллоҳ берган неъмат, деб қараш керак. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Show all...
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

👍 50 2