cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
112 956
المشتركون
-30624 ساعات
-1 8567 أيام
-7 95830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

05:35
Video unavailableShow in Telegram
Одам а.с. ва Шайтон алайҳилаъна... Ниҳоятда ибратли ривоят! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
02:15
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат Ҳар бир идорада шунақа ходимлар бўлади... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
إظهار الكل...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
💐 Арзимаган пул эвазига хонангиз ёки офисингизни гуллатиб юборишингиз мумкин! ❗️Кутиб олинг! Нилуфар гул энди сизнинг хонадонингизда ўсиши мумкин! 😀 Нархи атиги: 39 000 сўм 🚗  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД! 💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз. 🛒 БУЮРТМА БЕРИШ 🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
إظهار الكل...
БУЮРТМА БЕРИШ 🚚
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР 🛍
Илмга навбатда турмадик! Ош деса, йиғилдик малахдек, Юзимиз китобга бурмадик. Нафс учун уришдик, талашдик, Илмга навбатда турмадик! Бугун-чи миллатнинг онги паст, Жаҳолат майидан юрар маст, Ўзига душман ҳам қасдма-қасд, Илмга навбатда турмадик! Тиллолар сарфладик кайф учун, Шайтоннинг пешоби ҳайф учун, Чақага оғриндик ҳарф учун, Илмга навбатда турмадик! Авлодлар бўлишди мардикор, Хорижда дарбадар, итдан хор, Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор, Илмга навбатда турмадик! Ҳар ерда порахўр, ўғрилар, Кулгига олинар тўғрилар, Билмам, ким хатомиз тўғрилар, Илмга навбатда турмадик! Кўзимиз алдаган ёлғонлар, Интернет, ойнайи жаҳонлар, Уйғонинг, биродар, ёронлар, Илмга навбатда турмадик! Эъзозда фоҳиша, раққослар, Онги паст отарчи, паққослар, Бунда хор олимлар, ваққослар, Илмга навбатда турмадик! Халқ бугун ишқибоз нодонга, Орқасин шиширган шайтонга, Эътибор қаратмас урфонга, Илмга навбатда турмадик! Хаёлда оғринмай бой бўлса, Остида энг сўнгги той бўлса, Егани ҳар куни мой бўлса, Илмга навбатда турмадик! Амалдор кетини яласа, Амаллаб халқини таласа, Дунё деб қалбида талваса, Илмга навбатда турмадик! Бу миллат мудрайди ғафлатда, Фарзанди газларда навбатда, Илмсиз ўламиз, албатта, Илмга навбатда турмадик! Илмсиз қараммиз, қулдирмиз, Тириклай ёнамиз, кулдирмиз, Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз, Илмга навбатда турмадик! © Девонайи Ҳақгўй ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди. Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди. Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди. Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб: — Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб: — Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган. Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди. Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди. P.S.: Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#танқид Оналар дабдабаю ҳашамдан, оталар кайфу сафою телевизордан, болалар эса телефондан ортишмаяпти... Бир пайтлари дунёни илмию жасорати билан лол қолдирган аждодлардан нимага бугун бу қадар лоқайд ва қўрқоқ авлод чиқаётганининг сабаби ҳам айни шундадир, балки... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Laa illaaha illalohu
Asmaaul_husnaa99
Shahobiddin_Odil
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт; – Ризқинг кечикса, истиғфор айт; – Қийинчилик етса "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ"ни кўп айт (Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор). ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Намоз 1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради, 2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради, 3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради, 4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади. 5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради. Албатта, буларнинг барчаси, ин шаа Аллоҳ, бўлади! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Жавобини билиш