cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Инсон табиати

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
223
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+137 أيام
+930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailable
Чарх уради шарпалар бирров, Асло олис кетмайди кўздан. Туташмаса қалбингга олов, Қандай фойда сеҳрли сўздан. Кўҳна олам сир-асрорига, Юрагингни сен ҳам катта оч. Малҳам бўлгин дунё корига, Сен ҳам унга бор меҳрингни соч.
إظهار الكل...
1🔥 1
Photo unavailable
Ғам бўзарар шафақ мисоли, Юрак нотинч. Афтодаҳол камина ҳоли, Ғамгин севинч. Лочин каби талпинар руҳим, Кишан пойида. Самовотнинг завқу шукуҳим Юлдуз-ойида.
إظهار الكل...
👍 3
Бу қандай макону бу қандай замон? Ўзингга дафъатан берасан савол. Бағрингни ўртайди, ўртайди ҳамон, Беҳисоб саволлар асрий безавол. Ёнингда беҳисоб ҳамроҳу ҳамдам, Бироқ тополмайсан бирорта ҳамдард. Гар ҳаёт саҳнида одам кўп, одам, Ва лекин то ҳамон камёб асил мард. Замин гир айланиб қайта ўйғонгай, Мудраса сир аҳли тиклолмас аслин. Дунё ғами ани талашиб егай, Фақат ишқ ичинда топур ўзлигин. Муҳаббат фалакдан ўғирланган эш, Мудроқ кўнгилларга ҳеч юқмас у гард. Ер, сенга унутиш саботин бермиш, Асли бедорликдан ўсар асл дард. Ҳолбуки, айролиқ ёритар кечанг, Юрагинг сув ичар булоғидир ишқ. Яширин асроринг фош бўлар бетонг, Ташна кўнгилларнинг улоғидир ишқ. Тун ҳайрон, юлдузсиз кечалар ёруғ, Ишқ осмонида ҳажр бетин нур сочар. Қандайин синоат – ҳижронмиш улуғ, Азобу уқубат бобини очар. Ҳасрат чангалида ториқар юрак, Қисқамиш қувончнинг умри ҳам бунча. Кўкка ўрлаб борар бечора терак, Узун йўлакларни силталаб мунча. Ёруғ хиёбонга бошлайди поя, Қолдириб чоҳларга бори кечмишни. Яна ғайрат билан шайланар доя, Уддалар ҳеч кимса қилолмас ишни.
إظهار الكل...
🔥 5👍 1🥰 1
Photo unavailable
Тунда нола қилар дафъатан шамол, Гўё нола қилиб айтар дардини. Гўё афтодаҳол бева бемажол, Ахтарар тун ичра ёлғиз мардини. Самода ой кезар гўё бағри қон, Гўёки ахтарар содиқ бир ҳамроҳ. Унинг дардлари ҳам мисоли вулқон Менинг дардларимга ўхшайди, эвоҳ! Барча дардларига бўлсаму малҳам, Ҳамроҳ бўлсам дейман ёлғиз ҳилол-а. Унга ета олмай қаддим қилиб ҳам, Шамол билан бирга қиларман нола.
إظهار الكل...
3
Photo unavailable
Ишқу муҳаббатнинг саҳнида Фарҳод каби чоғим бор менинг. Минг бир армон ишқнинг лаҳнида, Юрагимда доғим бор менинг. Чорлайман ишқ маъбудасини: Дардларимга малҳам бўлиб кел. Куйлаб ишқнинг қасидасини, Бахту иқбол билан тўлиб кел. Ишқ йўлида бўлмоқдай қурбон, Бу дунёда савоб йўқ, савоб. Ҳайқирсам ҳам минг бора чунон Даъватимга жавоб йўқ, жавоб.
إظهار الكل...
👍 5
Photo unavailable
Шом чўкади боғларга аста, Уфқларни қоплайди зулмат. Зим-зиё тун мисоли хаста, Дарду ҳасрат билан у улфат. Ой кезади самода сарсон, Тополмас ҳеч сокин бир маъво. Зим-зиё тун бағри ҳам ларзон, Зулмат ичра димиққан ҳаво. Тун бағрида минг битта савол, Тун бағрида инглайди боғлар. Фақат дарду ҳасрат безавол, Мангу фақат ҳасратли доғлар.
إظهار الكل...
👏 3
Photo unavailable
Ҳасратларга бош бермас юрак, Метин каби сабру бардоши. Иродаси шубҳасиз бешак, Ожиз ҳатто тақдирнинг тоши. Синовларнинг барчаси ўтар, Тутқич бермас кунлару тунлар. Жафоларга тўлиб ҳам кетар, Ногоҳ тортса оҳлару унлар. Гарчи қаттиқ синов-имтиҳон, Барчасига чидайди одам. Қалбда сирли бир қудрат пинҳон, Тангри гўё ҳамроҳу ҳамдам.
إظهار الكل...
5
👍 5👏 2🔥 1
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
👍 5🔥 2👏 1
Photo unavailable
Ғариб бу маконда жуда ҳам якранг, Ториқдим, дўстларим, жуда ториқдим. Ҳолим танг, асабим жуда ҳам таранг, Кенгликлар, мен сизга жуда зориқдим. Дафъатан хаёлдан боғлаб қўш қанот, Лочин каби шиддат билан учарман. Кенгликлар бағрида мен учун нажот, Кенгликлар, мен сизни ёниб қучарман!
إظهار الكل...
👍 5