cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

МУСЛИМАЛАР⚘

Солиҳа аёл капалакка ўхшайди. Уни ов тўрини иймон ва тақво билан тўқиган кишигина овлай олади. Солиҳ киши мазали мева дарахтига ўхшайди. Уни нафсини номаҳрамлардан сақлаган иффатли аёлгина тановул қила олади. Манба: @Muslimalar_Uzb қўйиш шарт!

إظهار المزيد
Uzbekistan72 491لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
167
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

​​ЯҲУДИЙЛАРГА БОҒЛИҚ КИЧИК ТАРИХИЙ ХРОНОЛОГИЯ Яқин минг йилликда яҳудийлар фақатгина мусулмон ерларида тинч яшай олишган. Бошқа бирорта миллат мусулмонлардек уларни қабул қилмаган. Бунинг эвазига улар охирги 70 йилда оддий халқни террор қилиш билан "миннатдорчилик" билдириляпти. Сўнгги минг йилда яҳудийлар билан боғлиқ кичик тарихий хронология: 1080 – Франциядан қувғин. 1098 – Чехиядан қувғин. 1113 – Киев русидан бадарға (Владимир Мономах) 1113 – Киевда яҳудийлар қирғини. 1147 – Франциядан қувғин. 1171 – Италиядан қувғин. 1188 – Англиядан қувғин. 1198 – Англиядан қувғин. 1290 – Англиядан қувғин. 1298 – Швейцариядан қувғин (100 яҳудий чархпалакка тортиб қатл қилинган). 1306 – Франциядан қувғин (3000 тириклайин ёқилган). 1360 – Венгриядан қувғин. 1391 – Испаниядан қувғин (30000 қатл қилинган, 5000 тириклайин ёқилган). 1394 – Франциядан қувғин. 1407 – Польшадан қувғин. 1492 – Испаниядан қувғин (яҳудийларни абадий бу давлатга киришни тақиқлайдиган қонун). 1492 – Сицилиядан қувғин. 1495 – Литва ва Киевдан қувғин. 1496 – Португалиядан қувғин. 1510 – Англиядан қувғин. 1516 – Португалиядан қувғин. 1516 – Сицилияда яҳудийлар фақатгина геттоларларда яшашга рухсат этадиган қонун. 1541 – Австриядан қувғин. 1555 – Португалиядан қувғин. 1555 – Римда яҳудийлар фақатгина геттоларда яшашга рухсат этадиган қонун. 1567 – Италиядан қувғин. 1570 – Германиядан қувғин (Бранденбург). 1580 – Новгороддан қувғин (Иван Грозный). 1592 – Франциядан қувғин. 1616 – Швейцариядан қувғин. 1629 – Испания ва Португалиядан қувғин (Филипп тўртинчи). 1634 – Швейцариядан қувғин. 1655 – Швейцариядан қувғин. 1660 – Киевдан қувғин. 1701 – Швейцариядан батамом бадарға қилиниши (Филипп бешинчи фармони). 1806 – Наполеон ультиматуми. Бадарға. 1828 – Киевдан қувғин. 1933 – Германиядан қувғин ва геноцид. Ва 1948 йилда, минг йилдан бери фақатгина мусулмон ерида тинч яшаган яҳудийлар мусулмон халқини қириш эвазига қурган давлати бунёд бўлди. Тарихини ўқисангиз бекорга Аллоҳ таоло буларни Қуръонда бир неча бор лаънатламаган экан деб қоласиз. Манба: Islom.uz ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! ------------------------ Банда Аллоҳга дуо қилишда эркалик қилиши мумкинми? Аллоҳга эрка банда бўлиб дуо қилиш, хожатини сўраш мумкинми? ЖАВОБ:👇👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14543
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​☝️НАМОЗДА ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ. Бунинг сабаби нимада эканига бир қаранг: Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман». Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса, Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди. Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса, Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди. Банда: «Малики явмиддин», – деса, Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди. Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса, Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди. Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ). ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!👈
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​​​10 ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ: 1. “Эшак, ит, ҳайвон......”, деб сўкиш. 2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...”, деб хорлаш. 3. Бошқаларга солиштириш- фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради. 4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ”, деб фарзандни барбод қилиш. 5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман”, деб жаҳолат билан таҳдид қилиш. 6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик. 7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати”, каби сўзлар билан қарғаш. 8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш. 9. “Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман”, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш. 10. “Эркак киши йиғламайди.., жим бўл.., ҳали сен гапиришга кичиксан.., бу бола мени жинни қилди.., мени унга кучим етмаяпти.., Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин.., каби улкан хато сўзларни ишлатиш. ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ↘️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!!!👈
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​Бир куни илон дурадгор устахонасига кириб уёқ-буёққа ўрмалай бошлади. Ерда ётган арра устидан судралиб ўтган эди, енгилгина жароҳат олди. Илон бундан ғазаби келиб, унга жавоб қиламан деб аррани тишлаган эди, оғзининг атрофидан қон оқиб чиқди. Илон менга арра ҳужум қилмоқда, ўлимга тўқнаш келдим шекилли, деб ўйлаб, унга кучли жавоб қайтармоқчи бўлди. Аррага ўралиб, ўзининг одатига кўра бор кучи билан бўғган эди (кесилиб, бўлиниб кетди) ўз ҳаётига нуқта қўйди... Биз ҳам ғазабимиз келган пайтда бошқаларга жароҳат етказишга ҳаракат қиламиз. Бироз вақт ўтгач ўзимизни жароҳатлаганимизни ҳис қиламиз. Ҳаёт гоҳида ҳодисаларга ва баъзи одамларнинг қилиғига, ишига ва сўзига бефарқ бўлишни талаб қилади. Ҳамма нарсага ҳам жавоб қилавериш тўғри эмас. Гоҳида жавоб беришингиз сизга зарар келтиради ёки ҳалок қилади. ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ↘️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! --------------- Кўчага чиққанда эркак қўшниларимиз ўтиришади. Йўлда кетаётганда хам махалладаги эркаклар бор. Эрдан ташқари кимларга салом бериш жоиз? ЖАВОБ: 👇👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14533
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
✨🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌤✨🍀 ✨🍀 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин! ✨🍀 Илохим ҳар бирингизнинг ✨🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, ✨🍀 Юзингиз ТАБАССУМни, ✨🍀 Хонадонингиз БАРАКАни, ✨🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, ✨🍀 Қалбингиз ИЙМОНни, ✨🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни, ✨🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! 🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲 🍀🌤✨ХАЙРЛИ КУН!✨🌤🍀 ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!👈
إظهار الكل...
🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​​​ТАБОБАТ #ТАРҚАТИНГ Тақрибан 400гр янги соғилган сигир сутига шунча миқдорда хона ҳароратидаги сув аралаштирилиб бемор уни ҳар куни эрталаб наҳорига ичади. Ичиш олдидан тақрибан 1.5 - 2гр туйилган новвотга яна шунча туйилган аччиқтошни қўшиб капалаб оғизга солади-да, устидан ўша сут+сувни ичиб юборади (икки грамм кичик қошиқда ярим қошиқдан озроқ бўлади). Бир-икки соатгача ҳеч нарса емайди. Шу зайлда икки ҳафта даволанади. Даволаниш асносида аччиқ, кучли ёғли овқат кабилардан парҳез қилиб туради. Бундан 15 йилча муқаддам ўзим қаттиқ буйрак оғриғига дучор бўлган эдим. Ўшанда оғриқ қаттиқлигидан чидаёлмай тез ёрдам орқали бир-икки осма укол олганман. Дўхтирлар буйрагингга тош тўлиб кетибди, дейишган эди. Шу сабаб бир китобни титкилаб юқоридагини топган эдим. Ўзим тажриба қилдим. Муолажанинг 12- куни буйрагимдаги ҳамма тошлар битта қолмай майда-майда бўлиб тушиб кетди. Бундан ташқари бу муолажа буйрак билан бир қаторда жигарни ҳам, ўт пуфагини ҳам, пешоб йўлларию қовуқни ҳам тозалар экан. Мазкур аъзолардаги шамоллашни кетказиб, бақувват қилар экан. Бу муолажанинг ажойиблиги шундаки, унинг сира салбий таъсири йўқ аъзоларга, таъсири фақат ижобий. Ўшандан бери сўраганларга айтиб келаман, кўпчилик бундан фойда кўриб келаяпти. Сиз ҳам тажрибадан ўтказиб кўрсангиз бўлар экан. Аллоҳ шифо берсин. (Сайфуллоҳ Носир) ✅❗️Имкон борича бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик, зора сиз туфайли оғир беморлар шифо топишса. ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!👈
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
Йигитлар 600 дона сигарет чекгандан кейинги ҳолатни кўрсатадиган тажриба ўтказдилар. ❗️Чекувчилар бу ҳақда албатта ўйлашлари керак!!! Дўстларингизга ҳам улашинг! 👉 @DomlalarTv | YouTube | Instagram Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!
إظهار الكل...
Аъзо бўлишни унутманг!👇👇
​​ГУНОҲЛАР АСОРАТИ – Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади; – гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди; – гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади; – гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради; – гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади; – гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади; – гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади; – гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади; – гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради; – гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради; – гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади; – гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади; – гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади; – гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади; – гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади; – гуноҳлар умрни қисқартиради; – гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади; – гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади; – гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади. (Манба: Анкабут сурасининг 40-ояти). – одамлар орасида турли касалликлар тарқалади; – қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади; – сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади; (Манба: Рум сурасининг 41-ояти). – гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди. ❗️Бу маълумотларни бошқа гуруппаларга ҳам иложи борича тарқатинг. Сиз сабаб кимдур гуноҳларни тарк қилар. Савобли ишда шошилинг! ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!👈
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди: — “Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг” — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий: — “Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин” — деди. У одам: — “Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз” — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик. ("Ҳикматли сўзлар" китобидан) ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇 ═══════════════ Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!👈
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»
​​ҒИЙБАТ ТАЪРИФИ Шариатда ғийбат деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади. Мазкур таърифда келтирилган сўзлар ўқувчига янада тушунарли бўлиши учун қуйида бир неча ҳадис ва ривоятлар зикр этилади. Ҳикоя. Бир паст бўйли аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. У кетганидан сўнг Оиша розияллоҳу анҳо: «Бу аёлнинг бўйи бунча ҳам паст бўлмаса» , дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша, сен уни ғийбат қилдинг» , дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен унда мавжуд бўлган нарсани айтдим, холос-ку?!» , дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бироқ) сен ундаги энг ёмон сифатни зикр қилдинг» , дея марҳамат қилдилар. Тавсия. Буюк тобеъин Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Сен бировдаги бор бўлган нарсани (айбни) айтсанг, уни ғийбат қилган, агар унда йўқ нарсани айтсанг, у ҳолда унга бўҳтон қилган бўласан» . «Ғийбат ўзи нима?» китобидан Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан устоз Ёрқинжон домла Фозилов таржимаси ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔍 @Shayx_Muxlislari ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
إظهار الكل...

🤲«АЪЗО БЎЛИШНИ👇👇УНУТМАНГ!!!»