cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

🍃 Ҳаётда ҳеч нарса тасодиф эмас. Сиз айнан керакли вақтда керакли жойдасиз! 📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ! 👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг! 📢 Реклама хизмати: @ReklamaFoydalik

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
39 631
المشتركون
-6424 ساعات
-4347 أيام
-1 34130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📖 ЖАСУР ЙИГИТ Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди. Шу пайт ҳар томондан: — Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб: — Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол: — Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди. Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра , яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди. Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар. Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб: — Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди. Жасур йигит мукофотни қабул қилмай: — Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади. Ҳамма у йигитга қойил колди.
📨 Yaqin insonlaringizga yuboring.
@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар
إظهار الكل...
👍 4👏 1
Photo unavailable
📑ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ ( БЎЛГАН ВОҚЕА)😢 Сожида ниҳоятда ақилли , чиройли, қадди қомати келишган қиз . Уй рўзғор юмушларини саранжом саришта қилади. Сарвардан келган совчиларга розиилик берди. Нон ушатилди, фотиха қилинди. Тўйга тўрт кун қолганида куёв булмиш Сарвар Сожидани учрашувга чақирди . Икки ёш учрашишди. Сожида уялганидан ерга боқар, уялганидан икки яноқи қип - қирмизи бўлиб хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди. Нега жимсан, ёки менга турмушга чиқаётганингдан норозимисан? — Йўқ нега энди . Сиз гапираверинг мен эшитаман холос. Уйга келиб Сожида типирчилаб икки дақиқа ўтмай ўзидан кетди. Тез ёрдам келиб Сожидани текшириб кўриб:  Бардам бўлинглар, кўргулик экан,  кечикибмиз ..Жаноза утди. Бир маҳал соат тунги 1 лар чамаси эшикни кимдир бежо таққиллата бошлади.Не кўз билан кўрсинки дарвоза олдида  қабристон қоровули хавотирда турарди....Давоми 👇
إظهار الكل...
👍 1
📖❗Батафсил ўқиш✅
НАЗОКАТ ЙЎЛБАРСДАН КУЧЛИ Нонушта маҳали болакай циркда ишлайдиган отасини сўроққа тутарди: - Дада, сиз филлардан қўрқмайсизми? - Йўқ, болам, асло! – бамайлихотир жавоб берди отаси. – Фил ўзи ҳайбатли бўлса-да, кўнгли юмшоқ бўлади. - Арслондан, йўлбарсдан-чи, дада? - Қўрқмайман. Уларни бир марта қўрқитиб қўйсанг бас, айтганингдан чиқишмайди. - Сарварнинг дадасидан ҳам қўрқмайсизми? – чинакамига ҳайратга тушди болакай. – Наҳотки, Нодирнинг дадасидан ҳам қўрқмасангиз? - Албатта йўқ! Йўлбарсларни қўлга ўргатган одамга инсон зоти нима бўлибди?! - Унда... Унда, дада, сиз ҳатто аямдан ҳам қўрқмасангиз кераг-а? Эркак қаршисида майин термулиб турган аёлига аста қараб қўяркан, истар-истамас минғирлади: - Эндии... Аянг бошқа одам-да, тойчоғим. Овқатингни еяқол... © Байрам АЛИ
📨 Бошқаларга ҳам улашинг!
@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
إظهار الكل...
👍 9😁 3 1👌 1
Photo unavailable
📣OZMOQCHIMISIZ 4️⃣ 8️⃣〰️🔠🔠🔠🔠 🔽 TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI SOG'LOM OZAMIZ 📌UYINGIZDAGI BOR NARSALARDAN MENYU TUZILADI 📌HAMMA NARSA YEB OZAMIZ 📌1 OYDA 4 KGDAN 12 15 KGGACHA OZISH IMKONIYATI 📌DAVLAT RO'YXATIDAN O‘TGAN DIPLOM VA SERFIKATGA EGA OLIY MA'LUMOTLI DIETOLOG @QUNDUZOY_OYDINOY_TESHABOYEVA 📲 936305373 Guruhga kirish uchun bosing 👇👇👇 https://t.me/oydinoy_teshaboyeva_bilan https://t.me/oydinoy_teshaboyeva_bilan https://taplink.cc/albatta_ozasiz https://taplink.cc/albatta_ozasiz
إظهار الكل...
👍 4 1
Photo unavailable
МЎЪМИННИНГ ЎЗИ МАСЖИД КАБИДИР... Мўъминнинг ўзи масжид кабидир, қалби қандил, муҳаббати қандилнинг нури каби, таваккули қандилнинг арқони каби, оғзи масжиднинг деразаси каби... Қандил масжид эшигига осилгандир, агар тиллар қалбдаги нарсаларга очилса, бу нурлар оғиз деразасидан чиқиб, Аршга етади. Аллоҳ таолонинг сўзи: إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ
Унга фақат (тавҳидни билдирувчи) гўзал сўзлар юксалур... (Фотир сураси, 10-оят).
"Абул-футуҳ" — Шайх Аҳмад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ. @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 | Ислом фалсафаси ва хикматлар
إظهار الكل...
👍 9 1
Photo unavailable
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕ Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
إظهار الكل...
👍 2
Akula 🦈
Chol 👴🏻
To'fon 🌊
Qushlar 🦅
Photo unavailable
«Бу дунё – қайтар дунё. Золим қилган зулми билан жазоланади. Сўконғич – сўккани билан, ёмонлик ўша ёмонлик билан. Қайғурма. Раббинг, одилларнинг энг адолатлисидир».
📨 Бошқаларга ҳам улашинг!
@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
إظهار الكل...
👏 8 7💯 5👍 3🔥 2
Photo unavailable
Баъзи умидсизликлар сабабли ҳаёт тўхтаб қолмайди. Соат бузилишининг вақтга алоқаси йўқ.@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
إظهار الكل...
💯 4👏 3🔥 1
Photo unavailable
Биламан, сиз - тириклар ўлимдан қўрқасиз. Тириклигимда мен ҳам қўрқар эдим. Йўқ, ўлим унчалик даҳшатли эмас. Эртами-кечми ҳаммаям ўладида! Ҳаёт нима ўзи?.. Худо ҳадя этган инъом. Аммо одамлар ҳар хил. Биров шу инъомни бошқалар билан баҳам кўради. Биров бошқаларникини хам қўшиб олгиси келади. Шу билан  умри узайиб қоладигандек. Гап қачон ўлишдами? Қандай ўлишда эмасми!ʼʼ@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
إظهار الكل...
👍 13🔥 4