Бу ➖Бидьат
#Тарқатинг
1. Қуйидагиларни қилиш
ёмонлик олиб келмайди:
📌Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
📌Меҳмон кетгандан кейин
орқасидан супурилса;
📌Қалампир, супурги каби
нарсаларни қўлдан қўлга берса;
📌Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
📌Остонада кўришилса ёки
ўтирилса;
📌Чап қовоқ учса;
📌Чап кафт қичиса;
📌Хўроз бемаҳал қичқирса;
📌Бир кунда икки келин
туширган ҳовлига иккала келин
бир вақтда, битта дарвозадан
кириб борса;
📌Бойўғли сайраса;
📌Дуо қилинаётганда дастурхон
устида қалампир ёки пичоқ
турган бўлса;
📌Ҳовлига мажнунтол экилса;
📌Сафар ойида тўй қилинса;
📌Анжир дарахтининг ўтини
ёқилса;
📌Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
📌Супрани ёзган одамдан
бошқаси йиғиштирса;
📌Шомдан кейин сўраб
чиққанга сигир сути берилса;
📌Биров тишлаган нарсани еса;
📌Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
📌Пичоқ дамининг тепага қараб
туриб қолиши;
📌Одамнинг эгнида кийим
чатилиши, тикилиши.
2. Бахт ёки бахтсизлик
қуйидагиларга боғлиқ эмас:
📌Пешонанинг кенглигига;
📌Қўлнинг узунлигига;
📌Тана аъзоларининг шакли ва
ҳажмига;
📌Кўзнинг рангига;
📌Чиптадаги рақамларнинг
мутаносиблигига;
📌Синиқ ойнага қарашга;
📌Хонтахта ёки столнинг
бурчагига ўтиришга;
📌Супурги ёки ўқлов учи билан
туртишга.
3. Даромад ва баракага
қуйидагилар асос бўлмайди:
📌Чойнинг устидаги
пуфакчаларни сочга суртиш;
📌Ўнг кафт қичиши;
📌Биринчи сотилган нарсанинг
пулини барча матоларга
теккизиб чиқиш;
📌Дам урилган пулни ҳамёнда
асраш;
📌Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила
аъзоларига ҳам пул бермаслик.
4. Туғруқнинг оғир ёки енгил
кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас:
📌Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
📌Ҳомиладорлик даврида
ғўзапоя ўтини тандирга илдиз
томони билан солинганига;
📌Касалхонага кетаётиб,
кийимларни илгичлардан
чиқариб ёки кир ёйиш учун
боғланган дорларни ечиб ёҳуд
жавон каби жиҳозларнинг
эшикларини очишга;
📌Сувда қайнатилган мошнинг
тез очилишига.
5. Қуйидагилар кўз тегишидан
асрамайди:
📌Дарвоза тепасига, ҳовлидаги
устунларга осиладиган
ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби
нарсалар;
📌Буржга қараб тавсия
қилинадиган турли рангли
тошлар;
📌Қўлга, бўйинга осилган
кўзмунчоқ, кийимга қадаб
қўйилган дўлана.
6. Қуйидагиларга ишонсангиз
адашасиз:
📌Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо
кунлари) тирноқ олса, бир
ёмонлик келади;
📌Чақалоқни жума куни
чўмилтириб бўлмайди,
савобини кўтара олмайди;
📌Дуо қилинаётганда дастурхон
устида пичоқ турса, уйдан
барака учади;
📌Шомдан кейин сут, қатиқ
сотилса ёки берилса, сигирнинг
сути камаяди;
📌Азали хонадон аъзолари
марҳумнинг «қирқи чиққунича»
тухум ейишлари гуноҳ;
📌Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
📌Таомнинг қирмочини еган
ёки қозон тагини ялаган
қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
📌Эркак киши уйдан чиқаркан,
йўлини аёл киши кесиб ўтса
ўша куни иши юришмайди;
📌Тирик одамнинг бўйини
қаричлаб ёки бошдан оёғигача
метрлаб ўлчаб бўлмайди,
ўликни ўлчагандек бўлади;
📌Янги туғилган чақалоқни
«қирқи чиқмасдан» ювинтириб,
соч ва тирноқларини олиб
бўлмайди;
📌Шанба куни қўлдан пул кетса,
фақирлик келади, аксинча, пул
келса, бойлик келади;
📌Супургини қўшнига бериб
бўлмайди, уйдан барака
қочади;
📌Қўшнидан супурги, игна сўраб
бўлмайди, йўқсиллик
келтиради;
📌Нонни дастурхонга тоқ қўйиб
бўлмайди, азали жойда тоқ
қўйилади;
📌Чоршанба куни соч-соқол
олиб бўлмайди, чунки у куни
ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас
экан;
📌Тўқ кўк рангли либосни кийиб
бўлмайди, чунки у
азадорларнинг либоси
ҳисобланади.
📌Кимнингдир ўлими учун
юлдуз учади десангиз;
📌Идиш-товоқларни қозоннинг
ичига солиб ювиш керак
десангиз;
📌Гўдакни деразадан узатиш,
олиш керак десангиз;
📌Бешикни икки киши
кўтариши керак десангиз.
🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊
https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0